Умра-2017 йил зиёрати қабул бўлсин!
05 апрел 2017 й.
63 марта ўқилди.

   Юртимизнинг  истиқлолга эришган йиллар мобайнида, муборак Ҳаж ва Умра сафаларини ташкил этиш борасида, катта ютуқларга эришилди. Бугунги кунда бу ишлар янада такомиллашиб, зиёратчиларга кўплаб қулай шарт-шароитлар яратилмоқда.

Жорий йилнинг 24 март куни, Бухоро вилоятидан 227 нафар  зиёратчилар Тошкент–Жидда йўналишида умра амалларини адо этиш мақсадида, Саудия Арабистонига жўнаб кетган эдилар.
          Зиёратчиларимиз Маккаи мукаррамада “Аброж ал-Кисва” ва Мадинаи мунавварада “Нур ал-Мавадда” меҳмонхоналарида жойлашиб,  ибодатларни  эмин-эркин адо  қилиб келдилар. Мазкур 227 нафар  зиёратчилар 5 апрель куни, Бухоро вилояти темирйўл  вокзалида  Бухоро  вилояти ҳокимлиги котибият мудири Б.Норбоев, ЎМИ Бухоро вилояти вакили в.б  М.Нуруллаев  ҳамда  тегишли  ташкилотлар  ҳамкорлигида  кутиб  олинди.
         Зиёратчиларимиз  яратилган  шарт-шароитлар  учун  шукроналар  айтиб, хусусан Давлатимиз раҳбари  бошчилигидаги  барча  мутасадди ташкилот раҳбар ва ходимларига  ўз  миннатдорчиликларини изҳор қилдилар.  
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
 Бухоро вилояти вакиллиги,  Ҳаж ва Умра  
масалалари  бўйича  мутахассиси  Меҳриддин Муродов
 
«орқага