Бухорои шариф - Ислом маданияти пойтахти
03 декабр 2019 й.
107 марта ўқилди.


Бухорои шариф - Ислом маданияти пойтахти

Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти (ИҲТ) ҳар йили мусулмон мамлакатлардаги 3 та шаҳарни Ислом маъданияти пойтахти деб эълон қилади. Уларнинг бири Араб мамлакатларидан, бошқаси Осиё ва учинчиси Африкадаги мусулмон давлатлардир. Ислом ҳамкорлиги ташкилоти (ИҲТ) маданият вазирларининг 9-анжумани қарорига кўра, 2020 йилда жонажон ватанимизнинг Бухоро , Миср давлатининг Қоҳира, Мали давлатининг Бамако шаҳарлари Ислом маданияти пойтахти сифатида эълон қилинди. 

Бухорони Ислом маъданияти пойтахти деб эълон қилиниши улкан тарихий-маданий ва сиёсий воқеа экани, Бухорои шариф хақиқатдан ҳам бундай шарафга муносиблиги ва бу борада кўплаб далилларни келтириш мумкин. Бухоро азалдан минтақамиз тарихида муҳим ўрин тутган муҳим шаҳардир. У турли даврларда жаҳон динлари туташган марказ бўлиб келган ва Ислом тамаддуни тарихидаги ўрни беқиёсдир. Бухоро бир неча асрлардан буён Ислом маданияти цивилизацияси маркази сифатида намоён бўлиб келмоқда. Бухоро бежизга «Қуббатул Ислом»деб сифатланмайди, бу арабча ва форсчадан таржима қилинганда «Ислом Гумбази» деган манони беради. Бухоро шаҳри Ислом маданияти пойтахти деб эътироф этилиши, унда яшаб ўтган забардаст ислом олимларининг ислом цивилизациясига қўшган улкан ҳиссасининг тасдиғи сифатида баҳолаш мумкин. Буюк аждодларимизнинг илм-фан ва маданиятнинг кўплаб соҳалари тараққиётига қўшган беқиёс ҳиссасини дунё тан олган. имом Бухорий, имом Термизий, имом Мотурдий, Бурҳониддин Марғиноний, Абу Ҳафс Кабир сингари беназир алломаларимизнинг муборак номлари бугун бутун жаҳон эътирофида. Ўзингиз ўйлаб кўринг мана шундай кўҳна тарихга эга бўлган, шарқ алломаларининг бешиги бўлган, бутун дунёга илм ўчоғи сифатида ҳизмат қилган, буюк муҳаддис, фақиҳ, валиюллоҳ, аллома зотларни етиштирган бу азим шаҳар Бухоро Ислом маданиятининг пойтахти бўлишга арзимайдими? Албатта, бошқалардан кўра ҳақлироқдир! Ҳозирги кунда Ўзбекистонда икки мингдан ортиқ масжид, ўндан зиёд олий ва ўрта махсус билим юрти фаолият юритмоқда. Улардан Мир Араб олий, Мир Араб ўрта махсус ва Жўйбори Калон аёл қизлар мадрасаси айнан Бухоро шаҳрида жойлашганлиги алоҳида эътиборга лойиқ . Бугун бу қадимий ва навқирон шаҳар бетакрор тарихий ёдгорликлар билан дунё аҳамиятига молик маданий марказ ҳисобланади.
 
Мир Араб ўрта махсус
ислом билим юрти талабаси
Хайруллохон Ахмадхонов
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:05
Куёш: 07:58
Пешин: 13:10
Аср: 16:15
Шом: 17:55
Хуфтон: 19:20
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram