Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллигининг навбатдаги йиғилиши
05 феврал 2017 й.
199 марта ўқилди.

  Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллигининг  навбатдаги  йиғилиши

 

2017  йил 2 феврал куни Бухоро вилояти Когон тумани “Баҳоуддин Нақшбанд” мажмуа маркази анжуманлар залида Бухоро вилояти барча имом-хатиблари билан умумий йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакили  Мансур Нуруллаев олиб борди.
Йиғилиш давомида жорий  йилнинг 28 январ куни Ўзбекистон  мусулмонлари идораси ва Дин  ишлари бўйича  қўмита  ҳамкорлигида Тошкент  Ислом  университетида барча  вилоят, туман  ва  шаҳар  бош  имом  хатиблари  ҳамда  вилоятлардаги  дин  ва  жамоат  ташкилотлари алоқалар бўйича  вилоят  ҳокими  ўринбосарлари  иштирокида  йиғилиш  бўлиб  ўтгани ва ушбу йиғилишда кўрилган масалалар ҳақида гапириб ўтди. Шунингдек, ЎМИ нинг 108,109-сонли хатларига асосан, “Оилалардаги ижтимоий-иқтисодий ва маънавий муҳитни ўрганиш бўйича ташкил этиладиган ишчи гуруҳининг иш тартиби”  тизими ва мазкур тизим бўйича фаолият юритаётган худуд миқёсида мутасадди идора ва ташкилотлар билан кенг қамровли ҳамкорликни йўлга қўйиш, масжидлардаги ашёларнинг бутлигини мунтазам сақлаш ва намозхонлар хавфсизлигини таъминлашни янада ривожлантириш, содир бўладиган турли нохушликларнинг олдини олиш ҳамда тасвир сифатининг юқорилигини таъминлашдаги самарадорлигини инобатга олиб, 2017 йил якунига қадар ҳудуддаги масжидларга ўрнатилган мавжуд кузатув камераларини босқичма-босқич рақамли камераларга алмаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш лозимлиги тўғрисида тўхталиб ўтилди.
 
 
 
ЎМИ  Бухоро вилояти вакиллиги 
кадрлар ва ташкилий  ишлар  
бўйича  мутахассиси,  Б.Манзитов
 
«орқага