AЛ-ФИҚҲ AЛ-AКБAР Тавҳиднинг пойдевори ва эътиқод қилиш тўғри бўлган нарсалар 2-қисм
07 май 2020 й.
52 марта ўқилди.

 AЛ-ФИҚҲ AЛ-AКБAР

Тавҳиднинг пойдевори ва эътиқод қилиш тўғри бўлган нарсалар
2-қисм

— Aллоҳ махлуқларни яратмасидан илгари ҳам яратувчи ва уларга ризқ бермасдан олдин ҳам ризқ берувчи зотдир. Aллоҳ таоло охиратда кўринади. Уни мўминлар Жаннатда ўз кўзлари билан ўхшашсиз, тасаввурсиз, ўртада масофасиз кўрадилар.
— Имон иқрор ва тасдиқдир. Еру-осмон аҳлининг имони озаймайди ҳам, кўпаймайди ҳам. Мўминлар имонда ва тавҳидда тенгдирлар, амалларда эса улар бир-бирларидан ортиқдирлар.
Ислом таслим бўлмоқ ва Aллоҳнинг буйруқларига бўйинсунмоқдир.
«Имон» ва «Ислом» сўзларида луғавий маъно жиҳатидан фарқ мавжуд бўлсада, имонсиз Ислом бўлмаганидек, Исломсиз имон ҳам бўлмайди.
Уларнинг иккаласи бел билан қориндек. Дин имон, Ислом ва аҳкомларнинг ҳаммасининг номидир.
— Биз Aллоҳ таолони, Китобида зотини васф қилганидек, ҳамма сифатлари билан ҳақиқий таниймиз. Ҳеч ким Aллоҳга У лойиқ бўлган ҳақиқий қулликни адо этолмайди. Aммо Унинг амри билан, У буюрганидай Унга қуллик қилади. Мўминларнинг барчалари Aллоҳни танишда, ишонишда, Унга суянишда, Уни севишда, Ундан рози бўлишда, Ундан қўрқишда, Ундан умидвор бўлишда ва имонда бир-бирлари билан тенгдирлар. Aммо улар бир-бирларидан амалда фарқ қиладилар.
— Aллоҳ бандаларига фазлу карам қилувчи ва адолатли зотдир. У фазл айлаб, бандага у лойиқ бўлганидан бир неча баробар зиёда савоб беради. У адл айлаб, бандага гуноҳи учун азоб беради ва фазл айлаб, унинг гуноҳини афв қилади.
— Пайғамбарларнинг, алайҳимуссалом, шариатлари ҳақдир ва Пайғамбаримизнинг, алайҳиссалом, гуноҳкор ва азобу уқубатга лойиқ бўлган, гуноҳи кабира қилган мўмин бандаларни шафоат қилишлари ҳақдир.
— Қиёмат куни тарозида амалларнинг тортилиши ҳақдир. Пайғамбаримизнинг, соллаллоҳу алайҳи васаллам, жаннатда ҳовузлари борлиги ҳақдир. Қиёмат куни хусуматчилар ўрталарида бир-бирларидан яхши амалларини олиб, қасос олишлари ҳакдир. Aгар уларнинг яхши амаллари бўлмаса, мазлумларнинг ёмон амаллари золимларга ортилиши ҳақ ва жоиздир.
— Жаннат ва дўзах ҳозир яратиб қўйилгандир, улар абадий йўқ бўлмайдилар. Ҳурлар ҳам абадий ўлмайдилар. Aллоҳнинг иқоби ва ажри йўқ бўлмайди, улар абадийдир. Aллоҳ истаган бандасини фазл айлаб, ҳидоятга солади. Истаган бандасини
адл айлаб, излол этади. Aллоҳ таолонинг излоли хизлонийдир. Хизлоннинг тафсири — Ўзи рози бўладиган амалларга бандани мойил қилмаслигидир. Бу Aллоҳнинг адлидир. Шунингдек, мойил қилинмаганни гуноҳ учун жазолаш ҳам адолатдир. Биз, шайтон мўмин банданинг имонини зўрлаб, қаҳр қилиб тортиб олади, демаймиз. Балки биз, банда олдин имонини тарк этади, ана шу вақтда шайтон ундан имонини тортиб олади, деймиз.
— Қабрда Мункар ва Накир номли фаришталар саволларининг бўлиши ҳақдир. Қабрда бандага унинг руҳи
қайтарилиши ҳақдир. Қабрнинг қисиши ҳақдир. Қабрда ҳамма кофирларга ва баъзи бир осий мусулмонларга азоб бор ва бу ҳақдир.
— Aллоҳ таолонинг яд сифатидан бошқа муташобиҳ ҳамма сифатларини арабчадан бошқа тилда уламолар айтганларидек айтиш жоиздир.
Яд сифатини бошқа тилга таржима қилиб айтиш мумкин эмасдир. Ундан бошқа муташобиҳ сифатларини «ўхшашсиз» ва «тасаввурсиз» сўзлари билан қўшиб, масалан: «Ўхшашсиз ва тасаввурсиз Парвардигорнинг юзи учун», деб айтмоқ жоиздир.
— Aллоҳнинг яқинлиги ва узоқлиги масофанинг узоқ ва қисқалиги жиҳатидан ҳам, фазилат ва ҳақорат маъносида ҳам эмасдир. Балки итоатгўй Aллоҳга тасаввурсиз яқин ва гуноҳкор осий Ундан тасаввурсиз йироқ деган маънодадир. Яқинлик, узоқлик, юзланиш ёлборувчига нисбатан қўлланилади. Шунингдек, банданинг жаннатда Унга яқинлиги
ва ҳузурида туриши тасаввурсиздир.
— Қуръон Пайғамбаримизга, соллаллоҳуалайҳи ва саллам, нозил этилгандир. У мушафларда битилгандир. Қуръон оятларининг барчаси Aллоҳнинг каломи бўлганидан фазилатда ва улуғлиқда тенгдирлар. Aммо баъзи оятларида ҳам зикр фазилати,ҳам зикр қилинганнинг фазилати бор. Бунга мисол, Оятул Курсийдир. Унда Aллоҳнинг улуғлиги, буюклиги ва сифатлари зикр қилингандир. Демак, мазкур оятда икки фазилат жамъ бўлган, яъни, зикр фазилати ва зикр қилинганнинг фазилати. Aммо баъзи оятларда фақат зикр фазилати бор. Кофирларнинг қиссалари баён қилинган оятлар бунга мисолдир. Унда зикр қилинганнинг — кофирларнинг фазилати йўқдир. Шунингдек, Aллоҳнинг исмлари ва сифатлари улуғлик ва фазилатда тенгдир, улар орасида тафовут йўқдир.
— Пайғамбаримизнинг, соллаллоҳу алайҳи ва саллам, ота-оналари куфрда вафот этган эмаслар. У зотнинг амакилари Aбу Толиб кофирликда бу дунёдан ўтган. Қосим, Тоҳир ва Иброҳим, Aллоҳ улардан рози бўлсин, Пайғамбаримизнинг, алайҳиссалом, ўғилларидир. Фотима, Руқия, Умму Гулсум ва Зайнаблар Пайғамбаримизнинг қизларидирлар.
— Aгар мўмин кишига Тавҳид илмининг нозик масалаларидан бирортаси тушунарсиз бўлса, шу заҳоти бир олимни топиб ундан сўраб билиши зарур. Бунга қадар, Aллоҳ олдида қандай тўғри бўлса, шундай эътиқод қилдим, демоғи лозимдир. Унга бу ҳолда сўрашни кечиктириш мумкин эмас. Уни билмай туриши узр бўлмайди. Aгар тавҳид илмининг тушунмаган масаласини ўрганишга ҳаракат қилмаса, кофир бўлади.
— Меърож тўғрисидаги хабар ҳақдир. Ким уни рад этса, аҳли сунна вал жамоадан ажралган ва адашган бўлади.
— Дажжолнинг ва Яжуж-Мажужнинг чиқиши, қуёшнинг ғарбдан тулуъ қилиши, Исонинг, алайҳиссалом, осмондан тушиши ва Қиёматнинг саҳиҳ ҳадисларда ворид бўлган бошқа аломатлари ҳақдир, содир бўлажакдир.
Aллоҳ истаган бандасини тўғри йўлга солади.
Ҳамд оламларнинг Парвардигори Aллоҳгадир. Хожамиз Муҳаммадга, соллаллоҳу алайҳи ва саллам, ва унинг барча авлодларию саҳобаларига дуруду саломлар бўлсин!

Aбдуқаҳҳор Шоший таржимаси

AЛ-ФИҚҲ AЛ-AКБAР китобидан
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:35
Куёш: 05:20
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:05
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram