Бизнинг йўлимиз муҳаббат устида қурилган.
13 октябр 2020 й.
100 марта ўқилди.

 
Бизнинг йўлимиз муҳаббат устида қурилган.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим
Муҳаббат ҳақида  гапирар эканмиз, у илоҳий бир туйғу ҳисобланади. Умри давомида хеч кимни севмаган ёки севилмаган инсон бўлмаса керак. Бир инсон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига келиб, мен Аллоҳни ва сизни яхши кўраман деб айтди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кимни севсанг албатта ўша билан жаннатда бирга бўласан  дедилар.  Қиёмат куни  аршнинг соясидан  бошқа соя бўлмаган  вақтда етти тоифа инсонни Аллоҳ ўз аршининг соясига олади, шу етти тоифанинг бири Аллоҳ йўлида дўстлашганлардир.  Абу Довуд ва Зиёул-Мақдисий Абу Умома ал-Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган, шайх Албоний саҳиҳ санаган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Ким Аллоҳ учун яхши кўриб, Аллоҳ учун ёмон кўрса ва Аллоҳ учун инъом этиб, (нолойиқ ўринга) Аллоҳ учун бермаса, иймонини комил қилибди».
Дарҳақиқат, инсонлар орасида муҳаббат борлиги учун  дунёда тинчлик ҳукумрон. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан,  саҳобалар сўрадилар;  ё расулуллоҳ,  дунёни нима ушлаб турибди? Расулуллоҳ айтдилар: Дунёни инсонлар орасидаги  меҳр ва муҳаббат ушлаб турибди. Аллоҳ таоло ўз раҳматини юзга бўлиб тўқсон тўққизини ўзида сақлади, бирини ерга туширди шу билан инсонлар, ҳайвонлар, парранда-ю даррандалар бир-бирларига  раҳм-у марҳамат кўрсатадилар. Муҳаббат деганда фақат икки жуфт орасидаги севгини тушунмаслик керак, балки, мусулмонлар орасидаги иттифоқни, самимиятни, оқибатни, дўстона биродарликни тушунмоқ лозимдир. Сўфи Оллоёр ўзларини “Саботул ожизин”  асарларида.

Муҳаббат аҳлини  жўёни бўлғил,
Ўшалким  учради, қурбони бўлғил.

деб, муҳаббат аҳлига тариф берадилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Ҳар кимга  Аллоҳ таоло бир яхшиликни хохласа  унга бир инсонни дўст қилиб қўяди. У  Аллоҳни эсидан чиқарганда дўсти унга Аллоҳни доим эслатиб туради”. Бошқа бир ҳадисда: Ҳеч қачон икки мўъмин бир-бирларига етмайди,  магар динда бир фойда билан  етади, дейдилар. Биз дунё мусулмонлари бир динда бўлиб, бир-биримизни яхши кўрмасак,  чин мусулмон бўла олмаймиз. Бир мусулмонга етган бало барча мусулмонларники, бир мусулмонга етган хурсанчидлик барча мусулмонларники, деб  ер юзида ҳамжиҳатликда яшамоқ керак. Аллоҳ таоло айтади: “Хақиқат шуки  менинг  дустларим шундай кишиларки  улар  мен учун бир-бирларини яхши кўрадилар ва бир-бирларини  мен учун зиёрат қиладилар. Агар бир мусулмон биродарининг зиёратига Аллоҳ ризолигини истаб   чиқса, бир фаришта  унинг номаи аъмолига то қайтгунича савоб ёзиб туради. Бир мусулмон биродар учун шунча савоб ёзилса, ота-она, ака-ука, опа-сингил,  хеш-у ақраболар учун қанча савоб ёзилишини биламизми? Ахир дунёда муҳаббатсиз яшаш мумкинми? Инсонни ота-онаси, аҳли аёли,  миллати, ватани  олдида муҳаббати қанчалик қийматга эга. 
Афсуски бугунги кунда  шундай инсонлар мавжудки  уларни қалбларида заррача муҳаббат  йўқ. Улар учун дунё бўлса бас, уларнинг қалбларида  дунё муҳаббати ҳамма нарсадан ғолиб.  Дунёда шундай зотлар борки ўлганида тирикдир, шундай зотлар борки тириклигида ўликдир. Бу тоифа инсонлар гарчи тириклар орасида яшасада, уларнинг қалби ўликдир. Муҳаббатсиз кишилар ҳақида Сўфи Оллоёр шундай дейдилар: 
Кишини кўнгликим бегона бўлса, эрур душман  агар ҳамхона бўлса.
Мухаббатсизки  бўлди  ҳар қаю зот, Агар фарзанди шириндур эрур ёт.
Муҳаббат бўлмаса  ҳар кимда эй хайр, отанг бўлса эрур бегонаи ғайр.         
Давоми бор...    

Ромитан туман “Хожа Али Ромитаний” 
жомеъ масжид имом-хатиби Б. Жўраев 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:00
Куёш: 07:46
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:25
Хуфтон: 19:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram