Жума тезислари
16 ноябр 2017 й.
        muslim.uz  - Нояб 14, 2017
(16 ноябрь – Халқаро бағрикенглик куни) 
Муҳтарам жамоат! Инсоният тарихига назар ташласангиз, қайси жамиятларда аҳиллик, биродарлик, ўзаро ҳамжиҳатлик жорий бўлса, уларда тараққиёт, равнақ ва эл осойишталиги-ю фаровонлиги ҳукм сурган. Аксинча, қай бир жамиятда муросасизлик, ноаҳиллик, ўзаро хусумат кучайса, бундай жамиятларда уруш ва можаролар авж олган, юрт вайрон, эл пароканда бўлган. Аллоҳ таоло бандаларини урушишга, бир-бирларининг қонини тўкишга, можаролар чиқаришга эмас, балки аҳилликда, бир-бирларига бағрикенгликда, ўзгаларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳурматлаган ҳолда яшашга буюрган.
 
Мустақил ўлкамиз – Ўзбекистонда 130 дан ортиқ миллат вакиллари турли динларга эътиқод қилувчи халқлар бўлиб, алҳамду-лиллаҳ, тинч-омон, аҳил-иноқ яшаб келмоқдалар. Ана шу эзгулик ва тинчлик-осойишталик омили бўлган диний бағрикенглик тамойилларини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга диёримизда алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Ҳақиқатан ҳам, юртимизда хилма-хил диний эътиқодга эга бўлган кишиларнинг бир заминда, бир ватанда, буюк ғоя ва соф ниятлар йўлида ҳамкор ва ҳамжиҳат бўлиб яшашлиги – диний бағрикенгликнинг ёрқин намунасидир.
 
 

батафсил»

09 ноябр 2017 й.

 Жорий йилнинг ноябрь ойи Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги барча масжид ва мадрасаларда “Абул Муъин ан-Насафий ойлиги” деб номланди. Шу муносабат билан бугунги жума мавъизамизни у зоти бобаракотнинг ҳаётлари ва ижодлари билан сизларни таништириб ўтишга бағишладик. Зеро, юртимиздан етишиб чиққан буюк алломаларни яқиндан танимоғимиз, уларнинг илмий мерослари, умуман Ислом оламида тутган ўринлари ҳақида маълумотга эга бўлмоғимиз сизу бизларнинг у зотларга нисбатан муҳаббатимиз ва эҳтиромимизнинг янада зиёда бўлишига, маънавий меросларини ўрганишга нисбатан қизиқишимизни ортишига сабаб бўлади.

батафсил»

02 ноябр 2017 й.

  Барчамизга маълумки, бу йил юртимизда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб номланган. Шу муносабат билан бугунги жума мавъизамизда ўзаро мулоқотларимизнинг самимий ва дўстона ҳамда ўзгаларга етказадиган манфаатларимиз холис бўлишлиги ҳақида суҳбатлашамиз.

 
Динимизда биз мўмин-мусулмонларни ўзаро меҳру оқибат билан ҳаёт кечирмоқлигимизга тарғиб этилган. Ўз навбатида бу имоннинг мустаҳкам бўлишлигини тақозо этишлиги айтилган. 

батафсил»

27 октябр 2017 й.

 Муҳтарам жамоат! Имонимизнинг комил бўлишлиги ва тоат-ибодатларимизнинг мақбул бўлишлиги эътиқодимизнинг тўғри бўлмоғлигига боғлиқдир. Шундай экан, бизлар эътиқодимизга путур етказадиган ишларни қилишдан сақланмоғимиз лозим бўлади. Бугунги жума мавъизамизда динимизда қайтарилган, эътиқодимизга зид бўлган “Сафар ойидан шумланиш” масаласи ва шу каби иллатлар ҳақида Аллоҳ қодир қилганича сўз юритамиз.

 
Сафар ҳижрий-қамарий сананинг муҳаррам ойидан кейин келадиган иккинчи ойи ҳисобланиб, унинг бундай номланиши борасида уламолар бир нечта сабабларни кўрсатганлар. Баъзилар сафар “бўш” деган маънони англатади, бунинг сабаби сафар ойида Макка аҳли сафарга чиқиб кетиб, шаҳар бўшаб қолганлигидан, десалар, баъзилар бу ойда араблар бошқа қабилаларга уруш қилиб, бор-йўқларини талаб, ҳеч нарсасиз қолдирганларидан, деганлар (Ибн Манзурнинг “Лисонул араб” асари).
 
Жоҳилият арабларида сафар ойидан шумланиш одатлари бор эди.

батафсил»

19 октябр 2017 й.

 Муҳтарам жамоат! Барчамизга маълумки, никоҳ бу - икки шахсни бир-бири билан ҳам шаръий ва қонуний жиҳатдан боғловчи муқаддас алоқа. Аллоҳ таоло никоҳни инсониятга жуда ҳам буюк ва кўплаб манфаатлари борлиги учун жорий қилган. Бу манфаатларнинг энг муҳимларидан бири ҳар икки тараф учун ҳам нафс хотиржамлиги, жисмоний ва руҳий сокинлик ҳамда меҳр ва муҳаббат нашидасини суриб, ҳаёт кечиришдир. Аллоҳ таоло бу ҳақда Қуръони каримда шундай марҳамат қилган:

 
(وَمِنْ آيَاتِهِ أَنْ خَلَقَ لَكُمْ مِنْ أَنْفُسِكُمْ أَزْوَاجًا لِتَسْكُنُوا إِلَيْهَا وَجَعَلَ بَيْنَكُمْ مَوَدَّةً وَرَحْمَةً إِنَّ فِي ذَلِكَ لَآيَاتٍ لِقَوْمٍ يَتَفَكَّرُونَ  (سُورَةُ الرُّوم/21
 
яъни: “Унинг аломатларидан (яна бири) – сизлар (нафсни қондириш жиҳатидан) таскин топишингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратгани ва ўртангизда иноқлик ва меҳрибонлик пайдо қилганидир. Албатта, бунда тафаккур қиладиган кишилар учун аломатлар бордир” (Рум сураси,       21-оят). Демак, инсон ҳақиқий маънода осойишта ва бахтли ҳаётга оила қуриш орқали эришар экан. Оила қуриш имконияти бўла туриб, уйланмаган эркак ёки турмушга чиқмаган аёлнинг ҳаёти тўлақонли бўлмаслиги ҳам ҳақиқат. 

батафсил»

13 октябр 2017 й.

 Муқаддас Ислом динимизда қўшничилик ҳақлари риоя қилиниши лозим бўлган муҳим амаллардан саналади. Зеро, инсонлар ўртасида ўзаро меҳр-оқибат ришталарини мустаҳкамланишида қўшнилар ҳаққини адо этиш ҳам муҳим ўрин тутади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда Ўзигагина ибодат қилишга буюриш асносида жамиятдаги барча тоифа инсонлар қаторида қўшниларга ҳам яхшилик қилишга буюргандир. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

 
(وَاعْبُدُوا اللَّهَ وَلَا تُشْرِكُوا بِهِ شَيْئًا وَبِالْوَالِدَيْنِ إِحْسَانًا وَبِذِي الْقُرْبَى وَالْيَتَامَى وَالْمَسَاكِينِ وَالْجَارِ ذِي الْقُرْبَى وَالْجَارِ الْجُنُبِ وَالصَّاحِبِ بِالْجَنْبِ وَابْنِ السَّبِيلِ وَمَا مَلَكَتْ أَيْمَانُكُمْ إِنَّ اللَّهَ لَا يُحِبُّ مَنْ كَانَ مُخْتَالًا فَخُورًا   (سورة النساء/36
 
яъни: “Аллоҳга ибодат қилингиз ва Унга ҳеч нарсани шерик қилмангиз! Ота-оналарга эса яхшилик қилингиз! Шунингдек, қариндошлар, етимлар, мискинлар, қариндош қўшни-ю бегона қўшни, ёнингиздаги ҳамроҳингиз, йўловчи (мусофир)га ва қўл остингиздаги (қарам)ларга ҳам (яхшилик қилинг)! Албатта, Аллоҳ кибрли ва мақтанчоқ кишиларни севмайди” (Нисо сураси, 36-оят).

батафсил»

06 октябр 2017 й.

  Муқаддас Ислом динимизда масжидни Аллоҳнинг уйи дейилади. Бу дегани масжид фақат Аллоҳ таолога ибодат қилиш, уни зикр қилиб тасбиҳ айтиш, Каломини тиловат қилиш каби амаллар учун барпо этилади. Қуръони каримда бу ҳақда шундай дейилган:

 
(وَأَنَّ الْمَسَاجِدَ لِلَّهِ فَلَا تَدْعُوا مَعَ اللَّهِ أَحَدًا  (سورة الجن/18
 
яъни: “Албатта, (барча) масжидлар Аллоҳникидир. Бас, (масжидларда) Аллоҳ билан қўшиб яна бирор кимсага дуо (ибодат) қилмангиз! (Жин сураси, 18-оят).
 
Масжидга келган намозхонлар Аллоҳнинг уйига зиёратга келган бўладилар. Зиёратга келган киши у жойнинг тартиб-қоидаси ва одоб-ахлоқига риоя қилиши лозим бўлади. Шунда зиёратчига иззат-икром кўрсатилади. Қуйидаги Ҳадиси Қудсийда шундай дейилади:
 
(عَن أَبيِ سَعِيدٍ الخُدرِي رضي الله عنه أَن َّرَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ فِيمَا يَروِيهِ عَن رَبِّهِ: "إِنَّ بُيُوتيِ فيِ أَرضِي المَسَاجِدُ، وَ إِنَّ زُوَّارِي فِيهَا عَمَّارُهَا، فَطُوبَى لِعَبْدٍ تَطَهَّرَ فيِ بَيتِهِ ثُمَّ زَارَنيِ فيِ بَيتيِ فَحُقَّ عَلَى المَزُورِ أَنْ يُكْرِمَ زَائِرَهُ" (رَوَاهُ الإمام أَبُو نُعيَم
 

батафсил»

27 сентябр 2017 й.

  Ислом дини илму маърифатга тарғиб қилувчи илоҳий диндир. Зеро, инсоннинг дунё ва охиратининг обод бўлиши илм олмоғи ва унга амал қилиши билан боғлиқдир. Қуръони каримнинг кўплаб оятлари ва Пайғамбаримиз ﷺ нинг қатор ҳадисларида ушбу маънолар баён этилган. Илм руҳнинг озуқасидир. Инсоният илм билангина Аллоҳни танийди, ҳақиқий саодатни қўлга киритади, унинг шарофати билан юксалади. Илм эса устознинг саъй-ҳаракати, тинимсиз меҳнати, ғайрати ва матонати билан эгалланади. Илм ўргатувчи устозлар бежизга “пайғамбарларнинг меросхўрлари”, деб эъзозланмаганлар. 

 

батафсил»

Бухоро -
Бомдод: 06:40
Куёш: 07:34
Пешин: 13:10
Аср: 15:55
Шом: 17:35
Хуфтон: 18:55
Тўлиқ тақвим »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram