Яшариш ва янгиланиш фасли
13 март 2019 й.
363 марта ўқилди.

 

 Яшариш ва янгиланиш фасли

      Ҳар куни умр дафтаримиздан янги ҳир саҳифа очилгани каби атрофимиздаги оламнинг ҳам сурати ҳар куни янгиланади. Бу янгиланиш инсонни тафаккурга чорлайди. Ўсимлик олами Аллоҳ таолонинг инсонга ато қилган улуғ неъматларидан бири бўлиб, бу олам бўлмаса ер юзида ҳаёт ҳам бўлмас эди. Шунинг учун Аллоҳ таоло бу оламни инсонга восита бўлсин, унга ва унинг чорвасига ризқ бўлсин деб яратганини кўп марта эслатади. Аллоҳ таоло “Абаса” сурасининг 24-32 оятларида қуйидагича марҳамат қилади: “Энди инсон ўзининг таомига (ибрат кўзи билан қуйидаги неъматларимизга бир) боқсин. Биз (осмон) сувини мўл ёғдирдик. Сўнгра ерни (гиёҳлар унсин, деб) ёрдик. Сўнгра Биз унда донларни ундирдик, узум ва кўкатларни, зайтун ва хурмоларни, қалин дарахтзорлар боғларни, меваю гиёҳларни ҳам. Буларни сизларнинг ва чорва ҳайвонларингизнинг истеъмоли учун (яратдик).”
      Ҳақиқатдан ҳам, бу нарсалар барчаси Парвардигор тарафидан инсон манфаати учун яратилган бўлиб, инсон бу неъматлари доимо эслаб турмоғи, уларнинг барчаси Парвардигорнинг инсонга берган улкан неъматлари бўлиб, инсон мазкур неъматларга шукр қилмоғи лозим бўлади.
      Яна бир муборак ояти каримада Аллоҳ: «У сизларга ерни бўйсундириб қўйган зотдир. Бас, унинг турли жойларида юринг ва Унинг ризқидан енг ва қабрдан чиқиб бориш ҳам Унинг ҳузурига бўладир»
Уламоларимиз қадимдан ушбу ояти каримани Исломда меҳнатга чорлаш, ризқни териб ейиш, ер юзинининг турли жойларида ҳаракат қилиш зарурлигига далил қилиб келтирадилар. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло ерни инсонга бўйсундириб қўйган. Бу ҳақиқат ҳозирги асримизда келиб  яққол кўзга ташланди. Инсон ердан фойдаланишнинг барча турларини ишга солди. Бу оятдаги «юринг» деган хитоб мусулмонларни доимо касби-корга ундаган ва дангасалик, бекорчиликдан четлатади. Шу билан бирга ризқ Аллоҳдан бўлишини унутмаслик зарурлигини эслатади.
وَمَا مِن دَآبَّةٍ فِي الأَرْضِ إِلاَّ عَلَى اللّهِ رِزْقُهَا
“Ўрмалаган нарса борки, барчасининг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир”
Агар қушларга эътибор берадиган бўлсак, эрталаб саҳардан боласи ва ўзи учун учиб кетади. Бирор жойда мана бу ерда нон бор у ерда дон бор деб айтилмаган, аммо Аллоҳ унинг ризқини беришлигига иймони комил ва Парвардигор унинг ризқини етказади. Бир босганда эзилиб кетадиган қурт қумурсқадан бошлаб, катта-катта жониворларгача барчасининг ризқини Худои таоло беради. Чунки Худои таоло Қуръони каримда Ўзининг зиммасидаги ишни айтган: “барчасининг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир”, деб. 
Энди бизнинг ризқимизни меҳнат қилиб олишимиз эса, ризқимиз ҳалоллаб олишимиз учун. Тижорат қиламизми зироат қиламизми бу барчаси ҳалолликка интилиш бу ҳам ибодат:
Бутун борлиқ, наботот ҳам. Яратганга этар тасбеҳ.
Бобо деҳқон экиб юрса. Зироат ҳам ибодатдур.
Анас разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
عَنْ أَنَسٍ - رضى الله عنه - قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ - صلى الله عليه وسلم - « مَا مِنْ مُسْلِمٍ يَغْرِسُ غَرْسًا ، أَوْ يَزْرَعُ زَرْعًا ، فَيَأْكُلُ مِنْهُ طَيْرٌ أَوْ إِنْسَانٌ أَوْ بَهِيمَةٌ ، إِلاَّ كَانَ لَهُ بِهِ صَدَقَةٌ »
«Қайси бир мусулмон бирор дарахт ёҳуд бирор экин экса-ю, унинг ҳосилидан инсон, қуш ёки ҳайвон еса, бунинг учун унга ажру савоб ато этилур» — деб марҳамат қилдилар».
Бу ҳадис кўчат экиш, деҳқончилик қилиш фазилати ва аҳамияти нечоғлик улуғ эканига далолат қилади ва кўчат экувчиларнинг Аллоҳ даргоҳида эришадиган ажр-савоблардан хабар беради. Ушбу амал инсонга нафақат тириклигида, балки вафотидан сўнг ҳам манфаат етказиб туради, қиёмат кунигача садақаи жория сифатида банда фойдасига хизмат қилади.
     Мана шундай навбаҳор фаслида юрт тинчлиги, халқимиз фаровонлиги, иймон-эътиқодимизга яраша солиҳ амалларни бажаришликка муносиб шароитларна муҳайё экани учун Аллоҳ таолога шукроналар айтган ҳолда атроф-муҳит ва ҳовли-жойларимизнинг озода бўлишлиги учун ҳаракат қилайлик.
      Аллоҳ барчамизни, Ўзи севган бандаларидан қилиб, рушду ҳидоятда барқарор айласин.

Бухоро шаҳар “Масжиди Баланд” 
жомеъ масжиди имом-хатиби 
М.Саидов
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:30
Куёш: 07:25
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:35
Хуфтон: 19:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram