Мулло Али Қорий роҳимаҳуллоҳнинг таржимаи ҳоли (давоми)
27 апрел 2015 й.
2378 марта ўқилди.

 

 
 

Мулло Али Қорий роҳимаҳуллоҳнинг таржимаи ҳоли (давоми)

 

 

 
Ёзган асарлари (таълифотлар):
Аллома Мулло Али ҳижрий 11 асрнинг энг катта пешво алломалардан ҳисобланган. У муҳаққиқларнинг устуни, тадқиқотчиларнинг йўлини ёриштирувчи шамчироғи, ўз асрининг тенгсиз намоёндаси ҳисобланади. Бу мақтовларда ҳаддан ошишлик йўқ. Сабаби, у фақиҳ, усулчи, муфассир, муқриъ, мутакаллим, муҳаддис, луғатчи, наҳвий олимдир. Унга нодир заковат, тинмасдан китоб ёзиш кучи, рожиҳ ақл, тадқиқот олиб боришда ўта сабр Оллоҳдан ато қилинган эди. Унинг таълифотлари кутубхоналарда ўз жойини эгаллаган эди. Унинг китоби топилмаган китобхонанинг ўзи қолмади ҳисоб. Қайси бир фанга қизиқсангиз Мулло Алининг  ўша фанга доир таснифотларини кўрасиз. Кўпчилик олимлар унинг китоблари кўплигидан саноғида адашади. Баъзилари Мулло Алининг неварасидан саноғини эшитганлигини айтади: “Бобомизнинг 300 та таълифотлари мавжуд. У киши фарзандларига китобларини кўпайтиришни васият қилганлар”.
Баъзи олимлар бу ададни кўп, деб ҳисоблаб, таълифотлар фиҳристини (мундарижа) топдим ва унинг китоблари 260 дан ошмаслигини кўрдим, деб маълумот беришади. 
Қуйида баъзи китобларининг номларини санаб ўтамиз:
- Ал-асмори жанийя фи асмоил ҳанафийя (Ҳанафий исмларнинг яширин мевалари)
- Ал-Ажвиба ал-муҳаррара фи бийзатил хабийсатил мункара (ифлос тухумлар тўғрисида эркин жавоблар)
- Ал-аҳодийсул қудусийя ал-арбаинийя (Қудсий қирқ ҳадис)
- Ал-адабу фи ражаб (Ражаб ойи ҳақида)
- Адилла муътақид Аби Ҳанийфа фи абавай ар-Расул с.а.в. (Расулуллоҳ с.а.в.нинг ота-оналари тўғрисида)
- Ал-Азҳарул мансура фи ал-аҳодийсул машҳура (машҳур ҳадислар ҳақида)
- Ал-истидъоу фил истинқоу (ёмғир сўрашда дуо қилиш)
- Истийносун нас би фазоили Ибн Аббос (Ибни Аббоснинг фазилати ҳақида)
- Ал-асрорул марфувъа фи ахборул мавзувъа (тўқима ҳадисларнинг очилиш сирлари)
- Иқтидоул Ҳанафийя би саодати аш-Шофеъийя (Шофеъий имомларига ҳанафийяларнинг иқтидоси)  
- Анворул ҳужжажи фи асрори ҳужажи (Ҳаж тўғрисида)
- Анворул қуръон ва асрорул фурқон (Қуръон  ҳақида)
- Баёни феълил хайри иза дахала макката мин ҳажжин анил ғойри (биров ўрнидан ҳаж қилиш тўғрисида)
- Ат-Тибён фий баёни ма фи лайлатин нисфи мин шаъбон ва лайлатил қадри мин рамазон (Рамазон ва шаъбон ойларининг кечалари тўғрисида)
- Ат-Тажрид фий эъроби калиматит тавҳид ва ма ятааллақу биҳа минат тамжид (тавҳид ҳақида)
- Тахрийжу аҳодийсу шарҳил ақоид ан-Насафийя (Насафий ақоиди ҳақида)
- Тазйинул иборат литаҳсийнил ишора (ибни Обидиннинг рисолаларини ўз ичига олган)
- Таслиятул аъма ан балиятил ама 
- Ташйийъу фуқаҳоул ҳанафийяти ли ташнийъи суфаҳоул шофеъияйяти (шофеъийларга ҳанафийларнинг раддияси)
- Ат-тасриҳ фи шарҳи ат-Тасриҳ
- Ал-жамолайн аълал жалолайни (Жалолайн тафсири ҳақида)
- Жамъул васоил фи шарҳи аш-Шамоил (Пайғамбар с.а.в. нинг шамоиллари тўғрисида)
- Ал-Ҳазару фи амрил Хизр (Хизр а.с. ҳақида)
- Ал-Ҳаззул авфар фи ҳажжил акбар (Ҳаж ҳақида)
- Аз-Захийратул касийра фи Ражоил мағфирати лилкабийра (гуноҳи кабийра ҳақида)
- Рисола фи баёни сифати музаҳин Набиййи с.а.в. (Пайғамбар с.а.в. ҳақларида ҳазиллашган киши ҳақида)
- Рисола фил жамъи солатайн (икки намозни жамлаш ҳақида)
- Рисола фи ҳимояти мазҳаби имом Аби Ҳанийфа (Абу Ҳанифа мазҳабини ҳимоя қилиш ҳақида)
- Рисола фи радди ман насабаҳу ила танқиси имом шофеъий (Имом Шофеъийни ноқис деганга раддия)
- Рисола фи радди аъла ман замма мазҳабал имом Аби Ҳанийфа (Абу Ҳанифанинг мазҳабини камситганга раддия)
- Рисолатун фи масоилил имомати (Имомлик масалалари)
- Рисола фи ма ятааллақу би лайлатин нисфи мин шаъбон (Шаъбон ойининг ярим кечаси ҳақида)
- Рисола муштамила аъла аҳодийсис саҳийҳати ли хуружи ал Маҳдий (имом Маҳдий ҳақида)
- Рафъул жанаҳ ва хафзул жанаҳ би арбаийна ҳадийсан фин никоҳ (Никоҳ ҳақида)
- Аз-Зубда фи шарҳи қасийдатул бурда (Бурда қасидаси ҳақида)
- Саммул қавориз фи замми ар Равофиз (Рофизийлар тўғрисида)
- Шарҳу Шотибий
- Шарҳу Нухбатил фикар 
- Шарҳу шифо фи ҳуқуқи ал Мустафо
- Шарҳи саҳиҳул Муслим 
- Шарҳу фиқҳул акбар (Эътиқод тўғрисида)
- Шарҳи муснадул имом Аби Ҳанийфа (Абу Ҳанифа муснадлари ҳақида)
- Шарҳул ҳидоя лил Марғиноний (Ҳидоя шарҳи)
- Фатҳу бобил иноя би шарҳи китобун ниқоя (Фиқҳ ҳақида)
- Фаррул қалоид аъла аҳодийсул ақоид (Ақоид тўғрисида)
- Ал-Мубийнул муъийн ли фаҳмил арбаиъйн (Қирқ ҳадис ҳақида)
- Ал-Мартабатул аш шуҳудийя фи мазаллати вужудийя (Ваҳдатул вужуд ҳақида)
- Мирқотул мафотиҳ шарҳи мишкотул масобиҳ (Ҳадисларга шарҳ)
- Ал-Машрабул вирдий фи ҳақиқати мазҳабил маҳдий (Имом Маҳдий ҳақида)
- Ал-Маснуъ фи маърифатил ҳадиси мавзуъ (Мавзуъ ҳадислар ҳақида)
- Ал Маъдинул аданий фи фазли Увайсул қараний (Увайс Қараний ҳақида)
- Маърифатин нисок фи маърифати сивок (Мисвок қилиш ҳақида)
 
Мулло Алининг тақвоси:
У киши диндор, тақводор, зоҳид, покдомон, ўзини гуноҳлардан тиядиган олим эди. Ҳокимларга яқинлашишдан ўзини узоқ тутар эди. Сабаби бу нарса ихлосга зарар беради. Мулло Али султондан мол олиш, улардан узоқлашишда Имом Абу Ҳанифа, Суфён, Фузайл ибни Иёз, Имом Аҳмадларга ўхшади. 
У қўл меҳнати билан кун кечирар эди. Замондошларининг ривоят қилишича у ҳар йили битта чиройли ҳусни хат билан мусҳаф ёзар эди. Китобни сотиб, пулига бир йиллик озиқ-овқат ғамлар эди. Бошқа ривоятда эса йилда иккита мусҳаф ёзар, бирини сотиб ҳарам фақирларига садақа қилар, иккинчисига кун кечирар эди, деб келади. 
Шайх Муҳаммад Абдул Ҳалим Нўъмоний шундай деди: “Мулло Али сотилган китобнинг пулига яшашга қаноат қила оладиган бўлган. Сабаби зуҳд, поклик, озига кифоя қилиш тушунчаси унга сингиб кетган эди. Вақтини бекорчи нарсаларга сарфламас, тоату-ибодат билан машғул бўлиб, оламнинг яширин ва сирли илмларига шўнғиб кетган эди”. 
Вафоти:  
Мулло Али Макка-мукаррамада ҳижрий 1014 йил Шаввол ойида вафот этди. Ҳикоя қилишларича, у кишининг вафот этганлик хабари Миср олимларига етгач, Азҳар университетида тўрт минг кишилик “ғоиб” жаноза намози ўқилган. Бу ҳолат у кишининг Ислом дунёсида катта шуҳрат топганлигини кўрсатади. Оллоҳ у кишини ўз раҳматига олган бўлсин. Унинг барча гуноҳларини кечирсин. Борар жойини пайғамбарлар, сиддиқлар, шаҳидлар билан бирга қилсин. Улар нақадар буюк шериклар. Оллоҳ бизларни Мулло Алининг илмларидан баҳраманд этсин. Яхшиликлар доимо бизлардан етиб турсин. Омин.
 
ЎМИ Бухоро вилояти 
вакиллиги масъул котиби   Б.Манзитов
 

 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:10
Куёш: 07:00
Пешин: 13:10
Аср: 16:30
Шом: 18:10
Хуфтон: 19:30
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram