МУХТАСАРУЛ ВИҚОЯ МАТНИ 15-қисм
04 ноябр 2020 й.
55 марта ўқилди.

 
МУХТАСАРУЛ ВИҚОЯ МАТНИ
15-қисм

ЗАКОТНИНГ САРФ ҚИЛИНАДИГАН ЎРИНЛАРИ
Закотнинг сарф қилинадиган ўринлари: фақийр – нисоб миқдоридан кам моли бор инсон, мискин – ҳеч нарсаси йўқ инсон, закот омили, унга амалининг миқдорича берилади.
 
Мукотабга озод бўлиши учун, қарзидан ташқари моли нисобга етмайдиган қарздорга, Аллоҳнинг йўлидагиларга - Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг наздиларида ғазотдан  (йўқсиллик сабабидан) узилиб қолганларга, Муҳаммад раҳимаҳуллоҳнинг наздиларида ҳаждан (йўқсиллик сабабидан) узилиб қолганларга - ёрдам берилади. Шунингдек мусофирга, яъни моли бўлиб ўзи билан бирга бўлмаган кишига ёрдам берилади.
 
Закотни зикр қилинганларнинг барчасига ёки баъзисига мулк қилиб берилади. Орасида туғиш ва эр-хотинлик алоқаси борларга, ўзи қулига, баъзисини озод қилган қулига, бойга, Бойнинг қули ва кичик ёшдаги боласига, Бани Ҳошимга, уларнинг мавлоларига ва Зиммий закотдан берилмайди. Зиммийга закотдан бошқа садақаларни берса жоиз.
 
Закотни унга ҳақдор деб ўйлаган кишига бергач закотни олган киши ўзининг қули эканлиги аён бўлса, закотни қайтадан беради. Бошқа монеъликлар зоҳир бўлса, қайтадан бермайди. Ҳақдорга уни бир кун тиламчилик қилишдан беҳожат қиладиган миқдорда закот бериш мандубдир. Нисобни қарздор бўлмаган фақийрга бериш, закотни бошқа юртга кўчириш макруҳдир. Аммо, қариндошига ёки ўз юртининг аҳлидан кўра муҳтожроқ қавмга берса, макруҳ эмас.

 

МУХТАСАРУЛ ВИҚОЯ МАТНИ 

китобидан 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:00
Куёш: 07:46
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:25
Хуфтон: 19:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram