АЗИМ ШАҲАРНИНГ ШАРАФЛИ МАҚОМИ
13 ноябр 2020 й.
136 марта ўқилди.

 
АЗИМ ШАҲАРНИНГ ШАРАФЛИ МАҚОМИ 

Вилоятлар ичида мулки амният Бухородур,
Ки бахри рахмат ичра гавҳари қиммат Бухородур,
Шарифу ҳам латифу афзали мулкат Бухородур,
Ки то явмул-жазо бенуқсону, беофат Бухородур,
Чороки кони тому тақвою тоат Бухородур.
(Бобораҳим Машраб)
 
Ислом ҳамкорлик ташкилоти ҳар йили мусулмон мамлакатларидан 3 шаҳарни ислом маданияти пойтахти деб эълон қилади. Аллоҳ таолога беҳисоб шукрлар бўлсинким, бизнинг юртимиз Бухорои шариф, 2020-йилда ислом маданияти пойтахти деб эътироф этилди. Ҳақиқатдан ҳам бундай номга Бухорои шариф лойиқдир. Чунки бизнинг буюк аждодларимизга бешик бўлган бу она замин, бутун ислом оламида "Қуббатул Ислом" номи билан машхур бўлди. Улуғ аждодларимиз Имом ал- Бухорий, ибн Сино, Абу Ҳафз Кабир, Абу Ҳафз Сағир каби зотлар шу диёр фарзандларидир. Ҳадис илмининг султони Имом ал-Бухорий Қуръони каримдан сўнг, Ал- жомеъ ас саҳиҳ асарининг муаллифи бўлиб, бу буюк асар бутун ислом оламида севиб ўқилиб келинмоқда. У зот “Имоми дунё” номи билан ҳам машхур бўлганлар.
Тиббиёт илмининг буюк вакили, "Тиб қонунлари" муаллифи, ҳазрат Абу Али ибн Сино бутун дунёда "Авиценна" номи билан машхур бўлиб, у киши яратган асар, европа мамлакатларида ўқув қўлланмаси сифатида яқин асрларгача фойдаланилган. 
Абу Ҳафз Кабир ва Сағирлар эса, нафақат Бухорои шариф балки Мавороуннаҳрда фикҳ, шариат илмини олиб кирган ва ривожланишига муносиб ҳисса кўшган зотлардир.
Бундан ташқари буюк тасаввуф, тариқат илмининг асосчилари Абдулхолиқ Ғиждувоний, Худа Гриф Ревгарий, Фағнавий, Рометаний, Саммосий, Миркулол, Баҳоуддин Нақшбандийдек зотлар ҳам Бухорои шариф фарзандларидир. Буларнинг шиорлари "Дилба ёру-дастба кор", "Қўлинг меҳнатда-қалбинг Аллоҳни зикрида" машғул бўлсин деб такидлаганлар.
Биз буюк аждодларимиз Бухорои шариф фарзандлари бўлганлигидан фахрланамиз, албатта! Юртимиз истиқлоли сабабли, бундай улуғ аждодларимиз қўним топган масканлар обод, кўркам, кўз кўриб қувнайдиган даражадаги мухташам зиёратгоҳларга айланди. Айниқса охирги йилларда мухтарам юртбошимизнинг ташаббус ва тавсиялари туфайли, нафақат бу зиёрагоҳлар балки улуғ аждодларимизнинг қолдирган бой маънавий мерослари халқимизга манзур бўладиган даражада юқори салоҳият билан етказилиб берилмоқда. Халқимиз бундай ўзгаришлар ва эркинликлардан бениҳоят мамнунликларини ўзларининг шукроналик дуолари билан изхор этмоқдалар.
Президентимизнинг 2018-йил 16 апрельдаги "Диний сохани тубдан такомиллаштириш" тўғрисидаги фармонларига мувофиқ, Республикамизнинг барча вилоятларида бўлгани каби Бухорои шарифда ҳам кенг кўламли ислохотлар амалга оширилмоқда.
Шахсан юртбошимиз тавсиялари билан Мир-Араб олий мадрасаси, тасаввуфшунослик мактабининг ташкил этилганлиги, бундан ташқари етти пир зиёратгоҳларини қайта ободонлаштирилганлиги, юздан зиёд жомеъ масжидларнинг фаолият олиб бораятганлиги, вилотимиз кўркига кўрк қўшиб турган Минораи Калон, Масжиди Калон, Мир Араб, Арк қўрғони, Лаби ҳовуз мажмуалари каби юзлаб осори-атиқалар шулар жумласидандир.
Халқимиз фаровонлиги йўлила олиб борилаятган ислоҳотлар ҳам талайгина. Кекса отахон ва онахонларимиз, тиббий ва ижтимоий кўмакка мухтож аҳоли қатламларига, ёш келажак авлодларимизга эътиборни янада кучайтириш мақсадида янги замонавий шифохоналар, дам олиш масканлари, истироҳат боғлари, мактабгача таълим муассасалари, янги мактаб, спорт комплекслар, кутубхоналар, ёш оилалар учун замонавий уйлар каби кўплаб мисолларни келтириш мумкин.
Мухтарам юртбошимиз томонларидан 2020-йил "Илм-маърифат, рақамли иқтисодиётни ривожлантириш" йили деб эълон қилинганлиги. Келажак авлодларимиз илм маърифатини юксалтиришда, етук, комил инсонлар етишиб чиқиши учун, юрт бошимиз такидлаганларидек; ...келажак авлодларимиздан Бухорийдек, Нақшбандийдек буюк зотлар етишиб чиқишига улкан замин бўлди.
Вилоятимизнинг асосий илм ўчоқлари ривожланган, Шофиркон туманида ҳам охирги 3 йилликда катта ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Жумладан Хўжа Ориф ар-Ревгари зиёратгоҳи буткул қайта таъмирланиб янги масжид, минора, фаввора, музей, кутубхона, зиёратгохга келган меҳмонлар учун, меҳмонхона, чойхоналар туманимиз кўркига кўрк қўшди.
Зеро шоир айтганидек:
 
Зиёратга келди жахон
Хўжа Ориф Мохитобон
Мадинага ўхшайди бугун,
Сиз туфайли бу Шофиркон.
 

Шофиркон туман “Хўжа Бадарға” жомеъ масжид имом-хатиби 

Эгамбердиев Миржон 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:00
Куёш: 07:46
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:25
Хуфтон: 19:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram