Буюк хулқ соҳиби.
13 ноябр 2017 й.
1028 марта ўқилди.

                                     Буюк хулқ соҳиби.

Рабиул-аввал ойи ҳижрий йилимизнинг учинчи ойи бӯлиб ҳисобланади.  Бу ойнинг 12-кунида жаноби Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам тавалуд топганлар.Мелодий йил ҳисобида 571 йил барча мусулмонлар учун муборак саналмиш шаҳар Маккаи мукаррамада дунёга келдилар. Насаблари буюк пайғамбар Иброҳимга алайҳиссаломга бориб етади. Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда "Аллоҳ таоло пайғамбарлик учун Иброҳим авлодидан Исмоилни, Исмоилнинг авлодидан Бани Кинонани, Бани Кинонадан Қурайшни ва Қурайшдан Бани Ҳошимни, Бани Ҳошимдан эса мени танлаб олди" -деганлар. Оламларга раҳмат бӯлган зотни Аллоҳ таоло оталари Абдуллоҳ ва оналари Оминадан туғилишларини ирода қилди.Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам туғилишларидан олдин оталари вафот этганлар. 6 ёшга тӯлганларида оналаридан ҳам ажралиб, боболари Қурайшнинг саййиди Абдулмутталиб тарбияларида қолдилар. Икки йилдан кейин боболари ҳам вафот этиб, амакилари Абу Толиб қарамоғида қолдилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ёшлик чоғларидан ахлоқи ҳамида яъни гӯзал ахлоқ одобга эга бӯлиб вояга етдилар. Бу ҳақида Аллоҳ таоло "Албатта, Сиз буюк хулқ узрадирсиз!" -деб марҳамат қилди. (Қалам, 4 оят). Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам  омонатдорлик, ҳалоллик сифатлари билан араблар яъни ӯз қабиладошлари орасида танилган эдилар. Нубувват келишидан олдин У зотни қабиладошлари Муҳаммад Амин  яъни (ишончли) деб номлашган эдилар. Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга бир нечта хусусиятлар бериш билан бошқа пайғамбарлардан афзал қилиб қӯйди.  Бу хусусиятлардан  бири Қуръони каримда "(Эй,Муҳаммад!) Биз Сизни  (бутун) оламларга айни раҳмат қилиб юборганмиз" -деб баён қилинмоқда. (Анбиё,107оят). Ҳадиси шарифда"Аввалги пайғамбарлар ӯз қавмларигагина юборилар эдилар. Мен эса ҳаммага пайғамбар қилиб юборилганман", -деб  марҳамат  қилганлар. (Муттафақун алайҳ). Дарҳақиқат, Пайғамбаримиздан олдин ӯтган пайғамбарлар бир шаҳар, бир қишлоқ ёки бир қавм учун пайғамбар қилиб юборилганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса бутун инсонлар учун Аллоҳ таоло томонидан  раҳмат пайғамбари қилиб юборилдилар. Аллоҳ таоло У зоти бобарокотни нафақат барча инсонларга, балки жинлар оламига ҳам пайғамбар қилиб юборгандир.

Мушриклар томонидан Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам кӯп азиятлар етказилди. У зотга мушрикларни дуойи бад қилишлик сӯралганида "Мен лаънатловчи қилиб эмас, балки раҳмат пайғамбари қилиб юборилганман. Эй Аллоҳим, қавмимни ҳидоят қилгин, улар буни билмай қиляптилар", - деганлар (Имом Муслим ривояти). Пайғамбар алайҳи салом ҳар доим Аллоҳдан қавмларига ҳидоят сӯраб дуо қилар эдилар. Аллоҳ таоло Ислом динини Сарвари коинот соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг пайғамбарликлари билан камолига етказиб, У зот соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ӯзларини ҳам мукаммал хулқ ва фазилатлар билан тарбиялади."Мени Раббим тарбия қилди ва тарбиямни гӯзал қилди"-деб марҳамат қилганлар.Аллоҳ барчаларимизни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга чин уммат бӯлиб, У зотнинг гӯзал ахлоқларидан ӯрнак олиб  яшашни насиб қилсин.

Бухоро шаҳар Сайфиддин Бохарзий масжиди имом хатиби:

Камолов Равшан.

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:05
Куёш: 07:56
Пешин: 13:10
Аср: 15:50
Шом: 17:30
Хуфтон: 18:50
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram