БИРОВНИ ҲАҚҚИДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!
08 июл 2016 й.
1991 марта ўқилди.

 БИРОВНИ ҲАҚҚИДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

Аллоҳ таоло инсониятни яратгач, уларни Ер юзида ҳалол ризқни талаб қилишга амр этиб, унинг акси бўлмиш ҳаромдан ҳазар қилишга буюрган ҳолда, ҳалол ва ҳаромни фарқини кўрсатб қўйди. Ҳалол риқни талаб қилишда бировнинг ҳаққидан ҳазар қилиш, ўзгаларнинг молини ноҳақ йўллар билан олиш сингарилардан эҳтиёт бўлиш ҳам муҳимдир. Зеро Аллоҳ таоло Нисо сурасининг 29-оятида:
“Эй иймон келтирганлар! Мол-мулкларингизни ўртада ноҳақ (йўллар) илан емангиз! Ўзаро розилик асосидаги тижорат бўлса, у бундан мустасно”, дея марҳамат қилади. Бировнинг молини ноҳақ йўллар билан ейиш икки турли бўлади. Бунинг аввалгиси зулм орқали бўлиб, бунга зўравонлик билан тортиб олиш, хиёнат қилиш, ўрилик, талончилик билан ейиш кирса, иккинчи тури ҳазил-ўйин орқали бўлиб, бунга қимор сингари турли бекрчи эрмак лар киради.
Ҳазрат пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) эса, Баззор ва Абу Яъло(розияллоҳу анҳум)лар ривоят қилган муборак ҳадиси шарифда:
“Ҳаромдан озиқланган ҳеч бир жасад жаннатга кирмайди!”, деб марҳамат қилган бўлсалар, бошқа бир ҳадиси шарифда:
“Кимики қаердан мол топаётганлигига эътибор қилмаса, Аллоҳ ҳам уни дўзхнинг қайси эъшигидан киришига парво қилмайди”, дея, инсонларни ҳалол ризқни талаб қилишга, бировнинг ҳаққидан огоҳ бўлишга қаттиқ ундаганлар.
Нақл қилинишича, Абдуллоҳ ибн Муборакдек буюк олим яшаб ўтган. У зот Марвда бўлган пайтларида бировдан бир қалам олдилар. Орадан вақт ўтиб Абдуллоҳ ибн Муборак Марвдан Шомга бордилар. Шомга боргач бояги қалам ҳаёлларига келиб, дарҳол ортларига қайтиб, қаламни эгасига топширган эканлар.
Аллоҳ таолодан ўқиган ва эшитганлаимизга амал қилишга муваффақ айлашини, юқоридагидек алломаларнинг ҳаётидан андоза олиб яшашга мушарраф этишини сўраган ҳолда мақоламизга интиҳо ясаймиз.
 
 
“Халифа Худойдод” жомеъ масжиди
имом хатиби О.Садуллаев мақоласи
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:50
Куёш: 06:30
Пешин: 13:10
Аср: 17:00
Шом: 18:50
Хуфтон: 20:20
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram