Пайғамбардан олинган ибрат
04 июн 2022 й.
316 марта ўқилди.

Пайғамбардан олинган ибрат

Ўз даврининг пайғамбари ва подшоҳи бўлмиш Довуд а.с.нинг ҳузурларига икки киши ораларида ҳукм чиқаришни сўраб келишибди. Улардан бири экинзори бор деҳқон, иккинчиси қўйлар эгаси чўпон эди.
وَدَاوُودَ وَسُلَيْمَانَ إِذْ يَحْكُمَانِ فِي الْحَرْثِ إِذْ نَفَشَتْ فِيهِ غَنَمُ الْقَوْمِ وَكُنَّا لِحُكْمِهِمْ شَاهِدِينَ (78) فَفَهَّمْنَاهَا سُلَيْمَانَ وَكُلًّا آتَيْنَا حُكْمًا وَعِلْمًا 
“Ва Довуд билан Сулаймоннинг экинзор ҳақида ҳукм қилаётганларини (эсланг). Ўшанда у (экинзор)га қавмнинг қўйи кечаси тарқалиб (ва уни пайҳон қилиб) кетган эди. Биз уларнинг (чиқарган) ҳукмига шоҳид эдик. Бас, Биз уни Сулаймонга англатдик. Уларнинг ҳар бирига ҳукмни ва илмни берган эдик”
Кечаси билан экинзорни пайҳон қилиб, еб битирган эди. Довуд а.с. икки томоннинг гапини эшитиб бўлиб, қўйларни деҳқонга берилишига ҳукм чиқардилар.
Бу ҳукмдан кейин қайтиб кетаётган чўпон Сулаймон а.с.ни кўриб бўлган ҳодисани у зотга айтиб берди. Шунда Сулаймон а.с. оталари Довуд а.с. ҳузурларига кирдилар ва: “Эй Аллоҳнинг набиййи, ҳукм, сиз чиқарган ҳукмдек бўлмаслиги керак эди”, дедилар. Довуд а.с.: “Қандай бўлиши керак эди?” дедилар. Сулаймон а.с.: “Қўйни экинзор эгасига беринг, у фойдаланиб турсин. Экинзорни эса, чўпонга беринг, уни асл ҳолига келтирсин. Сўнгра ҳар ким ўз нарсасини қайтариб олади. Деҳқон экинзорини аввалги ҳолига келгандан сўнгра қайтариб олади. Чўпон ҳам қўйларини қайтариб олади”, дедилар. Шунда Довуд а.с. бу ҳукмга рози бўлдилар. Довуд а.с.нинг чиқарган ҳукмлари ҳам хато эмас эди. Аммо Сулаймон а.с.нинг ҳукмлари мукаммалроқ эди. Ушбу воқеа Довуд а.с.га ўғиллари Сулаймон а.с.нинг пайғамбар бўлишликларига ишорат бўлди.

Манбалар асосида

Бухоро шаҳар "Масжиди Баланд"
жомеъ масжид иимом-хатиби Миршод Саидов
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:30
Куёш: 05:20
Пешин: 13:10
Аср: 18:35
Шом: 20:20
Хуфтон: 21:50
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram