Синовлардан ўтган бағрикенглик
16 декабр 2014 й.
1426 марта ўқилди.

Синовлардан ўтган бағрикенглик

Истиқлол йилларида мамлакатимизда виждон эркинлиги, диний бағрикенгликни таъминлаш, уларнинг қонуний асосларини яратиш ва ривожлантириш масалаларига алоҳида аҳамият берилмоқда. Имон-эътиқод, меҳр-оқибат, шавқат ва мурувват каби фазилатлар халқимиз маънавий ҳаётини юксалтиришда муҳим асос бўлиб хизмат қилмоқда.
 Дарҳақиқат, мамлакатимиз Конституциясида: “Ўзбекистон Реапубликасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар”,-деган тамойил мустаҳкамлаб қўйилган.
 Мамлакатимизда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари ўзаро ҳамжиҳатликда яшаётгани, 16 конфессияга мансуб диний ташкилотлар эркин фаолият кўрсатаётгани мазкур ҳақиқатнинг ҳиётий-амалий исботидир.
 Юртимиз қадимдан дин ва динлар ўртасида шаклланган бағрикенгликнинг илк ватани ҳисобланади. Бунга аввало, шарқда шаклланган ва қарор топган муросаю мадоранинг аҳамияти ниҳоятда каттадир.
 Ҳозирги кунда шаҳарларимизда турли динларга мансуб муассасалар-мусулмонларнинг масжидларини, яхудий синагогаларини, католик ва протестант йўналишларининг турли шахобчаларига оид ибодатхоналарини кўришимиз мумкин.
 Асрлар давомида юртимизда турли миллат ва элатлар тинч-тотув яшаб келмоқда. Жамиятимизда ўзаро ҳамжихатлик туйғуси шаклланган. Қарийб уч минг йилдан бери турли дин вакиллари ушбу  заминда ўз эътиқодларига амал қилиб, қўни-қўшни бўлиб тинч-тотув яшашади.
 Конституциямизнинг 31-моддасидага биноан ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динига эътиқод қилиш ҳуқуқига эга. Бу ҳол динимиз кўрсатмаларига ҳам мос келади. Ўзбекистонда тўрли миллат, турли дин вакиллари яшаётган бўлсада, улар орасида низоларга ҳеч қандай асос бўлмагани сабабли тинчлик ва барқарорлик ҳукмрон,  ягона оила бўлиб аҳил яшамоқда.
 Давлатимиз умуминсоний қадриятлар устивор бўлган, маънавий меърос ва диний қадриятларни тиклаб, инсон ҳуқуқларини устивор соҳа даражасига кўтара олган мамлакатдир. Ўзбекистонда ҳар бир инсонга унинг диний, миллати, ирқи, насл-насабидан қатъи назар, ўз имкониятларини тўла тўкис намоён этиш учун барча ҳуқуқий кафолатлар ва шарт-шароитлар яратилган.
 Аллоҳ Таоло тинчлик хотиржамлигимизни бардавом қилиб, юртимизга файзу барокатини зиёда айласин.

Орифжон Тўқсонов,
Бухоро шаҳар Абу Бакр Сиддиқ
жомеъ масжиди имом хатиби.
 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:40
Куёш: 07:30
Пешин: 13:10
Аср: 15:55
Шом: 17:30
Хуфтон: 18:55
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram