Куфрга берилган таъриф
17 декабр 2021 й.
116 марта ўқилди.

 
Куфрга берилган таъриф

Ислом дини инсонни эътиқоди нуқтаи назаридан гуруҳларга бўлади. Яъни, Аллоҳни бор деб ва бир деб билгувчиларни мўмин деб атайди. Аллоҳ бор ва шу билан бирга унинг шериги (аёли, ўғли, қизи) бор деб эътиқод қилгувчиларни мушрик деб атайди. Энг ёмони учинчи гуруҳдаги тоифа бўлиб, улар на Аллоҳни ва на динни ва на илоҳий китобни тан олмайди. Бу тоифадаги инсонларни кофирлар дея аталади. 
Мана шу юқорида келтирилган уч тоифанинг фақат бир тоифасигина нажотга эришади. Нажотдан мурод дунё ва охират саодатига эришади. Абу Зарр розияллоҳ анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар: 
من قال لا إله إلاّ الله دخل الجنّة
“Ким “Ла илаҳа иллаллоҳ” деса жаннатга киради”: дедилар. Бу ҳадисни эшитиб биз қанчалар хурсанд бўлсак қуйидаги келтириладиган оятни эшитиб инсон қалбини хуфтон қоплайди:
فَمِنهُم مَّن ْامَنَ وَمِنهًم مَّن كَفُورًا
Яъни: “Улардан кимдир иймон келтирди, кимдир куфр келтирди”.
Қарангки, биргина лафз билан иймонли бўлади ва яна биргина лафз билан Аллоҳ паноҳ берсин кофир бўлади.
Биз “куфр” деб атаётган сўз аслида нимани англатади ва унинг таърифи ҳақида тўхталадиган бўлсак, “куфр” сўзи луғутда беркитиш, ёпиш, яшириш каби маъноларни англатади. Инсонга берилган буюк иймон неъматини яшириб, иймон дафтарини ўзи учун ёпган ва беркитган инсонга нисбатан кофир дейилади. 
Истилоҳда эса куфрга йўл қўйган яъни, Аллоҳдан, унинг динидан, Пайғамбаридан юз ўгирган инсонга нисбатан кофир лафзи ишлатилинади. Демак, кофирлик икки ҳолатда содир этилар экан “эътиқодий куфр” ва “амалий куфр”. 
Бундан ташқари, Ислом шариати олимлари куфрни икки турга бўладилар:
1. Куфри акбар (катта куфр).
2. Куфри асғар (кичик куфр).
Инсон бир иш ёки амални қилади ва унинг шу қилган иши уни абадий дўзаҳда қолишига кифоят қилади. Мана  шу қилинган амал эгасини абадий дўзахга маҳкум қиладиган ҳар қандай эътиқод ёки амал “куфри акбар” деб номланади. 
Маълум бир амал сабаб эгасини гуноҳкор қиладиган ва шу амал сабаб эгасини маълум вақтга  дўзахда абадий қолишини тақозо қилмайдиган иш ёки амал “куфри асғар” деб номланади.
              
Бухоро шаҳар “Саид по Банди Кушо” жомеъ масжид

имом-хатиби Н.Яҳёев 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:00
Куёш: 07:54
Пешин: 13:10
Аср: 16:25
Шом: 18:00
Хуфтон: 19:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram