Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги томонидан 2017 йил 8-март “Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан ўтказилган байрам тадбири тўғрисида маълумот
08 март 2017 й.
112 марта ўқилди.

 Ўзбекистон мусулмонлари идораси  Бухоро вилояти вакиллиги томонидан 2017 йил  8-март  “Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан ўтказилган  байрам  тадбири  тўғрисида  маълумот

 

2017 йил 6-март куни Бухоро вилояти вакиллиги биносида барча шаҳар ва туманлар бош отинойилари иштирокида тадбир бўлиб ўтди. 
ЎМИ Бухоро вилояти вакили Мансур Нуруллаев сўзга чиқиб, сўз бошида      8-март “Халқаро хотин-қизлар” байрами муносабати билан отинойиларни табриклаб, вилоят отинойилари томонидан бажарилган ишлар, эришилган ютуқлар тўғрисида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтди.  Жорий 2017 йилда барча отинойилардан ўзига юклатилган вазифаларни бажариш, маънавий-маърифий тадбирларда фаол бўлишга чақирди. 
Сўз якунидаЎМИ Бухоро вилояти вакили М.Нуруллаев барча туман ва шаҳар отинойиларига 8-март “Халқаро хотин-қизлар” байрами муносабати билан байрам совғаларини улашди. 
Шундан сўнг, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакилининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари Хусейнова Абера сўзга чиқиб, ўз фикрларини билдиришдан олдин, 8-март “Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан барча отинойиларни табриклади. Вилоятда  фаолият юритаётган маҳалла отинойилари билан уларнинг диний-маърифий билим ва кўникмалари, ислом динининг асосий тамойиллари, дин тарихи, Ўзбекистонда дин ва давлатнинг муносабатлари  ҳамда ислом динини асос қилиб олган оқим ва фирқалар, миссионерлик ва прозелитизм ҳамда уларнинг ижтимоий салбий оқибатлари, оилаларда ўтказиладиган диний маросимларни ихчам дабдабасиз ўтказиш, халқимизга урф бўлмаган турли бидъат ва хурофотлар ҳамда Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг ушбу масалалардаги фатволари, шунингдек, ижтимоий-маънавий ҳаётимизнинг турли жиҳатларига хос бўлган масалалар тўғрисида гапириб ўтди. 
Йиғилиш якунида вилоят вакили в.б. М.Нуруллаев отинойилар ўз устида ишлашдан ҳеч қачон тўхтамаслик, доимий изланишда бўлиши ва шунга ўхшаш қимматли тавсияларини баён қилиб, юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги ва динимиз равнақига дуои хайр қилиш билан якунладилар.
Шунингдек, йиғилишдан сўнг отинойилар учун байрам дастурхони ёзилди.
 
 
ЎМИ Бухоро вилояти вакили в.б:                           М.Нуруллаев
 
«орқага