Ақида билмаган шайтона элдур
20 август 2017 й.
1541 марта ўқилди.

Ақида билмаган шайтона элдур

Ақида билмаган шайтона элдур,

Агар минг йил амал деб қилса елдур.

Сўфи Оллоҳёр

Ақида, эътиқод(араб.”ақд”-бир нарсани иккинчисига маҳкам боғлаш; кўпликда ақоид)- балоғатга етган киши эътиқод қилиши, иймон келтириши, ислом динининг заруратлари шаклида тасдиқ қилиши, қалбига маҳкам боғлаб олиб ундан ажралиши мумкин бўлмаган шаръий эътиқодий ҳукумлардир. Инсоннинг икки дунёдаги саодати айнан унинг ақидасига боғлиқдир. Агар ақидаси пок, соф бўлса, йўли тўғри бўлади, қилган амаллари мақбул ва бандалик билан содир этган баъзи гуноҳлари авф қилинади. Агар ақидаси соф бўлмаса, бузуқ бўлса, унинг йўли ҳам шунга муносиб бўлади.

“Экстремизм” лотинча сўз бўлиб, ўта жоҳиллик ёки қандайдир қарашларга, ҳаракатларга кўр-кўрона берилишни билдиради. Аслида, экстремизмга диний  қиёфа бериш нотўғри. Чунки экстремизм муайян гуруҳларнинг ўз ғайриинсоний мақсадларига эришиш, ўз назарияларининг тўғрилигини исботлаш йўлида ҳар қандай кўринишдаги воситалардан фойдаланиб қилинадиган ҳаракатдир... Дин эса, инсонларни эзгуликка, яхшиликка, бирдамликка, ҳамчиҳатликка ва сийлаи раҳмга чорлайди.

Азиз ўқувчи! Юқорида зикр этилган маънолардан ҳам билиниб турибдики, бу нотўғри кўчага кирган инсонлар не чоғлик ғумроҳликка юз тутиб, ўзини икки дунё саодатидан маҳрум бўлгани етмагандай, бошқаларни ҳам ҳаётига оғу солишга уринган, шайтоннинг найрангидан маст бўлган шахс деб таъриф берсак муболаға бўлмаса керак.

Мавзуни ёритиш учун қуйдаги маълумотларга фикрингизни жалб қилмоқчимиз. Динимизнинг “Ислом” сўзи билан юритилиши бежиз эмас. Чунончи, “Ислом” арабча сўз бўлиб, бир неча маънога эга бўлиб, жумладан, у тинчлик, осойишталик, саломатлик, хотиржамлик ва Яратганга итоат қилиш маъноларини ифода қилади. Бундан ташқари ислом динимизнинг барча таклифотлари инсонларнинг бир-бирларига иттифоқликлари, тинчлиги, соғлиги ва осойишталигини таъминлашга қаратилгандир.

Яна шуни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, мусулмон кишиларга хос бўлган саломлашиш одоблари яъни, ўзаро учрашилганида, суҳбатлашилганида аввалги сўзлар “Ассалому алайкум”, “Сизга сиҳат-саломатлик, тичлик бўлсин!”, “Ва алайкум ассалом”, “Сизга ҳам сиҳат саломат, тинчлик бўлсин!” деган сўзларни фарзандларимизга ёшликдан ўргатиб боришимизда муҳим тарбия омили бордир.

Ана шу хусусида Қуръони Каримда тичликка чақириш ва нотинчликка, хавфу хатарга ва бузғунчилиикка сабаб бўладиган ҳолатлардан қайтариш маъносидаги кўпгина оятлар мавжуд. Жумладан, Бақара сурасининг 208-оятида “Эй мўминлар, ёппасига тинчлик ишига киришингиз ва шайтоннинг йўлига юрмангиз”, – дейилади.

Муборак хадиси шарифлар мазмунида эса “Ҳақиқий комил мусулмон киши, у шундай кишики, унинг тили ва қўлидан бошқалар саломат бўлган бўлса”, – яъни, ҳақиқий мусулмон киши тили билан ҳам, қўли билан ҳам ҳеч кимга озор бермас экан. Яна бир ҳадисда “Ўзингизга лойиқ кўрган нарсани бошқа мўмин биродаринингизга ҳам лойиқ кўринг. Ўзинингизга раво кўрмаган нарсани бошқа мўмин биродарга ҳам раво кўманг”,– дейилади.

Шунинингдек алоҳида таъкидлаб ўтишимиз лозимки, Қуръони Карим оятлари шундай илоҳий бўлиб маъно мазмун жиҳатидан мураккабдирки, уни фақатгина араб тилини билган ҳар қандай одам таржима қилиб, ўз фикрича маъно чиқариб олишига рухсат этилмайди.

Шунинг учун баъзи илмсиз кишилар араб тилидан озгина хабардор бўлган бўлиб ёки таржималардан ўқиб олиб, ўзларини дин вакили қилиб кўрсатиб, Қуръони Карим оятларини ўзларининг ғаразли мақсадарига мувофиқлаштирган ҳолда таржима қилиб, бошқаларни тўғри йўлдан адаштиришга уринмоқдалар. Улар Қуръонда ундай дейилган, Қуръонда бундай дейилган, дея кўзда тутилган ҳақиқий маънодан юз ўгиришмоқда. Хусусан, оятлардаги “Жиҳод”, “Шаҳидлик” ва “Ҳижрат”сингари сўзларнинг асл маъно-мазмунларини тушиниб етмасдан, зоҳирий кўриниш маъноларини ўз фикрларича таржима қилишмоқда ёки асл маъносига амал қилишни хоҳламасдан ўзларининг ғаразли мақсадларига талқин қилмоқдалар. Натижада эса, халқ кўзига Ислом динини ёмон кўрсатиб, диндан безитишга ҳаркат қилмоқдалар.

Аслида-чи? Динни қуёшга мисол қилинади. Қуёш чиқиши билан ер куррасидаги барча нарсалар ундан фойдаланади, яъни ҳеч нарса зарар етишини истамайди, балки манфаатни раво кўради.

Бизнинг жаннатмакон аталмиш Ўзбекистон диёримизда азалдан ота-боболаримиз асрлар давомида Ислом динига мансуб бўлиб, турли миллат ва элат вакиллари бир-бирлари билан иттифоқликда, елкадош бўлиб, бир бурда нонларини бўлишиб, тинчлик, осойишталикни таъминлаб келганлар.Ўша даврдаги динимиз раҳбарларининг биронталари уруш, қон тўкилиш ёки қўпорувчилик каби тарғиботларни қилмаганликлари – улар тўғри йўлда эканликларга, бузғунчи гуруҳларнинг эса, адашган эканликларига яққол далилдир.

Таассуфлар бўлсинки, кейинги пайтларда бизнинг мустақиллигимизни, ривожланишимизни кўра олмаётган атрофдаги ғанимларни макр, ҳийла, найрангларига учиб, туғилиб ўсган, киндик қони тўкилган, ўз она Ватанига, ўз миллатига, хусусан бутун оламга илм-маърифати билан танилган аждодларимизга беҳурматлик қилиб, ўзларини “дин ҳимоячиси” этиб кўрсатаётганлар сафига бориб қўшилиб қолаётган ватандошларимиз ҳам йўқ эмас. Уларни мана шундай ғаразли кимсаларга сафдош бўлишига нима сабаб бўлди?! Албатта илмсизликлари, нафсини жиловлай олмаганликлари, қалб кўзларини кўр эканлиги ва албатта атрофдаги яқинларининг лоқайдлиги, бефарқлигидандир. Дарҳақиқат, агар модомики, атрофидаги яқинлари уни ножўя йўлга кириб бораётганини сезиши ҳамоноқ тегишли идораларга айтганида, маҳалла фаоллари, имом-хатибларга буни билдирганида эди, бу масалани улар ўз вақтида ҳал қилишар, бузғунчилар сафи биттага кўпаймаслиги мумкин эди. Ёки, ўшаларнинг ўзларида илм бўлганида, қалб кўзи очиқ бўлганида эди, улар мана шундай маккорларни ҳийлаларини динга нақадар терс эканини тушунардилар, динни ҳар қандай жирканчликка қарши эканини билардилар.

Қуйидаги номлар барчамизга янгилик эмас, ИШИД, Ал-Қоида, Ваҳҳобийлик, Акромийлик, Толибонлар, Ҳизбут таҳрир, Нурчиларсингари бир қатор жирканч номли оқимлар мисолида буларни қилаётган номақбул ишларини кўришимиз мумкин. Бир қанчакитобларда ва ОАВларида ўқиганмиз ва имом-хатиб ва бошқа нотиқларимиз суҳбатларида эшитганмиз, шундоқ бўлсада, янада мукаммал тушунчага эга бўлишимиз учун чоп этилаётган китоблардан ўқибборсак, турли иллатлардан  ўзимизнива фарзандларимизни сақланган бўламиз. Бизнинг қисқа фикримизни сиз азиз муштарий кенгайтириб, ҳаётингизга татбиқ қилишингизни умид қиламиз.

Умид қиламизки, юртимиз тарққиётига ҳеч кандай куч тўғаноқ бўла олмайди. Чунки Яратганинг ўзи мададкор бўлиб, ҳимоясида сақлаб келмоқда. Бундан кейин ҳам сақлашини сўраймиз.

Юртимиздаолиб борилаётган одилона ва оқилона сиёсатни бардавом ва барқарор бўлишини, бу сиёсатни бошқариб бораётган раҳбариятларимиз хосстан муҳтарам юртбошимиз Ш.Мирзиевни Аллоҳ ҳифзу ҳимоясида асрсин, юртимиз тинчлиги, мустақиллиги, халқимизнинг бирлиги, фарофон турмуши абадий бўлсин дея мулоҳазаларимизга интиҳо ясаймиз.

 

«Халифа Худайдод» масжиди имом-хатиби О.Саъдуллаев мақоласи

 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:30
Куёш: 07:25
Пешин: 13:10
Аср: 16:55
Шом: 18:35
Хуфтон: 20:10
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram