Америка Қўшма Штатларидаги туғуруқхоналарнинг бирида содир бўлган қизиқ бир ибратли воқеа.
30 март 2017 й.
1555 марта ўқилди.

 Америка Қўшма Штатларидаги туғуруқхоналарнинг бирида содир бўлган қизиқ бир ибратли воқеа.

Меҳрибон ваРаҳимли Аллоҳ Ҳақ субҳанаҳу ва таолога битмас туганмас ҳамду санолар бўлсин! Суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) ва ул зотнинг аҳли байтларига энг афзал салавоту дурудлар бўлсин!
АҚШ даги туғуруқхоналарнинг бирига бир вақтнинг ўзида икки ҳомиладор аёл олиб келинди. Ўша аёлларнинг иккласи ҳам фарзандли бўлишди. Бирининг фарзанди ўғил бола, кейингисининг фарзанди эса қиз бола эди. Лекин, шифокорлар шошилиб қолишганидан ўғил бола қайсиникию, қиз бола қайси аёлники эканлигини фарқлолмасдан қолишди. Ундан кейин болаларнинг қайси бири кимнинг боласи эканлигани аниқлашлик мақсадида болаларнинг қон таҳлил натижалари ва ДНК маълумотларини солиштириб кўришди. афсуски бу ҳам самара бермади. Чунки чақалоқларнинг қон таҳлил нантижалари ва ДНК маълумотлари бир-бирига жуда ҳам ўхшаш, яқин эди. Шундай қилиб шифокорлар нима қилишликни билмай бошлари қотиб қолди. Бу муаммони қандай қилиб , ёки ким орқали ҳал қилишликни билолмай қолишди. Тўсатдан шифокорлардан бири бу муаммонинг ечимини мусулмон олимларидан сўрайлик, чунки улар кўп нарсани биладилар деган таклифни билдирди. Шунда бу таклиф барчага бирдай маъқул келди. Шифокорлар Саудиялик машҳур олим, улуғ бир Шайхга қўнғироқ қилишди ва бўлган воқеани улуғ Шайхга батафсил баён қилиб бериб, муаммони қандай қилиб ҳал қилиш йўл-йўриғини сўрашди. Улуғ Шайх бир оз ўйланиб қолди ва шифокорларга шундай маслаҳат берди: "Сизлар иккала аёлнинг сутидан бирозгинасини олиб таҳлил қилиб, текшириб кўринглар. Қайси бирининг сутидаги қувватлилик миқдори кўп бўладиган бўлса, ўғил чақалоқ ўша аёлники. Қиз чақалоқ эса сутидаги қувватлилик миқдори биринчисига нисбатан бир баробар кам бўлган аёлга тегишлидир". Шунда шифокорлар бу айтилган гаплардан ҳайрон қолишди. Улуғ Шайхдан бу айтилган фикрларни нимага асосланиб айтганини сўрашди. Шунда Шайх шундай деб жавоб берди: "Албатта ушбу масала вам шунга ўхшаган бошқа масалаларнинг баёни биз мусулмонларнинг муқаддас китобимиз ҳисобланган Қуръони Каримда очиқ ойдин ёритиб берилган. Ҳозирги масаланинг ечиминиг баёни эса Нисо сураси 11-ояти меросга оид ҳукмда келади:
 
  يُوصِيكُمُ اللَّهُ فِي أَوْلَادِكُمْ لِلذَّكَرِ مِثْلُ حَظِّ الْأُنْثَيَيْنِ   
 Аллоҳ фарзандларингизга (мерос тақсимида) бир ўғил учун икки қиз улуши баробарида (беришни) буюради.
Бу оятдан шу нарса маълум бўладики ўғил боланинг ҳисса қиз болага нисбатан икки баробар кўп экан.
Шундан сўнг шифокорлар Шайхнинг айтганидек иккала онанинг сутидан олиб тажриба қилиб кўришса, худди ўша улуғ Шайх айтганидек ҳолат рўй берибти ва муаммоли ҳолат ҳал бўлибти.
Ҳа азизлар! Тиловати ибадат бўлган, У ўқилганда қалбларга ҳузур бағишлаб, қалблар У билан ором, хотиржамлик топадиган, Уни ўқиган соҳибини ҳаттоинки ҳар бир ҳарфларининг мислича ажру-савобга дохил қиладиган, Яратганнинг суюкли ҳабиби У билан хулқланган, биз мўъмин-мусулмонларнинг мўъжизавий китобимиз Қуръони Карим ана шундай улуғ хусусиятларга эга ҳисобланади. Яна бундан ташқари ушбу улуғ Қуръони Каримнинг биз билган ва бизнинг ақлимиз етмайдиган қанчадан-қанча мўъжизавий хусусиятлари мавжуддир.
Аллоҳ таоло барчаларимизни ҳамиша Ўзининг муборак Каломига муҳаббатли, Ўзининг суюкли ҳабиби сингари хулқимиз Қуръон бўлган бандалари қаторидан айласин. Қуръони Карим ҳамиша қалбларимизга шифо, ҳаловат бўлишлигини, қиёмат кунида эса барчаларимиз учун шафоатчи бўлишлигини насибадор айласин!
 
                                                                                                          Олимжон Иллиев                                                                                                                   Когон шаҳар "Шом" жомеъ масжиди 
                                                                                                             имом хатиби.
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:30
Куёш: 05:15
Пешин: 13:10
Аср: 18:30
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram