Бола тарбияси
06 январ 2015 й.
1912 марта ўқилди.

 БОЛА ТАРБИЯСИ.

 
Ёш авлодни келажагини ўйловчи ҳар бир жамият  олдида турган энг долзарб масалалардан бири, фарзандларимизни жисмоний ва маънавий камолотини таъминлашдир. Истиқлолимизнинг  дастлабки кунларидан  бошлаб ушбу муоммога жуда катта эътибор берилиши , давлатимизнинг дастлабки ордени “Соғлом  авлод  учун”деб номланиши, “Соғлом авлод” жамғармасини таъсис этилиши ва ёш авлод тарбиясига боғлиқ тадбирларни ташкил этилиши ҳам фикримизга далил бўла олади.Ёш авлодни нафақат жисмоний, балки маънавий жиҳатдан ҳам баркамоллигини таъминлаш, уларни халқимизнинг  кўп асрлик қадриятлари руҳида тарбиялаш, ватанпарварлик ҳис-туйғуларини шакллантириш зарурдир. Ҳар бир ота –она фарзандини келажаги учун қайғуради, ҳатто қора қўнғиз ҳам ўз боласини -оппоғим дейди. Фарзанд  кўрмоқчи бўлган  инсон  биринчи навбатда, она қорнида ҳомила пайдо бўлган пайтдан бошлаб тарбияси учун бош қотириши керак, энг авволо  тўрмуш ўртоғига чиройли муомалада бўлиши зарур, чунки бола ҳомила бўлишига қарамасдан ташқи муҳитда бўладиган муносабатлардан таъсирланади. Фарзанд дунёга келгандан сўнг биринчи навбатда унга чиройли ва муносиб исм қўйиш бу ота-онанинг вазифаси. Бола улғайиб борган сари ота-онанинг ҳам масъулияти ортиб бораверади. Бирор дақиқа бўлсада болани назоратсиз ташлаб қўйиб бўлмайди. Фарзандларига беэътибор бўлганлар кейинчалик дард аламларини кимга айтишга ҳам ҳайрон қолишяпти. Бугун биз яшаб турган замонда, фарзандларимизни ютук бир инсон қилиб, ўз халқи,миллати ва ватанини севадиган руҳиятда тарбиялашимиз зарур . Фарзандларимиз   кимлардан ибрат олишяпти, кимларга ҳавас қилишяпти бир ўйлаб, мулоҳаза қилиб кўрдикми? Бола тарбияси энг муҳим ишлардандир. Фарзанд ота-онага омонат. Бола қалби пок, нозик, содда ва ҳар қандай нақш ва суратдан холи гавҳардир. Унга қандай нақш солинса, шунга кўра шаклланади, эгган томонга эгилади. Агар бола яхшиликка ўрганиб, яхшилик ичида вояга етса, дунё ва охират саодатини топади. Албатга бу савобга унинг ота-онаси, муаллими ва унга тарбия берган ҳар бир киши шерикдир.
Юртбошимиз  бу масаланинг бениҳоя долзарблигини таъкидлаб: “Биз фарзандларимизни Ватан равнақи, юрт тинчлиги, халқ фаровонлигига эришишдек олий мақсадлар сари етаклашимиз керак. Агар биз бу масалада сусткашликка , бепарволикка йўл қўйсак, болаларимизни бошқалар етаклайди.  Ёш қалб,  ёш инсон ҳамиша маънавий етакчига муҳтож”. Шу ўринда бир шоирнинг байти ёдимга тушди.
Яхши бирла юрса, ҳар ким мақсуди ҳосил бўлўр,
Юрса нодонлар ила, бир кун бориб қотил бўлур.
                       Катталар қилган насиҳатни кичиклар олмаса,
Оқибат хулқи бузуқ бир беадаб жоҳил бўлур.
Ҳаёт инсониятга Аллоҳ таоло томонидан ато этилган қадрли неъматлардан бири ҳисобланиб, ёшлик ва усмирлик унинг энг жушқин давридир. Биз ёш авлодни  яхши кишилар билан қўшилиб, уларнинг яхши хислатларидан  намуна олишларини таъминлашимиз зарур. Пайғамбаримиз (с.а.в) ҳадисларининг бирида : “Яхши ҳамсуҳбат мисоли мушку анбар сотувчидир.  Атридан  олмаган тақдирингда ҳам унинг хушбуй ҳиди димоғингни чоғ қилади.  Ёмон ҳамсуҳбат эса бамисоли темирчининг босқонидир.  У гарчи кийимингни куйдирмасада , тутуни димоғингни ачитади”, - деганлар.
Халқимизда: “Қозонга яқин юрсанг қораси юқади” , деган нақл ҳам бор. Онгида ростгўйлик, вафодорлик, фидойилик каби тушунчалар ўрнашган ёшлардан келажакда кўплаб хайрли ишлар кутиш мумкин. Ҳасанул Басрий раҳматуллоҳи алайҳ  бир куни ёшлар тарбиясига эътиборни жалб қилиш мақсадида ҳамсуҳбатларига: “Эй, кексалар! Экин пишиб етилганидан сўнг нима қилинади?”- деб савол бердилар. “Ҳосили йиғиб олинади”, - дейишди.Шунда Ҳасан Басрий : “Эй йигитлар! Шуни билингларки, гоҳида экин пишиб етилмасидан олдин унга офат (касаллик) етиши мумкин”, деб кишининг успиринлик  даврини қандай ўтказиши унинг келажакда ким бўлиб  етишишида муҳим ўрин тутишига ишора қилдилар. Ёшлик даврида инсоннинг қалби беғубор, турли хилдаги қалб касалликларидан ҳоли бўлади.  Ҳадисларда айтилишича, Аллоҳ таоло инсоннинг қалбида Ўзи учун жой барпо қилган, ўша  қалб Аллоҳнинг назари тушадиган макондир.  Ёшлик даври қалбнинг мусоффолигини сақлаш, уни имон нури билан тўлдириш учун энг қулай  фурсатдир. 
Аллоҳ таоло ёшларимизга инсофу тавфиқ бериб, имонда собит қадам қилсин.
 
Мир Араб мадрасаси таласи
Аслпмоа Ворис
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:40
Куёш: 07:30
Пешин: 13:10
Аср: 15:55
Шом: 17:30
Хуфтон: 18:55
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram