Душманчилик ёмон иллатдур
19 сентябр 2019 й.
125 марта ўқилди.


 Душманчилик ёмон иллатдур.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бир-бирингизни ёмон кўрманг! Бир-бирингизга ҳасад қилманг! Эй Аллоҳнинг бандалари, биродар бўлинг!» - дедилар».
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қиёмат куни Аллоҳнинг ҳузурида одамларнинг энг ёмони икки юзламачи эканини кўрасан. У анавиларга бир юз билан, наригиларга бошқа юзи билан келади», дедилар».
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Зинҳор ва зинҳор бадгумонликдан йироқ бўлинг. Чунки бадгумонлик энг ёлғон гапдир».
«Бир-бирингизни авраманг».
«Бир-бирингизга ҳасад қилманг».
«Бир-бирингизни ёмон кўрманг».
«Бир-бирингиз билан рақобатлашманг».
«Бир-бирингизга қарши турли ёмон чора-тадбирларни кўрманг».
«Эй Аллоҳнинг бандалари, биродар бўлинглар».
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Душанба ва пайшанба кунлари жаннатнинг эшиклари очилади. Бас, Аллоҳга бирор нарсани ширк қилмаган ҳар бир бандани мағфират қилинади. Фақат биродари билан орасида душманлик бор кишигина бундан мустасно. Шунда: «Иккисини ораларини ислоҳ қилишгунча кутиб туринг» дейилади», - дедилар».
Абу Идрисдан ривоят қилинади:
«Абуд Дардо розияллоҳу анҳу:
«Мен сизларга нафл садақадан ҳам, нафл рўзадан ҳам яхшироқ нарсанинг хабарини берайми? Орани ислоҳ қилиш. Огоҳ бўлинглар! Ёмон кўриш қирувчидир!» деди».
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Уч нарса борки, ўша кимда бўлмаса, кимни ҳоҳласа, ундан бошқаси мағфират қилинади;
Аллоҳга бирор нарсани ширк келтирмай вафот этган одам.
Сеҳргар бўлмаган ёки сеҳргарга эргашмаган одам.
Ўз биродарига ҳасад қилмаган одам», - дедилар».

Когон шаҳар “Шом” жомеъ масжиди 
имом хатиби Д.Болтаев
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:40
Куёш: 07:30
Пешин: 13:10
Аср: 15:55
Шом: 17:30
Хуфтон: 18:55
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram