Она сутининг мўжизалари.
04 июл 2017 й.
327 марта ўқилди.

 Дунё мўжизаларга жуда бой бўлиб, улардан бири Она сутининг мўжизаси энг хайратланарлисидир. Гўдак туғилиб чинқириб йиғлайди, она кўкрагини боланинг оғзига солиши билан эма бошлайди. Она мехр-муҳаббати жўшиб, кўксидаги сут томчилайди. Аллоҳнинг мўжизасини қарангки сутнинг харорати билан гўдакнинг харорати бир хилда, на иссик ва на совук, бу илик сут на ачийди ва на совуб қолади. Кундузи-ю  кечаси бир хилда камайиб, кўпайиб бораверади. Аёлнинг яратувчан қилиб яратилиши Қуръони Карим оятларида батафсил ёритилган. Ҳатто ундаги суралардан бирига «Нисо» (Аёл) номи берилган.

 
Пайгамбар Муҳаммад Мустафо (С.А.В) ҳадисларида «Жаннат Оналарнинг оёғи остидадир» деганларида ҳам она гўдагини дунёга келтириб, уни баҳрига босиб эмизганлигини назарда тутганлар. Аллох табарака ва таоло мархамат қилади. «Она қорнида боласини қийналиб қўтариб юрган ва уни қийналиб туққандир, унга хомиладорлик ва уни сутдан ажратиш ўттиз ойдир». (Ал ахкоф 15 оят) .
Оналар болаларнини тўла икки йил эмизадилар, бу хукмдир. (Бақара 233 оят).
Гўдакни она сути билан боқиш фойдали эканлигига ишора қилинокда. Ривоятларда келишича Омина онамиз Муҳаммад (С.А.В) туғилгандан олти ой ўтгач Ҳалима исмли аёлга эмиздириш учун беради. Ҳалиманинг ўнг кўкрагидан сут келмас эди. Муҳаммадни (С.А.В)  эмизганда ундан тўлиб-тошиб сут келади.
Аллоҳ мўжизасининг улуғлигини кўринг. Аёл қалбида мехр товланса, кўкрагидаги мехр булоғи чашма каби отилиб чиқади. Гўдакнинг очиққанини у йиғламасидан беш ўн дақиқа олдинроқ она хис қилади гарчи у йирокда бўлса ҳам.
Она сутининг калорияси хеч бир жонзот сутининг калориясига тенглаштирилмайди. Она сути болага куч-қувват бериши билан бирга ақлий мўжиза яратиш ҳиссасини беради.
Ривоятларда келтирилишича (7 чи бобом Ниёз Мерган булган) Кунлардан бир куни овчининг ўлжасига она Кийик тушиб қолибди, унинг бўйнига чилвир солган мерган қараса кийикнинг ёши тирқираб оқар, елинидан сут томчилаб турар эмиш, дир-дир титраётган жониворни кўрган мерганнинг раҳми келибди. Ха, жонивор эмизикли экансанда дея қўйиб юборибди. Чопиб кетаётган кийик тез-тез ортига қарар, гоҳида бошини силтаб миннаддорчилик билдираётгандек эди. Мерган аста ортидан бориб пойлабди. Ғорга кириб боласини эмизаётган кийик инграр, унинг ноласи дилни пора-пора қилар, унинг инграшидаги нолани шундай англабди.
Бугунлигинг эмгинда тўйгин болам. Эртан яна деярингни қўйгин болам
Мерган бу сўзларн хис қилиб она кийикга раҳм-шавқати ортиб уйига қайтиб кетибди. Бу ходисани қўни-қўшни қавм-қариндошларга етказибди, шундан буён бу ривоят халк орасида юрар экан.
Кўзи ёриган она дархол ўзини эмас боласини ўйлайди, унинг соғ-саломат туғилганини билмокчи бўлиб дояга мурожаат қилади. Илиқ гап эшитгач кўнгли таскин топади – Аллоҳнинг мехрибонлиги бу. Гўдак ила онанинг мехр –муҳаббат риштаси томирларида жўш уради. Кўксини тутиб боласини эмизиш тараддудини кўради. Бола тамшанади. Эндигина дунёга келган гўдак бу холатни қаердан, кимдан урганди экан? Аллохнинг мўжизаси бу, юқорида айтиб ўтганимиз бу икки ёшгача эмизиш она сутининг болага фойдалари хақида эди. Медитцинанинг исботлашича боласини кўп эмизган онада кўкрак саратон хасталиги учрамайди.
Бу вокеага узоқ йиллар бўлди. Аниқроги 70-йиллар эди. Катта опамиз туғрикхонадан келгач, йигирма кунлар ўтиб, хасталаниб қолади. Хамма яқинлари бемор билан овора бўлиб чақалоқни унутиб қўядилар. Туғрироги иши бўлмайди, нима бўлсаям онасини саломат сақлаб колиш ҳаракатида бўладилар. Аммо опамизнинг яқиндагина кўзи ёриган овсини чақалоқни қўлига олиб ўз уйига олиб келади ва чақалоқни эмизади. Икки гўдак бириники қиз, иккинчисиники ўғил бўлган гўдаклар битта онани эмадилар. Бундан ҳабардор бўлган бемор кунига соғайиб боради. Болани эмизган овсинига эса тасаннолар айтадилар. Ака-сингил бўлган  чақалоқлар ҳозир хар-бирлари уйли-жойли бахтли хаёт кечириб бир-бирлари билан борди-келди қиладилар. Фарзандларига ҳам биз ака-сингилмиз дейдилар
 
   Баъзида боласини суниий озиқлантириб, қадди-қомат бузилади, деб эмизмаётган  ёки боласини кўча-куйда ташлаб кетаётган ёки аборт йўли билан нобуд қилаётганига ёқа ушлайсан киши, наҳотки ўз зурриёдини ўз қўли билан ўлдирса, тонса, вақтинчалик хузур-ҳаловат деб гўдак умрини хазон қилса.  Гўзал ҳулк билан эл-халқга нафи тегадиган, вақтини ўтказмай, тинч юртда, соғ-саломат шукроналикга не етсин. Хаётда яшаётганингни ўзи ҳам –мўжиза. Аллоҳ хар биримизга гўзал саодат билан яшаш бахтини берсин.
 
 
 
                               
 
Тошкент вилояти Бекобод тумани имом хатибининг
ёрдамчиси, хотин-қизлар масалалари буйича
маслахатчиси: Холмирзаева Ибодат
 
 
«орқага

Фикр билдириш

Фикр беринг

Сизнинг исмингиз *:
E-mail *:
Фикр матни *:
Текшириш коди:


* - асосий қаторлар

Бухоро -
Бомдод: 07:00
Куёш: 07:53
Пешин: 13:10
Аср: 15:50
Шом: 17:30
Хуфтон: 18:50
Тўлиқ тақвим »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram