Бухоро 2020 йил ислом маданияти пойтахти
04 феврал 2020 й.
708 марта ўқилди.

 

Бухоро 2020 йил ислом маданияти пойтахти

Энди бевосита Бухорога «Ислом маданияти пойтахти» деб ном беришга асос бўлган омиллар ҳақида тўхталадиган бўлсак, уларнинг тарихий, маданий ва маънавий жиҳатлари хусусида кўп гапириш мумкин. Лекин диққатга сазовор бўлган иккита муҳим йўналиш эътиборимизни қаратишимиз керак. Биринчидан, «Ислом маданияти пойтахти» деган тушунча ўзида қандай маъно-мазмунни ифода этади? Иккинчидан, бундай юксак эътирофга сазовор бўлиш учун қандай мезон ва тамойиллар асосий сабаб бўлиши мумкин? Ҳеч шубҳасиз, бу масалада номзод мамлакатнинг умумий тарихи, хусусан, Ислом дини билан боғлиқ тарихи катта роль ўйнайди. Шунингдек, мазкур халқ ҳаётидаги мусулмон динига хос қоида ва арконлар, қадимий анъана ва қадриятлар, ушбу юртнинг асрлар давомида ислом цивилицазияси ва маданиятига қўшган ҳиссаси, бу ерда қандай юксак тафаккур соҳиблари, буюк уламолар яшаб ўтгани ва улар қолдирган илмий-маънавий мерос инобатга олиниши муқаррар. Шу билан бирга, номзод мамлакат томонидан бугунги кунда ана шу ноёб ва мўътабар мероснинг қай тарзда сақлаб, асраб-авайлаб келинаётгани, уни ҳар томонлама ўрганиш, кенг омма, айниқса, ёшлар онгига сингдириш, жаҳон жамоатчилигига тарғиб ва тараннум этиш юзасидан қилинаётган ишларга алоҳида баҳо берилиши табиий.

Когон туман “Саййид Амир Кулол”
жомеъ масжиди имом-хатиби
Жалолиддин Сабуров
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:55
Куёш: 07:35
Пешин: 13:10
Аср: 15:50
Шом: 17:25
Хуфтон: 19:10
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram