ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ – ДАВЛАТ ВА МИЛЛАТ ХАФВСИЗЛИГИГА РАҲНА СОЛАДИ
05 апрел 2017 й.
1003 марта ўқилди.

 Ислом дини  бошқа барча илоҳий динлар каби зўравонлик ва босим ўтказишни қоралаб, кишилар ва халқлар ўртасида езгулик бағрикенглик ва тинчликни тарғиб етишга чорлайди. Диний экстремистлар эса ислом динига бутунлай ёд бўлган бузғунчилик қўпорувчилик ғояларига асосланиб террорчилик ҳаракатларини амалга оширишади. Энг муҳими шундаки, бу зўравон кимсалар муқаддас ислом дини номи остида иш юритиб ўзларининг бузғунчилик мақсадлари йўлида фойдаланишади. Бунинг исботи сифатида Қуръони каримда Оллоҳ таъоло шундай марҳамат қилади, Кимки бирон жонни ўлдирмаган ва ерда бузғунчилик қилиб юрмаган одамни ўлдирса демак барча одамларни ўлдирибди (Моида, 32) бундан аниқ кўриниб турибдики, “Ислом” ва “Террор” сўзларини ёнма – ён ишлатиш ҳам аслида нотўғри эканлиги тушуниш мумкин. Шулар ҳақида фикр юритиб Ислом дини номини ниқоб қилиб олган жангарилар мисли кўрилмаган жиноятларга қўл урганларини янада теранроқ англаймиз: улар қанчадан қанча  норасидаларни болалигидан, беғуборлигидан жудо қилди. Энди куртак ёзаётган жаннат райҳонларини қаттол қўллари билан ғунчалигидаёқ нобуд этди. Албатта, бу болаларга қилинган жуда катта зулмдир, оғир жиноятдир!

Жаҳолат ботқоғига ботган жангарилар дин номидан гапириб, унинг моҳиятидан бехабар ҳолда, кўплаб қабоҳатли ишларга қўл уришмоқда. Аслида, Ислом дини меҳр шавқатли бўлишга буюради. Инсонларга заррача озор беришдан ҳам қайтаради. Бугун ана шундай диний экстремистик гуруҳлар сабабли қанчадан қанча болалар етим қолишяпти, қанчаси қурбон бўляпти, нотинчликлар ҳукм сураётган минтақаларда қанчадан қанча инсонлар хору зорликда ночорликда хаётддан кўз юммоқдалар. Ҳозирги кунда кўплаб ёш болаларнинг ҳаёти урушлар ичида ўтмоқда, қуролли тўқнашув ва беқарорликлар боис нотинч ҳудудларни тарк этган.
Шу каби ҳолатларни мулоҳаза қилар эканмиз, яратганга беҳисоб шукрлар бўлсин, тинч ва осойишта Ватанимизда камол топаётган, эрталаб мактабга бориб, хотиржам уйга қайтаётган, ота-онаси ва яқинлари бағрида униб ўсаётган шодон фарзандларимиз беиҳтиёр кўз ўнгимизда гавдаланади.  Улар учун яратилган улкан имкониятлар ва юксак эьтибор ёдга тушади.
Минг афсуски, шундай имкониятлар юртимизда ёшларга яратилган шароитларга қарамасдан диний экстремистик гуруҳларнинг бузғунчи ғояларига алданиб манқурт кимсаларга айланиб қолаётган ёшларимиз ҳам йўқ эмас. Бу бузғунчи кимсалар диний савияси паст бўлган ёшларни Ислом динига мутлақо ёд бўлган ғоялар билан алдаб бегуноҳ инсонларни қонини тўкиш, террорчилик ҳаракатларини амалга ошириш учун фойдаланмоқдалар. Шундай кимсалар тузоғига тушиб қолган ёшлар эса бегона юртларларда қурол кўтариб бегуноҳ мусулмонларни ҳаётларига хавф солиш билан бирга ўзларининг ҳам жонларини хатарга қўймоқдалар.
Шундай тахликали замонда сизу бизнинг асосий вазифамиз тинч осойишта диёримизда яшаётганимизга шукрлар айтиб ва бу тинчликни қадрига етиб, униб ўсиб келаётган ёшларимиз қалбига Ватан туйғусини чуқур сингдириб, тинчлик ва хотиржамлик нақадар олий неъмат эканини тушунтириб боришдир. Токи, улар ватанпарвар ва тинчликсевар инсонлар бўлиб вояга етишсин, турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишмасин.
 
Абдураҳмон Бақоев
“Имом Азам” жомеъ масжиди имом хатиби. 
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:05
Куёш: 05:54
Пешин: 13:10
Аср: 18:00
Шом: 19:40
Хуфтон: 21:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram