Вабо тарқалганда нархларни сунъий равишда ошириш ҳаром
08 апрел 2020 й.
51 марта ўқилди.

 Вабо тарқалганда нархларни сунъий равишда ошириш ҳаром

Вабо тарқалган даврда одамларни янада қийинчиликка дучор қилиш, айниқса, одамларни кундалик озуқаларини ва тиббиёт воситаларини қимматлаштириш оддий ҳолдаги иҳтикордан кўра гуноҳи қаттиқроқ ва оғирроқдир. 
“Иҳтикор” сўзи шаръан озиқ-овқат ва шунга ўҳшаш нарсаларни сотиб олиб, уни то нархлар қимматлагунгача бозорга чиқармай ушлаб туришдир. Иҳтикор шаръан ҳаромдир.  Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Фақат хатокор (осий) кимсагина иҳтикор қилур”, – дедилар. (Имом Муслим ривояти).
Бошқа бир ҳадисларида эса: “Кимки, бирор озуқа турини қирқ кеча иҳтикор қилса, у кимса Аллоҳдан безор эканини эълон қилибди, Аллоҳ ҳам ундан безор бўлибди. Ва қайси бир маҳалла аҳлидан бир киши қорни оч ҳолда тонг оттирса, демак, улардан Аллоҳнинг зиммаси (ҳимояси) кўтарилибди”, – дедилар. (Имом Аҳмад ривояти).
Қолаверса, иҳтикорда одамларнинг молларини ботил йўл билан ейиш ва маҳсулотларни етишмаслиги сабаб кўпчиликни ваҳима ва саросимага тушириш бор.
Шунинг учун Ислом дини жамиятга зарар бўладиган ҳар қандай монополистик ҳатти-ҳаракатни ҳукумат томонидан тўхтатилишини ёқлайди. Шунингдек, бундай пайтда ҳукуматни нарх қўйишда ҳаддан ошганларни тартибга солиши динимиз талабига мувофиқдир. Чунки бунда кўпчилик одамларнинг манфаатлари ётади.
Шуни таъкидлаш керакки, баъзида одамларнинг ваҳима ва даҳшатга тушишлари ўзларига айни пайтда керак бўлмаган маҳсулотларни ҳам ҳарид қилишларига олиб келади. Бу эса, монополистлар томонидан нархларни кўтарилишига сабаб бўлади. Шунинг учун киши доимо исрофга йўл қўймаслиги ва ўртамиёна бўлиши талаб қилинади. Қийинчилик пайтида бу қоидаларга амал қилиш янада зарурроқ бўлади.
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳуга одамлар гўштнинг нархи ошиб кетганини шикоят қилганларида, У зот: “Уни арзонлаштиринглар”, – дедилар. Шунда, одамлар: “Қандай арзонлатамиз, у бизни қўлимизда эмаску? ”,– деганларида. У зот: “Улардан гўшт сотиб олманглар, шунда арзонлашади”, деб жавоб бердилар.
 
 Манбалар асосида тайёрланди.
ЎМИ Бухоро вилоят вакиллиги Матбуот хизмати
 
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:35
Куёш: 05:18
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:05
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram