Дунё имтиҳондан иборат
27 май 2019 й.
336 марта ўқилди.

 Дунё имтиҳондан иборат

    Қуръони карим бу дунё ҳаётини кишиларнинг "имтиҳон жойи" деб таърифлайди. Бу дунё ҳаёти охират саодатига эришиш учун воситадир. Ҳаётнинг барча соҳаси, оилавий шароит, бозор, ишхона, чойхона ёки парламент ва ҳоказо – барчаси кишиларнинг имтиҳон жойларидир.
    Анкабут сурасида шундай дейилган: "Одамлар: "Иймон келтирдик", дейишлари ила синалмай, тарк этилишларини ўйладиларми? Ва, батаҳқиқ, Биз улардан олдингиларни ҳам синовдан ўтказганмиз. Бас, Аллоҳ, албатта, содиқ бўлганларни ҳам билажак, ёлғончиларни ҳам билажак". (2-3-оятлар)
    Оятнинг маъноси шуки, кўпчилик кишилар "Иймон келтирдик", деб айтсак, шунинг ўзи кифоя қилади, биз ҳақиқат йўлида юрган бўламиз, деб ўйлайдилар. Улар бу йўлда имтиҳон, синовга дучор бўлишларини унутиб қўядилар. Аллоҳ таоло аввалги умматларини турли синовлардан ўтказган. Шундан сўнггина ростгўйлар ёлғончилардан ажралиб чиққан. Исломда нажотга эришиш фақат "шу динга мансубман" дейиш билан бўлмайди, балки кенгчилик ва қийинчилик соатларида Ислом таълимотларига бир хил амал қилган кишигина ҳақиқий мусулмон бўлади. Дунёдаги яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам аслида имтиҳон учундир.
    Аллоҳ таоло Муҳаммад сурасида шундай марҳамат қилади: "Ва таъкидки, сизларни синармиз, токи, сизлардан мужоҳидларни, сабрлиларни билсак ва хабарларингизни имтиҳон этсак". (31-оят)
    Анбиё сурасида: "Сизларни ёмонлик ва яхшилик ила имтиҳон учун синаймиз ҳамда Бизгагина қайтарилурсиз", дейилган. (35-оят)
    Мулк сурасида эса: "Подшоҳлик Ўз қўлида бўлган Зот баракотли, улуғ бўлди. У ҳар бир нарсага ўта қодирдир. У ўлим ва ҳаётни сизларнинг қайсиларингиз амалда яхшироқ эканингизни синаш учун яратди", деган оят бор. (1-2-оятлар)
    Ҳаётга шундай назар билан қараш кишиларда юксак ахлоқий фазилатларни келтириб чиқаради. Шунингдек, инсонлар руҳини ёмонликлар устидан ғолиб келишга тайёрлайди.

Каримов Олимжон
Пешку туман "Хўжа Пешку" 
жомеъ масжиди имом хатиби
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:00
Куёш: 07:53
Пешин: 13:10
Аср: 15:50
Шом: 17:30
Хуфтон: 18:50
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram