Бағрикенглик – осойишта ҳаёт гарови
03 июл 2018 й.
110 марта ўқилди.

 Бағрикенглик – осойишта ҳаёт гарови


Юртимизнинг деярли барча ташкилот ва таълим муассасаларида «Ёшларни миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик тамойиллари асосида тарбиялашнинг долзарб вазифалари» мавзусида илмий-амалий семинарлар, давра суҳбатлари ўтказиб келинмоқда.
Бу суҳбатларда ёшлар онгида соғлом дунёқарашни шакллантириш, улар билан ўзаро ҳамкорлик ришталарини мустаҳкамлаш, миллатлараро тотувлик, барқарорлик ва бағрикенглик тамойилларини қарор топтириш борасида атрофлича фикр юритилади. 
Ота-боболаримиз азал-азалдан турли миллат ва элатлар, бошқа дин вакиллари билан яқин алоқада бўлиб келишган, ҳамкорлик қилишган. Ўзбек халқи уруш йилларида юзлаб оилаларга бошпана берган, уларнинг болаларини ўз фарзандидек қабул қилиб эркалаган, ғамхўрлик кўрсатгани айни ҳақиқатдир.
Тотувлик бор жойда осойишталик ҳукмрон. Тинч-осуда ҳаёт кечириш нақадар бахт! Ҳадиси шарифларда ҳам тинчлик-хотиржамликнинг улуғ неъмат экани эслатилиб, унинг қадрига етиш борасида алоҳида кўрсатмалар берилган. Қаерда бағрикенглик етишмас экан, у жойда хотиржамлик бўлмайди. 
Бу ҳақда оммавий ахборот воситаларида кўп ва хўп гапирилмоқда. Ёшларни турли ёт ғоялар таъсиридан асраш, уларнинг қалбида она юртга муҳаббат ва садоқат туйғуларини сингдириш, ватанпарварлик, миллий ифтихор, баркамол авлодни тарбиялаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан биридир.

Эркин ҚУДРАТОВ,
Мир Араб ўрта махсус ислом 
билим юрти мударриси
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:35
Куёш: 06:25
Пешин: 13:10
Аср: 17:25
Шом: 19:05
Хуфтон: 20:25
Тўлиқ тақвим »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram