Ал-ҳикам ал-Атоийя: 12-ҳикмат
25 апрел 2015 й.
1593 марта ўқилди.

 

12-ҳикмат

 

" ما نفع القلب مثل عزلة يدخل بها ميدان فكرة "

 

 

Таржима:
 

       “ Инсон қалбига тафаккур майдонига етаклайдиган узлат (халқдан ажралиш)чалик ҳеч нарса манфаат беролмайди.”

 
Шарҳ:
 
      Эй инсон, юқоридаги ҳикматлар таьсирида ихлос йўлларини излай бошлаган бўлсанг ажаб эмас. Аллоҳ берган неьмату марҳаматлари олдида сенинг қилаётган амалларинг ҳеч қандай вазни йўқ нарсадир. Ўша амалларингни ҳам У зот қабул қилишлиги Унинг фазлу карамидандир. Чунки ўзингни дунё ва охиратда бахту саодатли бўлишинг учун юборилган ҳукмларга мувофиқ яъни шариатга мувофиқ яшаганинг сабабли Аллоҳ сенга яна мукофотлар беради, чексиз марҳаматлар кўрсатади. Бу нарсаларни фикр қилсанг сенга ўз нафсингнинг кирдикорлари, таьмагирлиги ва шуҳратпарастлиги зоҳир бўлаверади ва қалбинг унинг ёмонликларидан поклишга интилади. Аммо бу ишларни фикр қилиш учун гоҳ-гоҳида узлатни – ҳамма ғам ташвишларингу, барча халқдан узоқ бўлиб ёлғиз ўтиришни ихтиёр этмоғинг лозим. Чунки ақлинг бошқа хаёллардан, дунё ташвишларидан холи бўлгандагина  Аллоҳнинг махлуқотлари, У зотнинг ишлари ва У зотнинг сенга берган неьматлари қанчалик кўплиги ва ўз амалларингнинг жуда озлиги ҳақида ўйлайсан. Буюк машойихлардан Аҳмад ибн Саҳл шундай дейдилар: “Сенинг душманинг тўртта: 1- Дунё. Унинг қуроли одамлар, ундан қутулиш эса узлатдадир. 2- Шайтон. Унинг қуроли тўқлик, ундан қутулиш эса очликдадир. 3- Нафс. Унинг қуроли уйқу, ундан қутулиш тунги бедорликдадир. 4- Ҳаво (ҳавас). Унинг қуроли кўп гапириш, ундан қутулиш эса сукутдадир”.  Узлат қалбингга доим ихлос руҳини уйғотади, ҳар бир амалингни ихлос суви билан суғорилиб қалб экинзорингни яшнатади ва кейинчалик халқнинг ичида бўлиб-туриб ҳам узлатда , яъни доим қалбинг Аллоҳга бўлган ҳолда яшайсан. Шундай покланасанки, Ҳазрат Баҳоуддин Нақшбандий айтганларидек: “Дилба ёру дастба кор” – мақомига эришасан. У учун эса “ Сафар дар анжуман”  яъни: “Халқ ичида бўла туриб, улар билан яшаб туриб қалбинг доимо Аллоҳ билан бўлсин, У зот даргоҳига сафар қилсин” мақомидан-йўлидан ўтиш даркор…
Жиянов Улуғбек
Мир Араб мадрасаси кутубхоначиси
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:10
Куёш: 07:00
Пешин: 13:10
Аср: 16:30
Шом: 18:10
Хуфтон: 19:30
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram