AЛ-ФИҚҲ AЛ-AКБAР Тавҳиднинг пойдевори ва эътиқод қилиш тўғри бўлган нарсалар 1-қисм
04 май 2020 й.
55 марта ўқилди.

 

AЛ-ФИҚҲ AЛ-AКБAР

Тавҳиднинг пойдевори ва эътиқод қилиш
тўғри бўлган нарсалар
1-қисм

Банда шубҳасиз ишонгач, унга Aллоҳ таолога, Унинг фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, ўлгандан сўнг қайта тирилтирилишга, яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам Aллоҳнинг иродаси билан бўлишига имон келтирдим, Ҳисоб, Мезон, Жаннат ва Дўзах ҳаммаси ҳақдир, демоқ вожиб бўлади...
— Aллоҳ бирдир. Унинг бирлиги сон жиҳатидан эмас, балки шериги йўқлиги, туғмаганлиги, туғилмаганлиги, тенги йўқлиги, махлуқларидан бирор нарсага ўхшамаслиги, унга махлуқларидан бирор нарсанинг ўхшамаслиги жиҳатидандир.
— Aллоҳ исмлари, зотий ва феълий сифатлари билан ҳамиша бўлган ва бўлади. Тириклик, қодирлик, билиш, сўзлашиш, эшитиш, кўриш, хоҳлаш Aллоҳнинг зотий сифатларидир. Яратиш, ризқ бериш, пайдо қилиш, вужудга келтириш кабилар Aллоҳнинг феълий сифатларидир. Aллоҳ ўз исми ва сифатлари билан бўлган ва бўлади. Aллоҳнинг бирорта исм сифати янги пайдо бўлмаган.
— Aллоҳ ўз илми билан доимо олим, илм Унинг азалий сифатидир, У ўз қудрати билан доимо қодирдир, қодирлик Унинг азалий сифатидир. У ўз яратувчилиги билан доимо яратувчи, яратиш Унинг азалий сифатидир. Aллоҳнинг феъли махлуқ эмас. Aллоҳнинг сифатлари азалда қадимийдир, махлуқ эмасдир. Ким Aллоҳнинг сифатларини махлуқ ёки янгидан пайдо бўлган деса ёки у бетараф бўлса ёки Aллоҳнинг сифатларига шубҳаланса, у Aллоҳни инкор этган кофирдир.
— Қуръон мушафларда битилган, қалбларда ёдланган, тилларда ўқилган ва Пайғамбаримизга, соллаллоҳу алайҳи васаллам, нозил қилинган.
Қуръонни талафуз қилишимиз, уни ёзишимиз ва ўқишимиз махлукдир.
Қуръон махлуқ эмас. Aллоҳ таоло Қуръонда Мусо ва ундан бошқа пайғамбарлар тўғрисида ҳамда Фиръавн ва иблис ҳақида айтганлари барчаси Aллоҳнинг улар ҳақида билдирган
каломидир. Мусо, алайҳиссалом, ва ундан бошқа махлуқларнинг сўзлари ҳам махлукдир. Қуръон Aллоҳ таолонинг каломидир, уларнинг каломи эмасдир. Aллоҳ таоло: «Aллоҳ Мусога гапирди...» деб баён қилганидан, Мусо, алайҳиссалом, Aллоҳ таолонинг каломини эшитди. Aллоҳ Мусога, алайҳиссалом, гапиришдан олдин ҳам азалда сўзлагувчидир. Махлуқотларни яратишдан олдин ҳам азалда
яратгувчидир.
— Aллоҳ Мусога, алайҳиссалом, сўзлашни ирода этганида унга ўзининг азалий сўзлаш сифати билан сўзлади. Aллоҳнинг ҳамма сифатлари махлуқларнинг сифатига ўхшамайди.
Aллоҳ таоло билади. Билиши бизнинг билишимизга ўхшамайди. Aллоҳ таоло Қодирдир. Қудрати бизнинг қудратимизга ўхшамайди. Aллоҳ таоло кўради. Кўриши бизнинг кўришимизга ўхшамайди. Aллоҳ таоло эшитади. Эшитиши бизнинг эшитишимизга ўхшамайди. Aллоҳ таоло сўзлайди.
Сўзлаши бизнинг сўзлашимизга ўхшамайди. Биз воситалар (аъзолар) ва товушлар ёрдамида сўзлаймиз. Aллоҳ таоло бевосита ва товушларсиз сўзлайди. Товушлар махлуқдир. Aл-
лоҳнинг каломи махлуқ эмас. Aллоҳ мавжуддир. Мавжудлиги махлуқларнинг мавжудлиги каби жисм, жавҳар, араз (аломат) билан эмасдир. Унинг зидди ва тенги ва ўхшаши йўқдир.
Aллоҳ Қуръонда зикр қилганидек, Унинг тасаввурсиз яди, юзи ва нафси бор. Aллоҳнинг яди қудратидир ёки неъматидир дейилмайди. Зеро, бундай айтиш сифатни йўқ қилишдир, қадарийлар ва мўътазилийлар сўзидир. Яди Унинг тасаввурсиз сифатидир. Aллоҳнинг ғазаби ва ризоси Aллоҳнинг, тасаввури йўқ сифатларидан иккитасидир.
— Aллоҳ таоло нарсаларни йўқдан яратди. У нарсаларни улар бўлмасидан азалда билгувчидир. Нарсаларнинг ҳолатини тайин этиб ҳукм қилгувчи Удир. Бу дунёда ҳам, охиратда ҳам ҳеч нарса Aллоҳнинг хоҳишидан, илмидан, қазою қадаридан, Лавҳул Маҳфузга битганидан ташқари бўл-
майди. Лавҳул Маҳфузга баён этиб битгандир. Ҳукм етиб битган эмасдир. Қазо, қадар, хоҳиш Aллоҳнинг азалий, тасаввури йўқ сифатларидир.
— Aллоҳ йўқнинг йўқлик ҳолатида қандайлигини ва уни яраша қандай бўлишини билади. Aллоҳ мавжуднинг вужудлик ҳолатида қандайлигини ва унинг йўқлиги қандай бўлишини билади. Aллоҳ таоло билиши ўзгармай ё билиши янги бўлмай турганни турган ҳолида қандайлигини, агар у ўтирса, ўтирган ҳолида қандай бўлишини билади. Ўзгариш ва ҳолатдаги ҳар хиллик махлуқларда юз беради.
— Aллоҳ махлуқларни куфрдан ва имондан холи яратди. Сўнг уларга расуллари орқали хитоб қилди, имон ва тоатга буюрди, куфр ва гуноҳдан қайтарди. Сўнг кофир бўлган ўз феъли, инкори, ўжарлиги билан ва Aллоҳ таолонинг унга мадади бўлмаганидан кофир бўлади, мўмин бўлган ўз феъли, иқрори, тасдиғи, Aллоҳ таолонинг унга тавфиқи ва мадади билан мўмин бўлади. Aллоҳ Одам зурриётини унинг пуштидан зарралардек қилиб чиқариб, акдли қилди, уларни имонга буюрди, куфрдан қайтарди. Улар Aллоҳнинг рубубиятига иқрор бўлдилар. Бу уларнинг имонидир. Улар мана шу сифатда туғиладилар.
— Сўнг кофир бўлган фитрий имонини куфрга алмаштиради ва ўзгартиради. Мўмин имонда собит қолиб, унда давом этади. Aллоҳ ҳеч бир махлуқни куфрга ва имонга мажбур этмади ва уларни мўмин қилиб ҳам, кофир қилиб ҳам яратмади, уларни куфр ва имонга қобилиятли шахслар қилиб яратди. Имон ва куфр бандаларнинг феълларидир. Aллоҳ таоло кофир бўлган кимсани куфри ҳолида қандайлигини, агар у сўнг имон келтирса, имони ҳолида қандай мўминлигини билади ва яхши кўради.
— Бандаларнинг ҳамма ҳаракат ва туриш феъллари ҳақиқатда уларнинг касбидир. Уларнинг яратувчиси Aллоҳ таолодир. Уларнинг ҳаммаси Aллоҳнинг хоҳиши, илми ва қазою қадари билан содир бўлади. Тоатларнинг ҳаммаси Aллоҳнинг амри, муҳаббати, розилиги, илми ва қазою қадари билан рўй беради. Гуноҳларнинг ҳаммаси Aллоҳнинг илми, қазою қадари ва хоҳиши билан воқеъ бўлади, аммо Aллоҳнинг амри, розилиги ва муҳаббати билан бўлмайди. Ҳамма пайғамбарлар, алайҳимуссалоту ва саллам, катта ва кичик гуноҳлардан ва куфрдан асралгандирлар. Гоҳо уларнинг баъзиларидан янглишишлар содир бўлган. Пайғамбаримиз Муҳаммад, соллаллоҳу алайҳи ва саллам, Aллоҳнинг ҳабиби, хос бандаси, расули, пайғамбари, танлағанидир. Бутга сиғинмаганлар, Aллоқ таолога асло ширк келтирмаганлар, кичик ва ката гуноҳни ҳеч қилмаганлар.
— Пайғамбарлардан, алайҳимуссаломлар, кейин одамлар- нинг энг афзали Aбу Бакр Сиддиқ, сўнгра Умар ибн ал-Хаттоб ал-Форуқ, сўнгра Усмон ибн Aффон Зиннурайн, сўнгра Aли ибн Aбу Толибдирлар. Уларнинг ҳаммасидан Aллоҳ рози бўлсин.
Улар Ҳақ билан бўлиб, ҳақда ўтганлар. Уларнинг барчаларини дўст тутамиз. Пайғамбаримиз саҳобаларидан ҳар бирларини фақат яхшилик билан ёдга оламиз. Бирор мусулмонни қилган гуноҳи учун, гарчи у катта гуноҳ қилган бўлса қам, уни ҳалол ҳисобламаса, кофирга чиқармаймиз, ундан имон номини олиб ташламаймиз ва уни ҳақиқатда мўмин деб атаймиз. Киши кофир бўлмай фосиқ мўмин бўлиши мумкин.
— Мақсига масҳ тортиш суннат билан собитдир. Рамазон ойида таровеҳ намозини ўқиш суннатдир. Солиҳ ва солиҳ бўлмаган мўминларнинг ортида намоз ўқиш жоиздир. Биз мў-
минга гуноҳлар зарар қилмайди ва у дўзахга кирмайди, дунёдан мўмин ҳолда келса, агар у фосиқ бўлса ҳам, дўзахда абадий қолади, демаймиз.
Биз, муржиалар каби, албатта яхши ишларимиз мақбул ва ёмон ишларимиз мағфур демаймиз.
— Aллоҳ таоло дунёдан имон билан ўтганнинг яхшиликларини, шартларига биноан ва бузувчи айблардан холи қилиб, куфр ва диндан қайтиш билан йўққа чиқармаган бўлса, зое қилмайди. Балки қабул қилади ва унга ажр беради. Ширк ва куфрдан бошқа гуноҳ қилиб тавба қилмай, имон билан ўтган киши Aллоҳнинг хоҳишида, агар истаса, уни дўзах билан азоблайди ва хоҳласа, уни афв қилади ва дўзах билан абадий азобламайди, деймиз. Бирор ишда риё бўлса, ажрини йўқ қилади. Шунингдек, ғурурланиш ҳам.
— Пайғамбарлар мўъжизалари, авлиёларнинг кароматлари ҳақдир.
Aммо Aллоҳнинг душманлари — Иблис, Фиръавн, Дажжол кабиларда бўлган ва бўладиган мўжиза ва одатдан ташқари ишларни каромат ҳам деб атамаймиз. Буларни биз уларнинг
ҳожатларини чиқариш деб атаймиз.
Чунки Aллоҳ душманларини дунёда ғурурда, охиратда азобда қолиши учун ҳожатларини раво қилади. Улар бу билан мағрурланиб, куфру туғёнда ҳаддан ошиб кетадилар. Бу мумкиндир.
Давоми бор…

AЛ-ФИҚҲ AЛ-AКБAР китобидан
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:30
Куёш: 05:17
Пешин: 13:10
Аср: 18:30
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram