Буюк хулқ эгаси ким?
29 ноябр 2017 й.
859 марта ўқилди.

Буюк хулқ эгаси ким?

Мехрибон ва Рахимли Аллоҳ таоло биз бандаларига Батаҳқиқ, сизлар учун - Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлганлар учун ва Аллоҳни кўп зикр қилганлар учун гўзал ўрнак бор эди”. (“Аҳзоб” сураси 21-оят) ва Росулуллох соллаллоҳу алайхи васалламга “Ва албатта сен улкан хулқдасан” (“Қалам” сураси 4-оят) деб марҳамат қилади. Шунинг ўзи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у кишининг хулқлари улуғлигига ва биз умматга гўзал ўрнаклигига катта хужжатдир.

Абу Хурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда  Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен яхши хулқларни тугал қилиш учун юборилганман” дедилар. Яна кўплаб ривоятларда у зотнинг хулқлари “Қуръон” эканлиги машхур. Бундан кўринадики, динимизнинг ахлоқ –одобга оид таълимотларини руҳий тарбия илми Куръони Карим ва Суннат асосида баён қилиб беради.

Ҳусни хулқли бўлиш нақадар фазилат эканлигини қуйидаги ҳадисдан билиб олишимиз мумкин:

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам”: ”Тарозида ҳусни хулқдан кўра оғирроқ нарса йўқдир” дедилар.

Ҳатто Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудек зот ўз хулқларини назорат қалиб: “Менга айбларимни ҳадя қилган кишини Аллох рахим қилсин” дер эдилар. Бу ҳақда Салмон розияллоҳу анҳудан қаттиқ туриб сўрайверганларида у киши “менга сизнинг икки сидра кийинганингиз бирини кундузи иккинчисини кечаси киярмишсиз” деб жавоб берибдилар.

Шунда “бу тўғирланди деб ҳисоблайвер” дедилар хазрати Умар.

Буйук хулқ эгасининг энг олди шогирдлари шу тариқа ўзларини назорат қилиб Аллоҳнинг розилигини топганлар.

Руҳий тарбия устозлари инсон хулқини яхшилаши ва айбини аниқлашнинг тўрт йўлини келтирганлар:

1 - Ҳусни хулқли устоздан таълим олиш. Айбларини билиб давосини устда изланиш;

2 - Мўъмин дўст топиш. Зеро мўъмин мўъминга ойна;

3 - Ўз айбини билишда душмандан фойдаланиш. Душман одатда хато топиб йиқитиш пайида бўлади;

4 - Одамларга аралашиб, улар билан муомалада бўлиб улар ёмон кўрган нарсадан қочиш.

Бу омиллар инсонни камолотини таъминлашга хулқини дақиқ жойларигача ислоҳ қилишга олиб боради.

Бундан кўринадики ҳусни хулқли бўлишимиз энг олий мақсадимиз Яратганнинг розилиги ва унинг мукофоти “Жаннат”га эришиш омили деб қарасак нафақат ўзимиз, балки аҳли оиламиз шу билан бирга жамиятни ислоҳ қилган бўламиз. Бундан ортиқ бахт борми?!

 

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти 2-курс талабаси Сулаймонов Шамсиддинхўжа

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:15
Куёш: 06:01
Пешин: 13:10
Аср: 17:50
Шом: 19:40
Хуфтон: 21:05
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram