БИРОВНИНГ ҲАҚҚИНИ ЕЙИШ ГУНОҲ
03 май 2017 й.
370 марта ўқилди.

 БИРОВНИНГ ҲАҚҚИНИ ЕЙИШ ГУНОҲ

 
Аллоҳу таъоло инсонни мавжудотларнинг энг шарафлиси қилиб яратди. Инсон бир ўзи ёлғиз бошқа кишилар билан алоқа қилмай яшай олмайди. Мана шу алоқа асносида бошқаларнинг ҳуқуқига молига тажовуз қилмаслик ва қайси йўл билан бўлмасин, зулм қилмасликка шариъатимиз даъват қилади. Расулуллоҳ с.а.в. видолашув ҳажида кўп нарсаларни васият қилдилар. Шулар қаторида кишиларнинг молини зулм билан ейиш ҳаромлигини уқтирдилар. 
الا ان الله حرم عليكم دمائكم و امولكم (رواه البخاري)
Яъни: Расулуллоҳ с.а.в. айтдилар: "Огоҳ бўлинглар албатта Оллоҳ таъоло сизларга қонларингиз ва молларингизни бир бирингизга ҳаром қилди". Бу ҳадисдан маълум бўладики, бир инсонни ноҳақ қонини тўкишлик ва молини ноҳақ йўл билан ейишликни ҳаром қилди. Инсонларнинг қонини тўкишлик қанчалик ёмон амал бўлса, уларнинг молларини ноҳақ ейиш ҳам шунчалик манфур амалдир.
Аллоҳ таъоло ўзининг оятида шундай марҳамат қилади: 
يا ايهاالذينءامنوالا تأكلو أمولكم بينكم بالبطل
Яъни: "Эй иймон келтирганлар! Мол-мулк- ларингизни ўртада ноҳақ йўллар билан емангизлар!".... (Нисо 29).
Инсонлар ўртасида бир-бирларининг ҳаққига тажовуз қилиш ҳозирги кунда савдо сотиқларда жуда кўпайган. Савдода ёлғон гапириш ва ўлчовда хиёнат энг ёмон амаллардан биридир. Ислом дини эса доимо адолатга буюради. Бу ҳақда Аллоҳу таъоло ўзининг оятида шундай марҳамат қилади:
والسماء رفعها ووضع الميزان الاتطغوافي الميزان واقيمواالوزن بالقسط ولا تخسرواالميزان
Яъни: "Осмонни баланд қилиб қўйди ва тарозини жорий қилди. Токи, тарозида ҳаддан ошмангизлар. (Эй, инсонлар, муомалада) вазнда адолат ўрнатинглар ва тарозидан уриб қолманглар. (Ар-Раҳ- мон 7-9).
Абдуллоҳ ибн Аббос р.а. ривоят қиладиларки, Расулуллоҳ с.а.в. ўлчов ва тарози ишлатадиган кишиларга айтдиларки сизлар ўзларингиздан илгари  ўтган қавмларнинг ҳалокатига сабаб бўлган икки ишни ўз устингизга олдингизлар. Бу ҳадисда Расулуллоҳ с.а.в. бизни огоҳлантирмоқдаларки илгари ўтган қавмларнинг бошига келган офатлар уларнинг ўзаро олди-бердиларида қилган хиёнатлари сабабли келган. Агар кишилар савдода тўғри турсалар баракот ёғилади, акс ҳолда жамият таназзулга юз тутиши мумкин. Ўзининг ҳаётида ва касбида ўлчов билан иш юритадиганлар доимо бу ҳадисни унутмасликлари керак. Шу ўринда бир савол туғилади ҳозирги кунда кўпчилик кишилар ўз маблағини бозорларда савдо сотиқ орқали топмоқдалар. Аслида бозорда кимлар савдо қилиши мумкин? Бунга қуйидаги ривоят далил бўлади:
لايبع في سوقنا الامن تفقه في الدين (رواه الترمذي)
Яъни: Ҳазрат Умар р.а. айтдилар: "Бизнинг бозоримизда фақат динни яхши билувчиларгина савдо қилсин".
Ислом динида савдо ва тижоратга тегишли бўлган ҳукмлар мавжуд. Қилаётган савдо ҳалол ва тўғри бўлиши учун нималарга эътибор бериш керак эканлигини ва тижорат одобларини мукаммал ўрганиб бўлган киши савдо билан ҳаётини ўтказиши мумкин. Савдогарлар учун савдога оид ҳукмлар ва инсонларнинг ҳақларига тегишли билимларни билишлари фарзи айндир. Савдода ҳалол ва тўғри турган инсон икки дунёда ҳам саодатли бўлади. Бу дунёда ризқида барака бўлади охиратда эса кўплаб савоблар берилади. Абу Саъид ал Ҳудрий р.а. ривоят қиладилар: Расулуллоҳ с.а.в. айтдилар: 
التاجر الصدوق الامين مع النبيين والصديقين والشهداء (رواه الترمذي)
Яъни: "Ростгўй ва ишончли савдогар жаннатда пайғамбарлар, сиддиқлар ва шаҳидлар билан бирга бўлади.
Жобир ибн Абдуллоҳ р.а. ривоят қиладилар: Расулуллоҳ с.а.в. айтдилар:
رحم الله رجلا سمحا اذا باع واذا اشتري و اذا اقتضي (رواه البخاري).
Яъни: "Бирон нарсани сотишда ва харид қилишда ҳамда бирор ҳукм чиқаришда олийжаноблик кўрсатган кишига Аллоҳ ўз раҳматини ёғдирсин" деб марҳамат қилдилар.
Савдо ва тижоратларимиз бизни ибодат-лардан тўсиб қўймаслиги керак шунда-гина қуръонда мақталган бандалардан бўламиз. Бу ҳақда Аллоҳу таоло марҳамат қилади:
رجال لا تلهيهم تجرة ولا بيع عن ذكرالله و اقام الصلوة و إيتاء الزكوة يخافون يوما تتقلب فيه القلوب والابصر
Яъни: "Шундай кишилар бордир. Уларни на тижорат ва на савдо (ишлари) Аллоҳнинг зикридан, намозни мукаммал адо этишдан ва закот беришдан чалғита олмас. Улар диллар ва кўзлар изтиробга тушиб қоладиган кун (қиёмат)дан қўрқурлар. (Нур 37) деб марҳамат қилди. 
Аллоҳ таоло қиладиган савдо тижорат-ларимизга баракот бериб, ҳалол ризқдан луқма емоғимизни барчамизга насиб этсин. 
Аллоҳ барчамизни тақводор ва бошқа-ларнинг ҳақларига риоя этувчи банда-ларидан қилсин.
 
"ХЎЖА АҲМАД ЗИНДАФИЛ" Жомеъ масжиди имом-хатиби: 
Рўзиев Абдуғани
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:00
Куёш: 07:53
Пешин: 13:10
Аср: 15:50
Шом: 17:30
Хуфтон: 18:50
Тўлиқ тақвим »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram