Ҳисобсиз неьмaтлaр ичидaмиз
20 апрел 2018 й.
882 марта ўқилди.

           Ҳисобсиз  неьмaтлaр   ичидaмиз.

 

    Baлий зoт xyзyригa бир йигит келиб шикoят килди нарсам йўқ. Отамга айтсангиз, менга хам мол-мулкидан улуш берсин. Сизга хурмати баланд, гапингизни икки килмайди.

-Ўғлим, борига қаноатли бўл. Ҳолинга шукр қил - деб насиҳат килди у зот.

Бироқ йигит насиҳат эшитадиган ҳолатда эмас эди. Меҳнат-машаққат ичидаман, қандай шукр килай дея эътироз билдирди.

Ҳазрат йигитга ачиниб қаради

-Аллоҳ таолло сени оч қолдиряптими ўғлим

ўқ унчаликмас –жавоб берди бойнинг ўғли.

-Нима хоҳлаяпсан унда?

-Бир оз бойлигим бўлса ёмонми ҳазрат?

Мен ҳам бошқалардек роҳат-фароғатда яшасам дейман.

-Мусулмонсан-а ўғлим? Сўради ҳазрат.

-Алҳамдулиллоҳ - деди йигит шоша-пиша.

-Тинч обод юртда яшаяпсан тўғрими?

Беадад шукр ҳазрат.

ўзларинг кўряптими?

-Жуда яхши кўряпти.

-Қулоқларинг эшитяптими

а, хазрат

-Қул-оёғинг яхши ишлайди-а?

а ҳа.

-Юрагингда, ошқозонингда ё бошқа аъзоингда оғир касаллик йўқ, шундайми?

-Худо сакласин, ҳазрат.

Бу жавобдан кейин валий зот табассум қилди

-Яна нима хоҳлайсан болам сендаги бу неъматларга муҳтож одамлар озми дунёда. Шукр қилишинг учун шунинг ўзи етмайдими ?

 Йигит хатосини тан олди.

-Бундан буён Худо хоҳласа, ҳолимдан асло шикоят қилмайман –деди.

Юкоридаги ривоятда шуни англашимиз керакки биз инсонлар

ҳамиша Аллоҳни берган неъматларига шукроналик билан

яшашимиз даркор.

                    

 Газли шахар Абдулкодир Жейлоний Жомий

 

                       Масжиди имом-хатиби Хусенов Г.    

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:40
Куёш: 07:30
Пешин: 13:10
Аср: 15:55
Шом: 17:30
Хуфтон: 18:55
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram