ИЛМ ОДОБЛАРИ
29 сентябр 2021 й.
127 марта ўқилди.

 
ИЛМ ОДОБЛАРИ
 
Ислом диничалик илмни улуғлаган дин, тузум ёки фалсафа йўқ. Ҳар бир шахсга илм талаб этишни фарз (мажбурий) килиш ҳам фақат Исломда бор, холос.
Қуръони каримда илм ва уламолар энг олий мақомга қўйилган. Ҳадиси шарифда ҳам илм, уни талаб килиш, уламолар ҳақида кўплаб маълумотлар келган. Буларнинг ҳаммасини жамлаб, Исломнинг илмга бўлган муносабати ҳақида тасаввур ва шунга яраша аҳкомлар чиқарилган.
Бу жуда тўғри сифатдир. Бобокалонларимиз даврида  Ислом нуридан баҳраманд бўлган ҳар бир юрт, ҳар бир ўлкада илм-фан, маърифат ва маданият гуллаб-яшнаган. Илмнинг ҳар бир соҳасида оламшумул кашфиётлар қилинган, улкан уламолар етишиб чиқкан. Жамият ҳаётини ривожлантиришга қўшган ҳиссалари жуда ҳам улкан бўлган. Илм эгаси учун фазл ва ҳурмат беради.
Илмни ва олимларни Аллоҳ таоло Қуръони каримда мадҳ этган. Аллоҳ таоло Мужодала сурасида марҳамат қилади:
«Аллоҳ сизлардан иймон келтирганларни, хусусан, илмга берилганларни даражаларга кўтарур» (11-оят).
Ушбу ояти каримада бандаларнинг олий даражаларга эришишлари учун иймон ва илмни шарт килинмоқда.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят цилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳикматли калима мўминнинг (худди) йўқотган нарсасидир. Мўмин уни қаерда топса хам ҳақлироқдир», деганлар».
Бошқа бир ривоятда:
«Ким талаби илм қилса, ўтган нарсаларга каффорот булур», дейилган.
Термизий ривоят қилган.
Ҳадиси шарифдаги «ҳикматли калима»дан мурод фойдали илмдир. Ҳикмат - илм экани ҳаммага маълум. Ўша ҳикмат бир калима бўлса ҳам, мўмин киши уни олишга уриниши лозим.
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, Келажагимиз эгалари бўлган ёш авлодни етук илмларга бойитиш, юртни эртанги ишончларини тўғри тарбиялаш ҳар биримизга улкан масъулият юклайди
Талаби илм ибодатдир. Илм талаб килиш савоб ишдир. Талаби илм баъзи ўтган гуноҳларнинг ювилишига сабабдир. Шунинг учун ҳам мусулмонлар доимо илм талабида бўлишлари кераклигини фарзандларимиз онгига сингдириб борсак дунёю охиратда зафарларга эришамиз. 

Ромитан тумани Хокимулломир жомеъ масжиди 

имом хатиби Ғолиб Муротов 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:30
Куёш: 07:07
Пешин: 13:10
Аср: 16:15
Шом: 18:00
Хуфтон: 19:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram