Энг тўғри йўл
22 декабр 2017 й.
894 марта ўқилди.

Энг тўғри йўл

Инсоният ичидаги энг катта муаммолардан бири инсониятни тўғри йўлга бошлаш, инсон ҳаётдаги мақсадини англаб етиш. Нима учун яратилганлиги, ер юзи, коинот, қуёш нега атрофимизда нур сочиб туришини англаб етиш учун жуда кўплаб йиллар энг муҳим масалалардан бири бўлиб келган. Бандаларига меҳрибон бўлган Аллоҳ таоло ўзини бандаларини адашмаслик учун уларга ўз йўлини кўрсатишлик учун инсониятга кўплаб пайғамбарларни юборди, шулар ичидан энг охиргиси қилиб Расули акрам соллаллоҳи васалламни танлади. У киши бутун бир башариятга тўғри йўлни кўрсатдилар.

Ислом дини пайдо бўлишидан кейин тарихга назар соладиган бўлсак қайси халқ,қайси миллат Расулуллоҳ соллаллоҳи васалламнинг йўлларини тутган бўлса ўша миллат дунёдаги энг етакчи миллатлардан бўлган. Бил акс агар қайси миллат Расулуллоҳ соллаллоҳи васалламнинг йўлларидан бошқасини тутган бўлса инқирозга юз тутган.

Агар инсон Расулуллоҳ соллаллоҳи васалламга тўғри ҳақиқий эргашиб яшаса ҳаётдаги барча қийинчиликлардан осонлик билан ўтади ва қиёматда ҳам улуғ насибаларга эришади. Расулуллоҳ соллаллоҳи васалламга эргашиш нафақат бу дунёда балки охиратнинг ҳам саодатир. Зеро Аллоҳ таоло ҳадиси қудусийяларининг бирида : “Иззатимга қасамки агар бандаларим сен келган йўлдан ҳар қанча чираниб менга талпиниб келсалару, лекин сенинг орқангдан келмасалар мен уларга бирон эшигимни очмайман ” деган маънодаги ҳадиси қудсий марҳамат қилган.

 Расулуллоҳ соллаллоҳи васаллам ҳам ўзларининг ҳадиси шарифларида “Сизларга икки нарсани қолдирдим, уларни  маҳкам ушласангиз  ҳеч қачон адашмайсиз Аллоҳнинг китоби ва менинг суннатимдир ” дедилар.

Ҳар бир мўминман , мусулмонман деган киши албатта энг тўғри йўлни танлашлиги шарт бўлади. Бу тўғри йўл эса Расулуллоҳ соллаллоҳи васалламга тўлақонли эргашишликдир.

Сўзимизнинг охирида ғарб мутафаккирларининг Расулуллоҳ соллаллоҳи васалламга берган васфлари билан якунласак. Машҳур мутафаккир Бернард Шов айтган : “Агар Муҳаммад (с.а.в) ҳозир бўлганида эди бутун дунё муаммоларини бир қадаҳ чой устида ҳал қилиб берган бўлар эди”

Расулуллоҳ соллаллоҳи васаллам мана шундай буюк зот эдилар. Аллоҳ таоло у кишига дуруду салавотлар етқизсин. Бизни ҳам у кишига эргашадиган солиҳ мўминлардан қилсин.

 Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти

 мударриси А . Абдуллаев

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:40
Куёш: 07:30
Пешин: 13:10
Аср: 15:55
Шом: 17:30
Хуфтон: 18:55
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram