Ёлғон гапириш шармандалик
26 март 2020 й.
258 марта ўқилди.

 

Ёлғон гапириш шармандалик

Аллоҳ Таоло инсониятни яратиб, унга бир неча гўзал фазилатларни ато этган. Бу фазилатлар инсоннинг зийнати ҳисобланади. Мана шундай фазилатлардан бири – мусулмон киши тақводорлигининг узвий унсурларидан бўлган ростгўйликдир. Ҳақиқий мўминлар ростгуйликни маҳкам тутишади. Ислом дини инсонларни доимо ўзаро яхши муомалада бўлишга, гўзал хулқ ва одобга буюрган. Шунингдек, ҳақда туриб, рост сўзлашга, аҳдга вафо қилишга чақирган. Чунки ёлғон, хиёнат, тухмат, бўхтон, вафосизлик каби қабиҳликлар инсонни гуноҳга ботиради. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам хавфу хатар кўрсак ҳам, рост сўзлашимизни, гарчи фойда кўриб турган бўлсак ҳам, ёлғондан сақланишимизни таъкид этганлар. Ёлғончилик барча разолатларнинг боши, у ўз эгасининг ҳурмати ва обрўсини тўкади. Шунинг учун ҳам Аллоҳ Таоло Қуръони Каримда ёлғончи, йўлдан озган, адашганларни қаттиқ огоҳлантирган. Ислом таълимоти ёлғон гувоҳлик беришни Аллоҳга ширк келтириш билан баробар катта гуноҳ ҳисоблайди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: «Сизларга катта гуноҳлар ҳақида хабар берайми? - деб сўрадилар. Биз: ҳа айтинг, ё Аллоҳнинг расули!» дедик. Шунда у зот: «Аллоҳга бирон нарсани шерик қилмок, ота-онага оқ бўлмок», - деб суяниб турган жойларида ўтириб олдилар-да: «Огоҳ бўлинглар, ёлғон сўз ва ёлғон гувоҳлик бермоқ», - деб такрорлайверадилар, ҳатто биз: «Қанийди сукут қилсалар», - деб ўйлаб қолдик. «Ёлғон сўзи араб тилида «Кизб» дейилади ва луғатда ростнинг тескарисини англатади». Имом Ибн Хожар ва Имом Зохобий: «Узрсиз ёлғон гуноҳи кабирадир» - деганлар. Қуръони Каримда ёлғон ҳақида бир юз олтмиш еттита оят бор. Аллоҳ таоло Наҳл сураси, 105-оятда «Ёлғонни фақат Аллоҳнинг оятларига имон келтирмайдиганларгина тўқирлар. Ана ўшалар – ўзлари ёлғончилардир», - деган. Бу ояти каримада уқтирилишича, аслида ёлғонни фақат имонсиз кофирларгина тўқийдилар, чунки кофирларда сабаб, гуноҳ деган тушунча йўқ. Мўминлар эса ёлғонни катта гуноҳ деб биладилар. Ёлғон гапириш туфайли охиратда азобга дучор бўлишларидан қўрқадилар. Ёлғончилик барча разолатларнинг аслидир. У жамиятни парчалайди барча ишларни бузади ва ўз эгасининг обрўсини тўкади. Одамлар ёлғончининг гапига ишонмай кўядилар ва унга бирор ишни ишониб топширмайдиган бўладилар. Ёлғон ишончни йўққа чиқаради. Шунинг учун ҳам Аллоҳ ёлғончиларни йўлдан адашганлар қаторига қўшади. Аллоҳ таоло Ғофир сурасида марҳамат қилади. «Албатта, Аллоҳ ҳаддидан ошган, каззоб шахсни ҳидоят қилмас» (28-оят)
Ушбу ояти каримада каззоб шахс ҳаддидан ошган киши бўлиши таъкидланмоқда бундан ёлғончи одам гап-сўзида ҳаддидан ошиши келиб чиқади. Энг даҳшатлиси, ёлғончини Аллоҳ Таоло ҳидоят қилмас экан.
 
Ёлғоннинг зарарлари:
1. Ёлғон ўз эгасини парчалайди.
2. Ёлғон ўз эгасини дўзахга олиб боради.
3. Ёлғон узокни яқин, яқинни узоқ қиладиган саробдир.
4. Ёлғон мурувват, жамол ва чиройни кетказади.
5. Ёлғон ақл ўғрисидир. 
6. Ёлғончи хор-у зор бўлади. 
7. Ёлғон дин-у дунёни бузади.
8. Ёлғон пасткашлик аломатидир.
 
Заррача ёлғона ҳам жазосиз қолмайди. Ҳар бир ёлғон номаи аъмолига ёзиб борилади ва улар учун қиёмат куни жазосини албатта олади. Ёлғончи Аллоҳнинг душмани ҳисобланади ва қиёматда энг оғир азобга гирифтор бўлади. Мақсадимиз, халқимиз ичида ушбу офат ҳақида тушунчани ойдинлаштириш, жамиятимизни поклаш ва яхшиликнинг кўпайишига ҳисса кўшишдир. 

Бухоро шаҳар “Шайх Саъдий” жомеъ масжид
имом - хатиби Ҳазратқулов Мўминжон
 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:40
Куёш: 05:30
Пешин: 13:10
Аср: 18:30
Шом: 20:15
Хуфтон: 21:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram