Бухоро вилояти имом хатиблари ўқув семинари
20 апрел 2017 й.
21 марта ўқилди.

 Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2017 йил 28 феврал кунидаги 01А/013-сонли буйруқ ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро вилоятидаги масжид имом хатиблари, ноиб-имомлари ва мутаваллилари учун 2017 йил 20 апрел куни қисқа муддатли ўқув семинар ташкил этилди.

Ушбу семинарни  ўтказишдан  асосий мақсад,  масжид имом хатиблари, ноиб-имомлари ва мутаваллиларининг фаолиятини такомиллаштириш ҳамда масжиднинг молиявий фаолиятини  тўғри  йўлга  қўйишдир.   
Мазкур  семинарни  юқори савияда  ўтказишлик  учун  Ўзбекистон Республикаси  Бухоро вилояти Адлия бошқармасидан  мутахассислар жалб  қилинди.  Семинарда  Бухоро вилояти Адлия бошқармаси масъул ходими Тилавов Жонибек-Ўзбекистонда “Виждон  эркинлиги  ва  диний  ташкилотлар” тўғрисидаги қонунга  мувофиқ  ишни  ташкиллаштириш;
Баҳоуддин Нақшбанд  жомеъ масжиди ҳисобчиси  Саиджон Истатов - Молиявий тушумларни, ҳисоботларни Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда амалга ошириш ва юритиш;
ЎМИ Бухоро вилояти вакили в.б. М.Нуруллаев - Масжидлардаги кадрлар бўйича ҳужжатларни меҳнат қонунчилиги ҳамда номенкулатурада  белгиланган   ҳужжатлар  асосида  юритиш  тўғрисида  маърузаси  билан  иштирок этди. 
Маърузачилар масжиднинг молиявий ишлари юзасидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакили, жойлардаги Адлия бошқармаси ва Давлат солиқ идораси ҳамда Статистика бошқармасига ўз вақтида ва белгиланган  тартибда ҳисобот тақдим қилиши, қонун  доирасидаги  пул  айланмаси  ва  унга  доир  масалалар  ҳамда  банк  тизими  орқали  ишлаш  йўл – йўриқлари  ҳақида  алоҳида  тўхталиб  ўтди.
Семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларига  мутахассислар  томонидан  қониқарли  жавобларни  олдилар.  Қисқа муддатда давом  этган  ўқув семинари  масжид  имом хатиблари, ноиб имомлари ҳамда мутаваллиларини  келажакда  қонун  доирасида  фаолият  олиб  боришларига   кенг  имкониятлар  очиб  берди.
                                                                                                                              М.Нуруллаев,
                                                                                                            ЎМИ Бухоро вилояти вакили   
 
«орқага