Марказ бошқарув кенгашининг навбатдаги йиғилиши
03 феврал 2015 й.
1108 марта ўқилди.

   Марказ бошқарув кенгашининг навбатдаги йиғилиш мажлиси

   Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуасида 2015 йил 31 январь куни  Марказ бошқарув кенгашининг навбатдаги йиғилиш мажлиси бўлиб ўтди. Унда кенгаш аъзоларидан Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуаси маркази Ў.Ғуломов, ЎМИ Бухоро вилояти вакили М.Нуруллаев, Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти мудири М.Нўъмонов, “Маънавия ва маърифат” марказининг Бухоро вилояти бўлими раҳбари С.Ҳамроев ва бошқа мутасадди раҳбарлар иштирок этишди. Мажлис Марказ раисининг 2014 йил ҳисоботи билан бошланди. Ўз сўзида Ў.Ғуломов 2014 йил давомидаги даромадлар, харажатлар, мажмуада қилинган қурилиш, таъмирлаш, ободонлаштириш ишлари, маънавий-маърифий соҳада амалга оширилган фаолият тўғрисида ҳисобот берди. Шу билан бирга жорий 2015 йилда Марказ низомига асосланган йиллик иш режа, маҳаллий ва хорижий зиёратчи, сайёҳлар учун барча қулайликларни ҳозирлаш борасида ободонлаштириш, қурилиш, таъмирлаш ишлари амалга ошириш, улуғ аждодларимиз қолдирган бой маънавий меъросни, уларнинг асарларида тарғиб қилинган инсонпарварлик, ҳалоллик, маънавий комиллик борасидаги таълимотларини кенг жамоатчиликка етказиш борасидаги Марказнинг мақсад ва вазифалари тўғрисида тўхталди. Ушбу масалалар мажлис иштирокчилари томонидан ҳар томонлама ўрганилиб керакли фикр ва мулоҳазалар, таклифлар берилди.

 
Ориф Амонов
Марказ илмий ходими
 
«орқага