Аллоҳ таолодан бошқа нарсалар фойда ёки зиён келтиради деб эътиқод қилиш
13 ноябр 2019 й.
82 марта ўқилди.

 

 Аллоҳ таолодан бошқа нарсалар фойда ёки зиён 

келтиради деб эътиқод қилиш

Аллоҳ таолодан бошқа нарсалар фойда ёки зиён келтиради деб эътиқод қилиш. Баъзи инсонлар тумор, исириқ, тақа, кўзмунчоқ, чиғаноқ ва шунга ўхшаш нарсалар кўз тегишини олдини олади ёки турли бало-офатларни даф қилади, дея ишонадилар. Одатда улар буни сеҳргар, фолбин ёки айрим кекса кишилардан эшитиб олган бўладилар. Шунинг учун бу нарсаларни кўздан сақлаш ёки балони қайтариш мақсадида иморатларнинг пештоқига, сўри ва машиналарга, шунингдек, ўзлари ва ёш болаларнинг бўйинларига осиб оладилар, баъзан, ҳатто кийимларига ҳам тикиб қўядилар. Баъзилар эса айни мақсадда турли хил тошлардан ясалган узуклар тақиб оладилар. Бу шубҳасиз, Аллоҳга бўлган таваккулни йўққа чиқаради, шундоқ ҳам заиф инсонни янада заифлаштиради. 
Зеро, инсон боласи Рабби билан, Унга бўлган иймон ва таваккули – суяниши билан кучлидир. Устига-устак, бу ҳаром билан даволаниш ҳамдир. Одамлар осиб олган туморларнинг аксари очиқ ширкдан иборат бўлиб, унда жин ва шайтонлардан ёрдам сўраш бор. Уларнинг аксарида ноаниқ расмлар чизилган ёки тушуниб бўлмайдиган ёзувлар бўлади. Айрим сеҳргарлар Қуръон оятларини ширк сўзлар билан аралаштириб, баъзилари эса ҳайз қони сингари нажосатлар билан ёзадилар. Бундай туморларни осиб олиш албатта ҳаромдир.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Ким тумор осиб олса, мушрик бўлганлигида ҳеч шак-шубҳа йўқдир” (Имом Ахмад).
Бордию, мазкур ишларни қилувчи киши бу нарсалар Аллоҳнинг изн-иродасисиз мустақил фойда ёки зарар беради, деб эътиқод қилса, албатта у гуноҳкор бўлади.Агар бу нарсалар фойда ёки зарарга сабабчи, деб эътиқод қилса, у ҳолда диндан чиқмасада, бироқ кичик ширкдан иборат оғир гуноҳга қўл урган саналади. Чунки, Аллоҳ таоло мазкур ишларни одамлар ўйлаган фойда-зиён учун сабабчи қилмаган.

Когон шаҳар “Шом” жомеъ масжиди 
имом хатиби Д.Болтаев
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:05
Куёш: 07:56
Пешин: 13:10
Аср: 15:50
Шом: 17:30
Хуфтон: 18:50
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram