ДИНДА СОБИТҚАДАМЛИК
13 май 2016 й.
1267 марта ўқилди.

 ДИНДА СОБИТҚАДАМЛИК

Ҳақ йўлда собитқадам бўлиб туришингизни ўз кучингиз билан эришган ютуғларингиздан бири деб зинҳор ўйламанг! Чунки Аллоҳ таоло башариятнинг саййиди бўлган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: “Агар Биз сизни (ҳақ йўлда) собитқадам қилиб қўймаганимизда эди,  …” деб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақ йўлда собитқадам бўлишларини Ўзига нисбат берган бўлса-ю, биз гуноҳкор бандаларнинг бундай дейишимизга йўл бўлсин!
 
Аллоҳ таоло сизни Ўзининг ҳидоят йўлида юришга ихтиёр этгани, сизнинг тоат-ибодатингиз ёки ўзига хос хусусиятларингиз сабабидан эмас, балки, сизни қамраб олган Аллоҳ таолонинг буюк раҳмати сабабидандир. Агар Аллоҳ таоло истаса, хоҳлаган лаҳзада сиздан Ўз раҳматини тортиб олади. Шунинг учун сиз ўз амалингиз ва ибодатингиз билан мағрурланиб, Аллоҳ таолонинг йўлидан адашган кимсаларга ҳаргиз паст назар билан қараманг!
 
Агар сизга Аллоҳ таолонинг раҳмати бўлмаганида эди, албатта сиз ҳам унинг ўрнида бўлар эдингиз. Юқоридаги оятни яхшилаб тафаккур қилиб, яна бир бор ўқинг!
Агар Биз сизни (ҳақ йўлда) собитқадам қилиб қўймаганимизда,  уларга бир оз бўлса-да, мойил бўлишингизга оз қолар эди” (Исро сураси, 74-оят)
 
Бишрул Ҳофий раҳматуллоҳи алайҳнинг синглиси Зубда ҳикоя қилади: “Бир куни кечаси Бишр кириб келди ва оёғининг бирини уйига, иккинчисини эса ташқарига қўйган ҳолда тонггача қолиб кетди. Тонг отгач мен унга: Нимани тафаккур қилиб қолдингиз?, дедим. У: “Яҳудий Бишр, насроний Бишр, мажусий Бишр ҳамда ўзимни ва Бишр исмимни ўйлаб қолдим ва ўзимга ўзим: “Сендан нима яхшилик ўтибдики, Аллоҳ таоло уларнинг ичидан айнан сени ислом неъмати билан хослаб қўйди?, деб тафаккур қилдим. Ўйлаб-ўйлаб охири, буни Аллоҳнинг фазлидан деб билиб, мени Ўзининг хос бандаларидан қилиб яратгани, менга Ўзининг дўстларининг либосини кийдириб қўйгани учун Унга ҳамдлар айтдим”, деди.
 
Биз ҳам тафаккур қилиб кўрайлик, Аллоҳ таоло миллионлаб инсонлар ичида айнан бизни нима афзаллигимиз сабабли мусулмон қилиб яратган, ўзгалардан нима ортиқлигимиз бор эди?. Бу ҳам Аллоҳнинг фазли-раҳмати эмасми?
Аллоҳ таоло бизни Ўзининг динида собитқадам қилиб, то ҳузурига боргунимизга қадар қалбларимизни Ўзининг динида мустаҳкам қилсин!
 
Қудратуллоҳ  Сидиқметов таржимаси
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:50
Куёш: 06:30
Пешин: 13:10
Аср: 17:00
Шом: 18:50
Хуфтон: 20:20
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram