ФИДЯНИ ЎЗ ОИЛАСИГА БЕРИШ ЖОИЗМИ?
22 май 2020 й.
17 марта ўқилди.

 
ФИДЯНИ ЎЗ ОИЛАСИГА БЕРИШ ЖОИЗМИ? 

401-CАВОЛ: Бувим 80 ёшдалар. Соғликлари яхши бўлмагани сабабли Рўза тутолмаяптилар. Бувим тутолмаётган кунларига фидя берсалар бўладими? Агар мумкин бўлса уни кимга берадилар? Ўз оила азоларига берсалар ҳам бўладими? 

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатимиз икки тоифа кишиларни рўза тутмасликларига рухсат бериб, ўрнига  Рамазоннинг ҳар бир куни учун фидя беришга буюрган. 

Биринчиси, қарилик сабабли умуман рўза тутишга ярамайдиган, кундан-кунга жисмонан заифлашиб бораётган ёши улуғ кексалар. 

Иккинчиси, сурункали касал бўлиб, одатда тузалишига умид бўлмаган ва рўза тутиш уларнинг саломатлигига жиддий зиён етказиши мумкин бўлган беморлар.

Фидяни кимларга берган афзал: “Фатовои ҳиндия” китобининг закот бобида шундай жавоб берилган: “Закот, фидя ва фитрни беришда энг афзали аввало ака-ука, опа-сингиллар ҳисобланади. Сўнг – уларнинг фарзандлари. Улардан кейин амаки-аммалар, сўнг – уларнинг фарзандлари. Тоға-холалар ва уларнинг фарзандлари, сўнг – юқоридагилардан ташқари қариндошлар. Улардан кейин қўшнилар, касбдошлар, кейин ҳамшаҳарлар ёки қишлоқдошлар ҳақлидирлар. Валлоҳу аълам. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Фатво ҳайъати. @diniysavollar 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:35
Куёш: 05:20
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:05
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram