Исломгача мерос масаласи
23 октябр 2020 й.
69 марта ўқилди.

 
Исломгача мерос масаласи

Ислом тарихидан олдин араблар ва бошқа халқларда аёллар мероси қандай бўлгани тарихига назар солинса. Ислом нури Арабистон ярим оролини ёритмасдан олдин, aраблар «От минолмайдиган, қилич кўтаролмайдиган, душман билан уриша олмайдиган аёлларга қанақасига мерос берамиз! дерди. Улар ёш гўдак ва болаларни меросдан ман қилгани каби, аёлларни ҳам меросдан маҳрум қилган эдилар. 
Тафаккури билан қаралса Ислом шариати, араблар аёлларга зулм қилиб турган бир вақтда келиб уларнинг ҳуқуқини мерос масаласида ҳам тўла тўкис қилиб берганини англаб етади. “Ота-оналар ва қариндошлар қолдирган нарсада эркакларга насиба бор. Ота-оналар ва қариндошлар қолдирган нарсада аёлларга ҳам насиба бор. У оз қолсин, кўп қолсин – ўлчаб қўйилган насибадир” (Нисо сураси, 7 оят). 
Яъни, аёллар энди ҳеч қандай миннатсиз мерос мулкига эркакларга шерикдирлар. Мерос оятлари нозил бўлганда, унда баён қилинган ҳукмлар арабларга жуда оғир туюлди, ҳатто улар кошки эди бу оятлар мансух бўлса деб, орзу қилдилар. Фароиз оятлари нозил бўлиб, унда Аллоҳ таоло эр, хотин, ота-она ва бошқалар меросини белгилаб бергач, бу айрим одамларга оғир тушди ва айтдилар: Аёл кишига тўртдан бир, саккиздан бир мерос бериладими? Қизга ярим мерос бериладими? Ёш болага ҳам мерос бериладими? Ахир буларга ҳам мерос бериладими? Ахир буларнинг бирортаси урушда қатнашиб, ўлжага эга бўлолмаса?! 
Бу ҳақда пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга индамай турайлик, шояд буни унутсалар ёки айтамиз уни ўзгартириб берсалар. Уларнинг ичидан айримлари келиб: «Ё Расулаллоҳ! Ёш болага қандай қилиб мерос берамиз. Уни қавмга ҳеч фойдаси бўлмаса? Қиз бола отаси қолдирган молни ярмини олса? Ахир у от миниб урушда қатнашолмаса?!» деб айтишгача борди. 
Яҳудийлар ҳам аёлларга мерос беришда Тавротдаги ҳукмларни ўзгартириб, ҳавою нафсларига мувофиқ ҳукмларни жорий қилиб олган эдилар. Уларнинг шариатида аёл вафот этиши билан унинг барча мол-мулки эрига мерос бўларди. Акси бўлса, аёл эридан мерос олмайди. Она ҳам, фарзандларидан ҳеч қандай мерос олмайди. Ота вафотидан кейин барча мерос ўғил фарзандга ўтади, агарчи у онасининг қорнида бўлса ҳам. (Ал-ҳуқуқ ал-мутааллиқа бит-тарика» 224-бет) 
Қадим юнонларда ҳам мерос масаласи золимона тарзда ташкил қилинган эди. Уларда киши вафотидан сўнг унинг мероси эркак қариндошларга ўтади, аёллар ва улар томонидан қариндошлиги бор эркакларга мерос берилмайди дейишарди. (Ал-ҳуқуқ ал-мутааллиқа бит-тарика» 220-бет)

Жондор туман «Қиз биби» жомеъ масжид

имом-хатиби Собир Раҳимов 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:00
Куёш: 07:46
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:25
Хуфтон: 19:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram