МАЪНАВИЙ ВА ДИНИЙ ЕТУКЛИК ДАВР ТАЛАБИДИР
22 сентябр 2017 й.
1328 марта ўқилди.

МАЪНАВИЙ ВА ДИНИЙ ЕТУКЛИК ДАВР ТАЛАБИДИР.

Аллоҳга ҳамдлар пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга саломлар бўлсин.

Замонлар ўтмоқда, инсоният тобора етукликка интилиб бормоқда. Тараққиётга, баркамолликка сари олға интилмоқда. Шу билан биргаликда баъзи бир жамиятлар ўз мақсадларини амалга ошириш учун бутун дунёни қурбон қилишга тайёрдир. Бу мақсадларига эришиш учун, турли усулларни, урушларни, маънавий ва диний хуружларни қўзғатмокдалар. Бу ҳолат бизнинг мустақил, тинчликсевар диёримизни ҳам четлаб ўтаётгани йўқ!

Афсуским, бизнинг миллатимиз фарзандлари ичида оёғи тойилаётганлари топилмоқда. Баъзи ёшларимиз диний саводсизлиги туфайли ҳар хил оқимларга қўшилиб кетаётган бўлса, яна бир тоифадаги ёшларимиз маънавий бўшлиқлар сабабли оммавий маданият қурбони бўлмоқдалар.

Дарҳақиқат, бизнинг юртимиз то ҳозирга  қадар неча-неча буюклар, дунёни илмга тўлдирган уломолар етиштириб берган. Ҳадис илмида машҳур имом Бухорий, имом Термизий, имом Абу Довуд,  тасаввуф ва руҳий тарбия борасида, Баҳоуддин Нақшбанд, Абдулхолиқ Ғиждувоний, Нажмиддин Кубро, фиқҳ ва ақоид соҳасида Абу Ҳафс Кабир, Бурҳониддин Марғилоний, имом Насафийлар ва яна бошқа кўплаб алломаларни зикр қилишимиз мумкин.  Яқин совуқ ўтмишга назар соладиган бўлсак собиқ иттифоқ даврида маънавиятимиз, ўзлигимиз, динимиз анчагина анчинарли аҳволга тушиб қолди.  Бу эса ҳозирги дунё миқиёсида маънавий курашда асосий қурол бўлиб келаётган оммавий маданият, диний экстремизмга ўхшаш таҳдидлар бизларни янада ҳушёр бўлишимизни талаб қилмоқда. Зеро, ҳар хил оқимлар ,оммавий маданиятлар юртимизга кенг тарқалса, бу таҳдидларга қарши туриб берадиган зиёлиларимиз сони ва сифати етарли даражада бўлмаса, бу ҳолат  миллатимизни яна аянчли оқибатларга олиб келади.

Бир марта улуғ алломаларни, буюк саркардаларни тарбиялаб берган миллат, албатта, яна шундай зотларни тарбиялаб бера олади. Бунинг учун эса ёшларга қулай имкониятлар, махсус ўқув даргоҳлари даркордир. Мана шу боис, хам шу масалада юртимизда катта ислохотлар бўлмокда.

Агар бир юртдаги ҳар бир шахс руҳий, маънавий диний илмларда етук, баркамол бўлса бу жамиятда ҳеч қандай дунёни ларзага солаётган муаммоларга чора қидиришга ҳожат қолмайди.  Аллоҳдан мамлакатимизни яна уламоларга бешик қилишини сўраб қоламиз.

 

“Абу Ҳафси Кабир” жомеъ масжиди имом-хатиби: А. Абдуллаев

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:30
Куёш: 05:15
Пешин: 13:10
Аср: 18:30
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram