Бахт - Исломда яширин
03 декабр 2021 й.
109 марта ўқилди.

 
Бахт - Исломда яширин

Инсонлар ҳамиша дунёда бахт ва ўзларига ёқадиган нарсаларни қидириб яшайдилар. Аллоҳ таоло ўша бахт ва роҳатни албатта, Ўзининг мўътабар динида, яъни Исломда яширгандир. Эркагу аёл, аҳли ва дўсту биродарларини ақлу фаросат, тақвою истиқоматда кўриб юришлиги дунёдаги саодатининг ҳосиласидир. Шуни яхши билингки,Аллоҳ субҳанаҳу ва  таоло бандаларини  Ўз сифатлари билан сифатланишини  яхши кўради. Аллоҳ таолонинг сифатлари билан сифатланишни истасангиз, аввало чинакам бахтли мўъмин ким эканини яхши билиб олинг! Бунинг учун мўъминларнинг Қуръони Каримда  зикр қилинган қуйидаги сифатларини тадаббур қилинг! 
إِنَّمَا الْمُؤْمِنُونَ الَّذِينَ إِذَا ذُكِرَ اللّهُ وَجِلَتْ قُلُوبُهُمْ وَإِذَا تُلِيَتْ عَلَيْهِمْ آيَاتُهُ زَادَتْهُمْ إِيمَانًا وَعَلَى رَبِّهِمْ يَتَوَكَّلُونَ 
الَّذِينَ يُقِيمُونَ الصَّلاَةَ وَمِمَّا رَزَقْنَاهُمْ يُنفِقُونَ  
أُوْلَئِكَ هُمُ الْمُؤْمِنُونَ حَقًّا لَّهُمْ دَرَجَاتٌ عِندَ رَبِّهِمْ وَمَغْفِرَةٌ وَرِزْقٌ كَرِيمٌ
2.Албатта, Аллоҳ зикр қилинса, қалблари титрагувчи, оятлари тиловат этилса, иймонларини зиёда қилгувчи ва Роббиларига таваккул қилгувчиларгина мўминлардир. 3.Улар намозни тўкис адо этадиганлар ва Биз ризқ қилиб берган нарсалардан инфоқ қиладиганлардир. 4.Ана ўшалар ҳақиқий мўминлардир. Уларга Роббилари ҳузурида даражалар, мағфират ва карамли ризқ бор. (Анфол сураси, 2,3,4-оятлар).
Аллоҳ таоло бошқа бир сурада шундай марҳамат қилади:
قَدْ أَفْلَحَ الْمُؤْمِنُونَ {المؤمنون/1} الَّذِينَ هُمْ فِي صَلَاتِهِمْ خَاشِعُونَ {المؤمنون/2} وَالَّذِينَ هُمْ عَنِ اللَّغْوِ مُعْرِضُونَ {المؤمنون/3} وَالَّذِينَ هُمْ لِلزَّكَاةِ فَاعِلُونَ {المؤمنون/4} وَالَّذِينَ هُمْ لِفُرُوجِهِمْ حَافِظُونَ {المؤمنون/5} إِلَّا عَلَى أَزْوَاجِهِمْ أوْ مَا مَلَكَتْ أَيْمَانُهُمْ فَإِنَّهُمْ غَيْرُ مَلُومِينَ {المؤمنون/6} فَمَنِ ابْتَغَى وَرَاء ذَلِكَ فَأُوْلَئِكَ هُمُ الْعَادُونَ {المؤمنون/7} وَالَّذِينَ هُمْ لِأَمَانَاتِهِمْ وَعَهْدِهِمْ رَاعُونَ {المؤمنون/8} وَالَّذِينَ هُمْ عَلَى صَلَوَاتِهِمْ يُحَافِظُونَ {المؤمنون/9} أُوْلَئِكَ هُمُ الْوَارِثُونَ {المؤمنون/10} الَّذِينَ يَرِثُونَ الْفِرْدَوْسَ هُمْ فِيهَا خَالِدُونَ
1.Батаҳқиқ, нажот топдилар. 2.Улар намозларида хушуъ қилувчилардир. 3.Улар беҳуда нарсалардан юз ўгиргувчилардир. 4.Улар закотни адо қилгувчилардир. 5.Улар фаржларини сақловчилардир. 6. Магар ўз жуфти ҳалоллари ва қўлларида мулк бўлганлардан (сақламасалар), албатта, улар маломат қилинувчи эмаслардир. 7. Ким ана шундан бошқани талаб қилса, бас, ана ўшалар тажовузкорлардир. 8.Улар омонатларига ва аҳдларига риоя қилгувчилардир. 9.Улар намозларини муҳофаза қилувчилардир. 10.Ана ўшалар ворис бўлгувчилардир. 11.Улар Фирдавсни мерос олурлар, улар унда абадий қолгувчилардир.
(Қуръони Карийм, Мўъминун сураси, 1-11 оятлар)
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло  юқоридаги сурада ҳақиқий мўъминларнинг етти сифатларини баён қилди. Демак, сизнинг иймонингиз илмингизга яраша, амалингиз  иймонингизга яраша ва Жаннатдаги даражангиз тақвойингизга қараб бўлади. Сўнгра дунё ва охиратдаги “ОМОНЛИК”нинг ҳақиқий сабабини хам билиб олинг!  Бунинг учун Анъом сурасида келган ушбу оятни тадаббур қилинг, сўнгра  иймонингиз мезонини билиш учун аниқ қоидани хам билиб олинг! 
“Иймон келтирганлар ва иймонларига зулмни аралаштирмаганлар. Ана ўшаларга хотиржамлик, омонлик бор. Улар ҳидоят топганлардир”. (Анъом сураси, 82-оят). Бу - сизнинг  Намозингиздир!  Зеро,  Аллоҳ  азза ва жалла уни қуйидаги оятида  “ИЙМОН” деб атаган. 
Имом   Табароний  “Аллоҳ таоло бу оятда иймон деганда намозни назарда тутган” деганлар. Улуғ фақиҳ  Ҳасан Басрий: “Аллоҳ таоло мўъмин бандасига унинг жуфту ҳалоли, ака укаси ва дўстларидан Ўзига итоаткорликни кўрсатиб қўйишидир. Аллоҳга қасамки, мўъмин киши учун солиҳ ва солиҳа фарзанд, тақводор невара ва итоаткор биродарни кўришданда хайрлироқ хурсандчилик йўқ”,- дедилар.
Ҳабибимиз Муҳаммад солллаллоҳу алайҳи васаллам бу умматга раҳмат ва хушхабар айтувчи бўлиб келдилар. Бу умматнинг бахти Хавзнинг эгасига сазовор бўлганидир. Жаннат шундайки, Аллоҳ таоло бир хурсандчилик берадими, қайтиб инсон хафа бўлмайди. Жаннатийлар қиёматда  ихтиёрлари билан келсалар, дўзаҳийлар мажбуран олиб келинади. Оиша розияллоҳу анҳо онамиз саҳиҳ деган қуйидаги ҳадисда: “Кимники, қиёмат кунида амаллари текширилса, азобланади”,- дейилган.
Биродарим! Сиз илоҳий бахт сари ҳаракат қиляпсиз! Бу йўл тўсиқларига қоқилманг ва охирида  бир нур сизни кутиб олади. Бир вақт Азза ва жалла жонингизни ушлаб қолса ва Азроил фаришта сизга неъмат олиб келади ва абадий бахтни сизга мукофот қилади. Чунки сизнинг гумонингиз, батамом қимматли нафасларингиз Эгаси бўлган Боқий Зотни жамолига эришмоқлик эди.
Аллоҳ таолодан Жаннатини ва унга яқинлаштирадиган сўз ва амалларга муваффақ қилишини сўраймиз. Дўзахидан паноҳ беришини ва унга яқинлаштирадиган сўз ва амаллардан узоқ қилишини сўраймиз. 

Бухоро шаҳар “Имом Ғаззолий” жомеъ масжид

имом-хатиби   Ж.Панжиев 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:00
Куёш: 07:54
Пешин: 13:10
Аср: 16:25
Шом: 18:00
Хуфтон: 19:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram