ВИЛОЯТ ВАКИЛИГИ
 
Бухоро вилояти имом-хатибларининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди
 
Жорий йил 26 май куни Б.Нақшбанд мажмуасида вилоятда фаолият кўрсатаётган барча имом-хатиблар иштирокида навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди, мажлисни «Мир Араб» ўрта махсус билим юрти мудири М.Нўъмонов олиб борди ва кун тартибини ўқиб эшиттиргач, сўз Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими мудири А.Қаюмовга берилди.
 
Маърузачи Бухоро вилоятидаги имом-хатибларнинг 2013 йилдаги фаолияти бўйича таҳлилий маълумот бериб, йўл қўйилган камчиликлар тўғрисида тўхталиб, имомларга зарурий долзарб тавсия ва кўрсатмаларини баён қилди.
 
Шундан сўнг сўз ЎМИ Раис ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансуровга берилди. Шайх А.Мансуров ҳам ўз маърузасида бугунги замон имом-хатиби зиммасига қўйилаётган масъулият ва ишонч ҳиссини оқлашга доир ўзларининг зарурий тавсия ва кўрсатмаларини баён қилиб, сўзининг охирида ташкилий масала кўриб чиқилди. Ташкилий масалада ЎМИнинг собиқ вакили И.Луқмонов ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилгани ва унинг ўрнига Когон тумани бош имом-хатиби ҳамда Б.Нақшбанд жоме масжиди имом-хатиби бўлиб ишлаб келаётган Нуруллаев Мансур Азимович  Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Бухоро вилоятидаги вакили вазифасини бажарувчи этиб тайинланганлиги тўғрисидаги ЎМИ раисининг буйруғи имом-хатибларга ўқиб эшиттирилди.
 
Шундан сўнг сўзга чиққан М.Нуруллаев Раҳбарият ишончини оқлашга ва бор имкониятини сафарбар қилишга имом-хатиблар олдида ваъда бериб сўзини якунлади. Мажлис якунида Бухоро шаҳар «Хўжа Исмат» жоме масжиди имом-хатиби С.Гадоев ва Қоракўл тумани бош имом-хатиби М.Шомуродовлар М.Нуруллаевни қўллаб-қувватлаш ва ёнида ҳамжиҳатликда фаолият юритиш бўйича имом-хатиблар номидан сўзга чиқишди.
 
ЎМИ Масжидлар бўлими
Бухоро -
Бомдод: 06:00
Куёш: 06:54
Пешин: 13:10
Аср: 16:40
Шом: 18:20
Хуфтон: 19:40
Тўлиқ тақвим »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram