Аждодларга муносиб авлод
08 январ 2016 й.
1688 марта ўқилди.

 

Аждодларга муносиб авлод
 
Аллоҳ таоло биз бандалариган берган улуғ неъматлардан бири тинчликдир. Осойишта-тинч ҳаётимиз, ҳалол меҳнат қилишимиз, фарзандларимизни илм олиши, комил инсон бўлиб етишишларида, шубҳасиз  Ватан ҳимоячиларининг ўрни беқиёсдир. Қалбида Ватанга бўлган муҳаббат, ҳалқига бўлган севгиси бор шижоатли, мард йигитлар юрт сархадларини сергаклик билан қўриқлайдилар. Уларнинг бу бедорликлари жуда ҳам савобли иш экани ҳақида оламлар сарвари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай мархамат қилганлар: «Кечалари Аллоҳдан қўрқиб ёш тўккан кўзни ва Аллоҳ йўлида тунлари посбонлик қилиб, мижжа қоқмаган кўзни дўзах оташи куйдирмайди. » 
Ватан ҳимоячиси деган шарафли номга эга бўлишни ҳоҳлаган ҳар бир йигит ҳар томонлама, ҳам жисмоний, ҳам маънавий жиҳатдан лойиқ бўлиши лозимдир. Улар аввало бу касблари билан ўз ота-оналарини, ака-ука,опа-сингилларини ҳимоя қиладилар. Ўзлари ўсган шахар, қишлоқларини , қавму- қариндошлари бир сўз билан айтганда Она Ватанни қўриқламоқни ўзларига вазифа қилиб олгандирлар.
 
1993 йилдан эътиборан 14-январь юртимизда «Ватан ҳимоячилари» куни деб эълон қилинди. Шонли қуролли кучларимиз юртимиздаги тинчлик ва барқарорлик йўлида ҳизмат қилиб келмоқдалар. Дарҳақиқат, Ватан ҳимоячиси деган нарса энг шарафли ва олий касбдир. Бугунги кунларда мустақил Ватанимиз сарҳадларини  сергаклик билан қўриқлаётган йигитларимизнинг йилдан-йилга тажриба ва маҳоратлари ошиб бораётганлиги ҳаммамизни қувонтиради. Ҳар бир инсон учун Ватан, миллат, дин тушунчалари ҳар нарсадан азиз ва муқаддасдир. Улуғларимиз айтганларидек: Ватанни ҳақиқий ватанпарвар фарзандлар дунёга танитади. Ватан тупроғи шундай жонкуяр инсонлар туфайли улуғ ва муқаддас  бўлади. Демак аскарларимизни қилаётган хизматлари улуғ ва муқаддасдир. Ватан ҳимояси йўлида фидойи бўлган киши юксак мақомга етиши улкан  ажирлар сохиби бўлиши тўғрисида Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадисларида қуйидагиларни баён қилганлар: «Молини, жонини, динини, аҳлу-аёлини ҳимоя қилиш йўлида ҳалок бўлган киши шаҳидлик мақомини топур» (Термизий ривояти).
 
Ушбу ҳадисга эргашган ҳар бир кишининг мақоми жуда ҳам баланд бўлади.
Кимки Аллоҳ таоло йўлида бир кун ёки бир кеча чегара пойласа унга бир ой кундузи рўза тутиб, кечаси ибодат  қилганлик савоби ёзилади. Кимки сарҳадни  қўриқлаб турганда ҳалок бўлса, унга хам худди шундай ажру-савоб мукофоти бўлади ва шаҳидлик мақоми берилиб, барча фитналардан омонда бўлади. Бизлар  ўз фарзандаларимиз дилига Ватанга мухаббат туйғулари юртни ташқи кучлар хуружидан химоя қилиш хиссини мустахкам жойлашимиз даркор. Бу туйғулар накадар улуғлиги тўғрисида Ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳаҳу бундай дейдилар: «Она Ватанни севиш туфайли дунё обод булур.» Дунё обод бўлишини истаган хар бир инсон Ватан учун қайғуриши, миллат ғамида ёниши, истиқлол йўлида фидокор бўлиши лозим. Буюк аждодларимиз юрт химояси йўлида биз авлодлар учун ибрат ва намунадирлар. Улар ору-номусни имонни ўртага қўйиб ёвга карши курашганлар. Она Ватан ҳимояси мавзусида сўз борар экан, Амур Темур, Жалолиддин Мангуберди, Темур Малик, Шайх Нажмиддин Кубродек зотлар ибрати кўз олдимизга келади. Шайх Нажмиддин Кубро Ватан химоясига бир қўлларида қилич бир кўлларига юрт байроғи билан ёвга карши курашдилар. Бу жангда Шайх шаҳид бўлдилар лекин у кишининг жасоратлари ҳали-ҳануз авлодлар тилида достон бўлиб келмоқда. Буларга ўхшаш улуғ шахслар бизнинг аждодларимиз, улар билан қанча фахрлансак шунча оз. Ватан ҳимоясида фақат ҳарбий кишилар эмас, балки шу юртда яшаётган барча фуқаролар – шифокор ёки муаллим, тадбиркор ёки хизматчи бирдек ўз Ватанини ҳимоя қилиши керак. Ҳимоя қилиш деганда фақат қурол билан эмас керак бўлса сўз билан ҳалол меҳнати билан Ватан ҳоинларига қарши курашиши лозим. 
 
Аскару-зобитларимиз ҳарбийларимиз ўз аждодларимизга муносиб авлод  бўлиб Ватан, миллат дину-диёнат йўлида ўз жонларини фидо қилишмоқда. Ватан ҳимояси барчамизни муқаддас бурчимиз.
 
Бухоро шахар 
Сайфиддин Бохарзий Жомеъ масжиди 
имом-хатиби Камалов Равшан 
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:50
Куёш: 06:30
Пешин: 13:10
Аср: 17:00
Шом: 18:50
Хуфтон: 20:20
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram