Бухоронинг шарафли мақоми
20 феврал 2020 й.
716 марта ўқилди.

 Бухоронинг шарафли мақоми

17 февраль куни “Бухоро – 2020  ислом олами пойтахти ” тадбирларига тайёргарлик кўриш бўйича амалга оширилаётган  ишлар  билан танишиш мақсадида АЙСЕСКО халқаро ташкилоти раҳбарининг биринчи ўринбосари Рихиати Салиҳ Нажиб бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳрига ташриф буюрди. Шу куннинг ўзида ушбу нуфузли делегация маданият вазирлигида вазир ўринбосари Камола Акилова, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Ш.Миноваров билан ишчи мулоқот ўтказишди.
Ташриф дастурига мувофиқ делегация аъзолари  Бухоро шаҳрида тадбир ўтказиладиган асосий майдонлар ва конференция заллари билан танишиб, шаҳарнинг қадимий обидаларини зиёрат қилиши режалаштирилган. Шунингдек, Тошкент шаҳрида мазкур тадбирларни юксак савияда ўтказиш бўйича матбуот анжумани ҳам ўтказилади.   
Севимли Бухороимиз катта тўйга тайёргарлик кўрмоқда. Жорий йилнинг апрель ойида Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти мутасаддилари, узоқ ва яқин қўшниларимиз, дўстларимиз, маданият вазирлари, ЮНЕСКО, АЙСЕСКО, ИРСИКА раҳбарлари, таниқли тарихчи ва шарқшунос олимлар 2020 йилда Ислом олами маданияти пойтахти мақомига эга бўлган Бухорони қутлаш учун йиғиладилар.
Азалдан Шариф, яъни шарофатли, шарафли мақомида бўлган Бухоро энди Ислом олами маданияти пойтахти, деб ҳам атала бошлайди.
Шарафли Бухоро Ўзбекистоннинг энг машҳур шаҳарларидан бири, Буюк ипак йўли Бухоро орқали ўтган. Шаҳар азалдан мусулмон оламида, жумладан Марказий Осиёда, Мовароуннаҳрда Ислом тамаддунининг энг муҳим марказларидан бири бўлиб келган. Ўрта Асрларда Бухорода 350 та масжид ва 80 та мадраса бўлган, уларнинг кўпчилиги ҳозирги кунгача сақланиб қолган. Ҳозирги университетлар ўрнини босган мадрасаларда бутун ислом оламидан илми толиблар илоҳиётшунослик ва аниқ фанларни ўрганганлар.
Шаҳар кўчалари ва йўллари сизни албатта шаҳарликлар ва меҳмонларнинг севимли жойи – Лаби Ҳовузга олиб чиқади. Бу ерда қадимги меъморчилик ёдгорликлари, меҳмондўстлик ва ҳурмат муҳитида чойхона ва емакхоналарда дам олишингиз, тамадди қилиб олишингиз мумкин.
Калон (яъни Буюк ) минораси остонаси – Пойи Калонда жойлашган масжид ва Мири Араб мадрасаси, шунингдек Арк қалъаси шаҳарнинг энг яхши сақланган ёдгорликлари ҳисобланади. 600 йил илгаридан бошлаб Жаҳон бозорларидан бири бўлган Бухоро тимлари тагида ҳамон ҳунармандлар ва усталар ўзларининг бетакрор маҳсулотларини таклиф қилишдан тўхтамаганлар.
Яна шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Бухоро ҳамиша кўп миллатли ва кўп эътиқодли, яъни миллий ва диний бағрикенг бўлиб келган. Шундай замонлар бўлганки, бозорларда саррофлар 40 га яқин мамлакатлар пулларини айирбош қилиб берганлар.
Бухоро - буюк алломалар, азиз авлиёлар юрти. Олти ишонарли ҳадислар тўпламининг энг мартабалисини жаҳон аҳлига туҳфа этган буюк бобокалонимиз Имом Бухорий ҳазратлари шу ерда таваллуд топганлар. Ушбу инсон Бухорони ва юртимизни жаҳонга машҳур бўлишига олиб келди.
Бухоро том маънода Аллоҳнинг назари тушган замин. Бу ерда етти тасаввуф дарғалари – етти пир абадий қўним топганлар ва ҳар йили минглаб сайёҳлар уларни зиёрат қилишга ошиқадилар.
Бухоро ва бухороликларга, бутун юртимизга “Ислом олами маданияти пойтахти” унвони муборак бўлсин! 
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
матбуот хизмати
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:00
Куёш: 07:38
Пешин: 13:10
Аср: 15:50
Шом: 17:25
Хуфтон: 19:05
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram