АЁЛ ЎЗ ЖОНИГА ҚАСД ҚИЛСА...
29 сентябр 2021 й.
103 марта ўқилди.

 
АЁЛ ЎЗ ЖОНИГА ҚАСД ҚИЛСА...

Биз маҳалла фаоллари билан ҳар бир хонадоннинг яхши-ёмон кунларига кириб борамиз. Яқинда таъзия бўлган бир хонадонга кирдик. Мархума 36 ёшли аёл. Бир ўғил, бир қиз фарзандларнинг онаси, ёш оиланинг бекаси, ўз жонига қасд қилибди. Мотамсаро она, жонсиз ҳайкалдек қотиб сукутда, олдида марҳуманинг икки боласи ўтирибти. У болаларнинг пешонасига эса ўз жонига қасд қилган аёлнинг фарзанди деган тамға босилган. Уларга қараб, онаизорнинг кўзларидан шашқатор ёшлар оқмоқда.
Аллоҳ унга шундай буюк она деган номни насиб этган эди.  Минг афсус, арзимас сабаблар туфайли сабрсизлик қилиб шайтон васвасасига учдими? Бир лаҳзада ўтиб кетувчи, хаёлларини бир онга чалғитиб қўйган шайтони лаинга бўйсундими? Афсус ... 
Унинг оналик бурчи, маъсулияти қаерда қолди! Ўша ипни бўйнига илаётган маҳалда бу иш гуноҳи азим эканини ўйламадими? Аллоҳнинг берган буюк фарзанд неъмати олдидаги қарздорлигини ҳис қилмадими? Ҳадиси қудсийда: “Бандам (мен унинг жонини олишимдан аввал, ўзини-ўзи ўлдириб) шошилди шунинг учун унга жаннатимни ҳаром қилдим.” (Муттафақун алайҳ ) дейилган. 
Бу дунёда ўз жонига қасд қилган банда иккинчи дунёдаги раҳмат ва мағфиратдан ҳам умидини узди. Аллоҳ таоло: “Шунингдек, ўзларингизни (бир-бирингизни ноҳақ) ўлдирманг!” (Нисо сураси, 29-оят) дея амр этган. Онда-сонда ёш, ўн гулидан бир гули очилмаган ўқувчи қизларимизнинг ҳам ўз жонига қасд қилганини гувоҳи бўлиб қоламиз, ҳатто ота–онаси янги кийим олиб бермаганлиги сабабли ўз жонига қасд қилса-я ! Яна бу қиз иймонли, эътиқодли тақводор эди деган сўзларни эшитамиз. Биз аёллар қизларга нима бўляпти? Қаерда хато қиляпмиз? Бола дунёга келмасдан олдин боламга деб мол давлат йиғамиз-у унинг тарбиясига лоқайд бўлиб сабрли, муслима қилиб тарбия қила олмаяпмизми? Ҳаром-ҳалол, гуноҳ-савобни ўргатишга вақтимиз йўқми? Соатлаб экран қаршисида ўтириб сериал кўрамиз - у , қизларимиз тарбиясига эса лоқайдмиз. Қизларимизга ҳаётнинг оғир енгилини, паст-баланди борлигини, паст баландликлардан чиройли сабр билан ўтиш кераклигини ҳар бир ота-она  фарзандига тушунтириб ҳаётга, оилага тайёрлаши керак, биз отинойилар ҳам маъсулиятни сезган ҳолда ҳар бир ўтқизилаётган тадбирларда диний маросимларда аёлларимиз, ёшларимизга ўз жонига қасд қилишнинг улкан гуноҳ эканлигини оятлар, ҳадислар асосида тушунтириб ўтишимиз жойиз деб ўйлайман. Биз ҳам ёш бўлганмиз, мактабга  борганмиз, бир оилада ўнтагача фарзанд бўлган. Бир-биримизни кийимимизни кийиб катта бўлганмиз.  68-70 йиллар ота-онамиз бозордан мато олиб сумка тикиб берар, ўша сумкага китоб дафтарларни солиб мактабга қатнар, тушликка эса бир парча нон солиб борар эдик. Бундан 4-5 йил олдин диний маросим ўтқазиш учун  Ғиждувон тумани Оғари қишлоғида бўлдим, шунда ёши кекса онахонлар ўз ҳаётларидан сўзлаб бердилар. Ёшликларида оналари эрта сахар уйғотиб далага юборар, у ердан ўсимлик илдизларини йиғиб келиб овқат қилиб еганларини эслаб кўзларига ёш олдилар, шундай қийинчилик даврларида ҳам ўз жонига қаст қилиш йўқлигини айтиб, юртимизнинг тўкин сочинлигига тинчлигига шукроналар келтирган эдилар. Ҳозирчи? Баъзи ўқувчи қизларимизнинг қўл телефони, сумкаси, киядиган кийим-кечаги энг сўнги русумда. Қизларимизнинг ҳамма истаг-хохишларини амалга ошириб, хато қилмаяпмизми? Эрта бошқа бир оилага келин бўлиб тушган қиз озгина қийинчиликка, бўлар бўлмас арзимас гап сўзларга чидамай ўз жонига қасд қилмаяптимикан!
“Ҳақиқатан, инсонни (дин ва дунё ишларида меҳнат ва) машаққатда (бўлиш учун) яратдик” (Балад сураси, 4-оят), дея амр этган Аллоҳ. “Ҳар бир жон ўлимнинг тотувчисидир. Биз сизларнинг ёмонлик билан ҳам яхшилик билан ҳам синаб, имтихон қилурмиз. (Кейин) Бизнинг ҳузуримизгагина қайтарилурсиз”, (Анбиё сураси, 35-оят) деб марҳамат қилинади Қурьони каримда. Демак, барча машаққатларимиз  биз учун синов эканини ҳар вақт эсда тутишиимз керак. Сабр ва шукурни унутмасак, ҳаёт синовларидан   сабр ва чидам билан ўтиб олсак, Ин ша Аллоҳ, Жаннатга етмоғимиз ваъда қилинган. Набиий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ким тоғдан ташлаб ўзини ўзи ўлдирса, у жаханнам оташида абадулабад ўзини тоғдан ташлаб туради. Ким захар ичиб  ўзини ўзи ўлдирган бўлса у захарини тутган ҳолида жаҳаннам оташида абадий захар ичиб туради. Ким ўзини темир тиғ билан ўлдирган бўлса у темирни қўлида тутган ҳолда жаҳаннам оловида абадулабад ўша темирни қорнига санчиб туради.” (Муттафақун алайҳ). Хулоса ўрнида шуни айтмоқчиман, азиз мухтарама, муниса, мехрибон опа-сингилларим, гўзал қизларим, ҳар биримиз Аллоҳнинг берган неъматларига шукронада бўлиб, берган қийинчиликларига чиройли сабрли бўлиб, Аллоҳ берган азиз умримизнинг қадрига етиб, уни эзгуликларга сарфлайлик. Боқий дунёга -  Яратган ҳузурига ёруғ юз билан борайлик. Ўз жонига қасд қилиб, жаннатдан махрум бўлиб, дўзахда абадулабад қолишдан Аллохдан панох сўраймиз. Амин!
 

Вобкент туман бош отинойиси Назира Ҳамроева 

«орқага

Фикр билдириш

Фикр беринг

Сизнинг исмингиз *:
E-mail *:
Фикр матни *:
Текшириш коди:


* - асосий қаторлар

Бухоро -
Бомдод: 06:30
Куёш: 07:07
Пешин: 13:10
Аср: 16:15
Шом: 18:00
Хуфтон: 19:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram