Бағрикенглик исломй таълимот
16 октябр 2020 й.
73 марта ўқилди.

 

Бағрикенглик исломй таълимот.

Ислом дини бағрикенг ва осонлик динидир. Бағрикенглиги шундаки, Қуръони Каримда аввало инсон зотига бағрикенг муносабатда бўлиш ва ғайримусулмон бўлган самовий динларга эҳтиромда бўлишни ўргатиб келган. Инсон ким бўлишидан қатъий назар, модомоки динга душманлик қилмас экан, унга бағрикенглик қилинади. Худои таборак ва таоло Ўзининг китобида шу ҳақида хабар беради: “Эй одамлар! Дарҳақиқат, биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёл (Ҳавво)дан яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишишингиз (дўст, биродар бўлишинглар) учун сизларни (турли-туман) халқлар ва қабила-элатлар қилиб қўйдик. Албатта, сизларнинг Аллоҳ наздидаги энг ҳурматлироғингиз тақводорроғингиздир”. 
Бизларни Аллоҳу Ҳақ субҳанаҳу ва таоло бир ота-онадан яратди. Яъни Одам Ато ва Момо Ҳавводан халқ қилди. Мана шу туфайли Аллоҳ таолонинг мўмин бандалари бир-бировларига оға-ини бўлишди. Парвардигори олам бани Одамни шу зайлда яратиб, инсонлар бир-бирини тушунсин, бир-бирига ёрдам берсин, аҳил яшасин деб яратди. Шунинг учун Аллоҳнинг динида у инсон қандай ирққа мансуб бўлмасин, қайси рангда бўлмасин, тили маскани фарқи йўқ. Ҳамма бир ота-онадан, ҳамма бир динга эътиқод қилади, демак буларнинг барчаси оға-ини биродардирлар. Яъни мўминлар, Худони бир деб биладиган, барча пайғамбарларни тан оладиган, Унга шерик келтирмайдиган барча мўмин бандалар биродардирлар, бир тану бир жондирлар.
Яна динимизнинг Бағрикенглиги самовий динларни бирортасини инкор қилмайди. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда: “Эй мўминлар, Аллоҳ сизлар учун дин бўйича Нуҳга буюрган нарсани ва Биз сизга (Муҳаммадга) ваҳий қилган нарсани, шунингдек, биз Иброҳим, Мусо ва Исога буюрган нарсани – шариат қилди: “Динни барпо қилинг ва унда фирқа-фирқа бўлиб бўлинманглар!”. 
Ўлкамизга Ислом динига асос солган ота-боболаримиз риоятлари каби ҳозирда ҳам масжидлар фаолият кўрсатаётганидек насронийлар черкови, яҳудийлар ибодатхоналари иш олиб бормоқда. Албатта, бу динни ва мусулмонларимизнинг бағрикенглигидан далолат қилади. Буларнинг замирида эса барча миллату элатлар тинчлиги ва осудалиги ётади.
Исломнинг бағрикенглик ва осонлик сифати ўзи етиб борган ерларда тарқалиши ва боқий қолишига таъсир қилган. Осонлик асосига биноан кишиларнинг қудрати етадиган нарсага таклиф қилиш жорий бўлган. Тоқат етмайдиган нарсага таклиф қилиш йўқ. Эътиқодда мажбурлаш мумкин эмас, балки у қаноат ва розилик билан қабул бўлиши лозим. Аллоҳ таоло Ўзининг китобида: “Динда зўрлаб киритиш йўқдир”  Яна бошқа ояти каримада: “Ахир сиз одамларни мўмин бўлишга мажбур қилурмисиз?”
Бу эса инсоннинг ҳурмати, унинг ҳуқуқлари ҳимоясидир. Бу қоидада, инсоннинг ақли борлиги, Аллоҳ унга ҳидоят ва залолат йўлини аён қилиб қўйгани, биров мажбур қилмасдан ҳар ким ўзи хоҳлаган йўлни танлаб олиши, баён қилинган. Ҳа, динга кириш маъносидаги Исломий қоида шундан иборат. Хоҳлаган одам Исломга кириб мусулмон бўлсин. Аммо, бу қоидани ундан кўзлаган мақсаддан бошқача ишлатиб бўлмайди. Баъзи мунофиқлар айтаётганидек, динда мажбурлаш йўқ. Мен хоҳласам намоз ўқийман, хоҳласам ароқ ичаман, дейиш мутлақо нотўғридир. 
Дин танлашда мажбурлаш йўқ. Ҳар ким ўзи хоҳлаган динга кирсин. Аммо, Исломга кирдим, деб эълон қилганидан кейин Ислом кўрсатмаларига амал қилиш шарт. Яъни таклиф қилинадиганларнинг иродаси таклифда эътиборга олинмайди. Чунки, бу ерда мақсад ҳавойи нафсга мослашиш эмас. Балки мақсад иродани шариат тақозо қилган бузуқ нарсаларни ботил қилиш ва фойдаларни қарор топтириш каби инсон фаолиятини мўътадиллаштирадиган нарсаларга кўниктиришдир. Зотан, мантиқ шундан иборат. Дунёда ҳеч бир жамият, бизга қўшилсанг бўлди, ўзинг билганингни қилаверасан, демайди. Балки, ўз қонун қоидаларига, кўрсатмаларига амал қилишга ундайди ва ўшандай  кишинигина ўзининг аъзоси ҳисоблайди.

Ромитан туман “Хокимулломир” жомеъ масжид
имом-хатиби Ғолиб Муротов
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:00
Куёш: 07:46
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:25
Хуфтон: 19:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram