Аёллар намози
16 январ 2019 й.
773 марта ўқилди.


Аёллар намози 

 — Аёллар намози қандай фарқланади?  
 — Эркаклар намозидан саккиз жойда фарқ қилади:  
   1) Такбирда аёллар қўлларини елкагача кўтарадилар;  
   2) Қўл кўтарилган пайтда қўллар енг ичида бўлади;  
   3) Аёллар қўлларини кўкракларининг устига қўядилар;  
   4) Эркаклар рукуъда тиззаларини букмайдилар, балки ёзиб турадилар, аёллар озроқ букиб турадилар;  
   5) Эркаклар рукуъда тиззаларига суянган вақтларида қўл бармоқларини очиб турадилар, аёллар очмайдилар;  
   6) Саждада бўлган вақтда эркаклар билакларини ердан ва қовурғаларидан, қоринларини сонларидан ва ердан узоқ тутадилар, аммо хотинлар сонларини қоринларига ёпиштириб, йиғилиброқ сажда қиладилар;  
   7) Эркаклар қаъдада ўтирган ҳолларида оёқларини тик босиб, бармоқларини қиблага ўгириб турадилар, чап оёқларини ётқизиб, унинг устига ўтирадилар, аммо аёллар икки оёқларининг учларини ўнг тарафга қаратиб, чап думбаларини ерга теккизиб ўтирадилар;  
   8 Эркаклар фарз намозини азон ва иқомат айтиб жамоат бирла ўқийдилар, аёллар учун азон ва иқомат шарт эмас. Уларга намозни жамоат ва имом бирла ўқиш макруҳ.  


"Ибодати Исломия" китобидан.
 
«орқага

Фикр билдириш

Фикр беринг

Сизнинг исмингиз *:
E-mail *:
Фикр матни *:
Текшириш коди:


* - асосий қаторлар

Бухоро -
Бомдод: 05:50
Куёш: 06:31
Пешин: 13:10
Аср: 17:00
Шом: 18:50
Хуфтон: 20:20
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram