Намоздаги хушуъ ҳақида
18 ноябр 2015 й.
1453 марта ўқилди.

 Намоздаги хушуъ ҳақида

  Ҳар нарсанинг безаги уни зийнатлаб туради. Ўша безаклар билан қаралса қалблар қувонади. Мисол учун киши уй қурган бўлса, уни безаш учун турли хил анжомлар олиб, уйини зийнатлайди. Агар  анжомларни дид билан танласа, кўрган кўзга қувонч бахш этади.  Лекин мўъмин зийнатлаши керак бўлган энг асосий нарсалардан бири бу намозидир. Намознинг зийнатиларидан бири эса, хушуъдир. Умар ибн Хаттаб розояллоху анху айтадилар: « Агар расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ваҳий келиб қолса, у зотдан худди асаларининг ғинғиллашидек ғинғиллаш эшитилар эди. Бир куни шундай бўлганида биз бир соат кутиб туриб қолдик. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қиблага юзландилар ва икки қўлларини кўтариб: « Ё Аллоҳ, бизни зиёда қил, кам қилма, иззатли қил, хор қилма, (неъматлар) бер, маҳрум қилма, афзал-устун қил, (бошқаларни) устимизга устун-афзал қилма бизлардан рози бўл», дедилар. Кейин:«Менга ўнта оят нозил қилинди, ким уларга  амал қилса, жаннатга киради», дедилар. Сўнгра ушбу оятларни ўқидилар», деб Мўъминун сурасининг аввалги ўн оятларини ўқиганлар:
 

قَدْ أَفْلَحَ الْمُؤْمِنُونَ

Батаҳқиқ, мўминлар нажот топдилар..(1).

الَّذِينَ هُمْ فِي صَلَاتِهِمْ خَاشِعُونَ

Улар намозларида хушуъ қилувчилардир..(2).

وَالَّذِينَ هُمْ عَنِ اللَّغْوِ مُعْرِضُونَ

Улар беҳуда нарсалардан юз ўгиргувчилардир..(3).

وَالَّذِينَ هُمْ لِلزَّكَاةِ فَاعِلُونَ

Улар закотни адо қилгувчилардир.(4).

وَالَّذِينَ هُمْ لِفُرُوجِهِمْ حَافِظُونَ

Улар фаржларини сақловчилардир.(5).
 

إِلَّا عَلَىٰ أَزْوَاجِهِمْ أَوْ مَا مَلَكَتْ أَيْمَانُهُمْ فَإِنَّهُمْ غَيْرُ مَلُومِينَ

  
Магар ўз жуфти ҳалоллари ва қўлларида мулк бўлганлардан (сақламасалар), албатта, улар маломат қилинувчи эмасдирлар.(6).

فَمَنِ ابْتَغَىٰ وَرَاءَ ذَٰلِكَ فَأُولَٰئِكَ هُمُ الْعَادُونَ

Ким ана шундан бошқани талаб қилса, бас, ана ўшалар.(7). тажовузкорлардир..

وَالَّذِينَ هُمْ لِأَمَانَاتِهِمْ وَعَهْدِهِمْ رَاعُونَ

Улар омонатларига ва аҳдларига риоя қилгувчилардир.(8).

وَالَّذِينَ هُمْ عَلَىٰ صَلَوَاتِهِمْ يُحَافِظُونَ

 Улар намозларини муҳофаза қилувчилардир.(9).

أُولَٰئِكَ هُمُ الْوَارِثُونَ

  Ана ўшалар ворис бўлгувчилардир.(10).
 
   Бу ояти карималарга мувофиқ намоз ўқувчи киши намозини хушуъ билан қоим қилиши лозимдир. Хушуъ дегани  қалбини машғул қилиб турган нарсадан фориғ қилиб, Аллоҳ таолони қалбдан ҳис этиши, Унинг қудрати ва азаматини  кўнглидан ўтказиб, ундан қўрқган ҳолда намоз ўқишдир. 
  Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади:«Расулуллооҳ соллаллоҳу алайҳивасаллам намоз ўқиётганларида (бошларини кўтариб) кўзларини осмонга қаратардилар. Ушбу оят нозил бўлгач, назарларини пастлатдилар», деб шу оятларнинг аввалги иккитасини назарда тутганлар.
  Бу ояти карималарга мувофиқ намоз ўқувчи киши намозини хушуъ билан қоим қилиши лозимдир. 
   Ҳадиси шарифларнинг бирида:

كان رسول لله صلي لله عليه وسلم إذا صلى كان لجوفه ازير كازير المرجل. (ابو داود و النساءي)

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқисалар кўксиларидан овоз чиқар эди. Бу овознинг ўхшаши қозоннинг қайнагани каби эди», дейилган.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам намозда кўзларини сажда қилинадиган жойдан узмас эдилар. Чунки, намоз ичидаги бу ҳолатни у зот Роббиларининг ҳузуридаги таъзим  деб билардилар. Шунинг учун намозда ҳар тарафга, ўнгу чапга қараш манъ этилади. Намозда тик турган киши учун назарини, саждагоҳга солиши  хушуъдан саналади. 

عن عبد لله بن عباس رضى لله عنه قال: كان رسول لله صلى لله عليه و سلم لا يجاوز بصره في الصلاة موضع سجوده تخشعا لله تعالى.

Абдуллоҳ ибн Аббос розиялоҳу анҳу:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолога хушуъ қилиш мақсадида намоз ичида кўзларини саждагоҳдан узмасдилар», деб ривоят қилганлар.
У зотнинг саҳобалари ҳам кўзларини сажда қаладиган жойдан узмас эдилар.

عن سليمان بن داود الحولاني رضى لله عنه قال: فرمقت عمر في صلاته فكان بصره إلي موضع السجوده.

Сулаймон ибн Довуд ал  Ҳавлоний роҳимаҳуллоҳ шундай  дейди:
« Мен  Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳунинг намозларини кузатганимда у зотнинг кўзлари саждагоҳдан узилмас эди»

عن عائشة رضي لله عنها قالت: دخل رسول لله صلى لله عليه وسلم الكعبة و ما خلف بصره موضع سجوده حتى خرج منها.

Оиша розияллоҳу анҳу: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Каъбага кирганларидан то ундан чиқганларичи саждагоҳдан кўзларини узмас эдилар».(Ҳоким ва Байҳақий ривояти). Баъзи ривоятда пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам хушуъсиз, ҳар томонга юзни буриб намоз ўқиган кишиларни намозини қайтиб ўқишликка буюрганлар.
  Мўмин масжидга кирар экан, дунё ташвишларини масжиднинг ташқарисида қўйиб кириши, масжидда эса хушуъ ва хузуъ билан Роббига юзланмоғи лозимдир. Акс ҳолда унинг ибодати унга оз манфаат етказади. Чунки, намоз ўқишликдан энг асосий мақсад Аллоҳ таолага яқинлик ҳосил қилишдир. Хушуъ билан ўқилган намоз қалбни юмшатади. Қалбни кирлардан поклайди.
 
                     Абу Бакр ас-Сиддиқ    
                 жомеъ масжиди имом хатиби
 Орифжон Тўқсанов.
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:30
Куёш: 07:27
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:35
Хуфтон: 19:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram