ФОЛБИНЛАРГА ИШОНМАНГ
29 декабр 2021 й.
385 марта ўқилди.

 
ФОЛБИНЛАРГА ИШОНМАНГ

Динимизда фолбинларга ишонишдан қаттиқ қайтарилган ва буни ширкка тенглаштирилган. Чунки, фолбин  ғайбни билишини даъво қилади, фолбинга борган эса, бунга ишонади ва оқибатда иккиси ҳам оғир  гунохкор бўлади. Аллоҳ асрасин, хатто бу ҳолатда имондан чиқиши ҳам мумкин. Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мархамат қилганлар: Абу Хурайра розияллоҳудан ривоят қилинади, Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ким фолбинга борса ва унинг айтган гапига ишонса Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил бўлган нарсага кофир бўлибди” (Имом Термизий ривояти). Ғайбни билиш ва инсонларнинг тақдири борасидаги илмлар фақатгина Аллоҳ таолога хосдир.
Мусулмон киши фолбинларнинг гапига ишониши, уни тасдиқлаши соф ислом ақидасига зид эканлигини билиб олмоғи лозим. Оиша розияллоҳу анҳу ривоят қилиб айтадилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан фолбинлар хақида сўрашади. Шунда У зот “Улар хеч ким эмас ”, - дедилар. Ё Расулуллоҳ! Уларнинг айтган гаплари гоҳида тўғри чиқади? – дейишди. Расулуллоҳ: “Жинлар рост гапни ўғирлаб олиб, фолбинларнинг қулоғига қуяди. Фолбин эса, унга юзта ёлғонни қўшиб гапиради ”, деб жавоб бердилар (Имом Бухорий ривояти).
Мухтарам азизлар! Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан фолбинларга бориш ва уларга ишонишдан қайтаришга оид кўплаб ҳадислар ворид бўлган. Қуйида шулардан баъзиларини келтирамиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёлларидан бири ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ким фолбинга борса ва унинг айтган гапини тасдиқласа қирқ кунлик намози қабул бўлмайди” (Имом Муслим ривояти). 
Муовия ибн ал–Хакам ас–Саламий розияллоҳу анҳу ривоят қилиб айтдилар: Ё Расулуллоҳ! Мен жохилиятдан эндигина чиқдим. Аллоҳ таоло бизга ислом динини келтирди. Биздаги баъзи кишилар фолбинларнинг олдига борадилар, дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уларга айтинг, бормасинлар ”, дедилар  (Имом Муслим ривояти). 
Маълумки, динимизда фолбинликнинг қораланиши боиси, унинг жамият учун бир қанча моддий маънавий, ахлоқий, эътиқодий зарарлари борлиги учундир. Зеро, фолбинлик орқали топилган мол ҳаром, фолбинга берилган пул исрофдир.
Оиша розиялоҳу анҳу айтадилар: Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг унга харож ишлаб берадиган қули бор эди. Абу Бакр унинг берган харожидан ер эдилар. Бир куни у бир нарса олиб келди  ва Абу Бакр ундан едилар. Шунда қул: Бу нима эканлигини биласизми? – деди. Абу Бакр нима эди? – деб сўрадилар. Қул мен жохилият вақтида бир одамга фол очган эдим. Ўзим фолбинликни билмайман, аммо уни алдаган эдим. Ҳозир келиб менга ўшанинг ҳақини бериб кетди. Еганингиз ўшандан эди, деди. Шунда Абу Бакр қўлини оғзига тиқиб, қорнидаги ҳама нарсани қайд қилиб ташлади (Имом Бухорий ривояти).
Фолбинларнинг ёлғон маълумотларига ишониш натижасида қанчадан – қанча оилалар бузилиб кетаяпти, ака–ука, қуда андалар ўртасида совуқлик тушаяпти. Жамиятдаги кишиларнинг бир – биридан бад гумон бўлиши каби нохуш холатлар ҳам ана шу фолбинларнинг шум хабарлари натижасига вужудга келаяпти. 
Аллоҳ таоло барчамизга Ўзи инсофу тавфиқ бериб бундай шариатимиз ман этган ишлардан йироқ бўлмоғимизга муяссар айласин.

Бухоро “Шайх Сади” жомеъ масжид 

имом-хатиби Хазратқулов М.    

«орқага

Фикр билдириш

Фикр беринг

Сизнинг исмингиз *:
E-mail *:
Фикр матни *:
Текшириш коди:


* - асосий қаторлар

Бухоро -
Бомдод: 04:30
Куёш: 05:20
Пешин: 13:10
Аср: 18:35
Шом: 20:20
Хуфтон: 21:50
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram